islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ғийбатдан сақланиш одоби

Аллоҳ таоло ҳужрот сурасининг 12- оятида марҳамат қилиб айтади:

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ

Эй, мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам билан бирга эдик. Бир пайт aтрофга ўлимтикнинг бадбўй ҳиди тарқалди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ниманинг ҳиди эканини биласизларми? Бу  мўминлар бир-бирларини ғийбат қилганларининг ҳидидир дедилар.

Ҳакимлардан сўрашди: “пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ғийбатнинг бадбўй ҳиди билиниши ва бизнинг замонимизда бу нарсанинг йўқлигида қандай ҳикмат бор?”

Жавоб беришди: “Чунки бизнинг давримизда ғийбат кўпайиб, бурунларимиз ғийбатнинг бадбўй ҳиди билан тўлган, бунинг ўхшаши: Бир киши тери ошловчиларнинг олдига кирса, терининг ҳидидан уларнинг олдида тура олмайди, бироқ у жойда ишловчилар бемалол ишлаб, ўша жойда овқатланиб, чой ичишади, улар бу ҳидни сезмайдилар. Чунки уларнинг бурунлари бу ҳид билан тўлиб бўлган. Биздаги ҳозирги ғийбат ишлари шундай ҳолатдадир”

Бирор кишини ғийбат қилиб унинг хатоларини зикр қилишга бир қанча қуйидаги шартлар ва шаръан дурус мақсад бўлиш керак булар:

  • шикоят қилиш вақтида.
  • Мункирни тўғирлаш вақтида.
  • Бир инсон ҳақида сўралганда
  • Бирор кишининг ёмонлигидан огоҳлантиришда.
  • Ровий ва гувоҳларнинг таржиҳи борасида
  • Кимдир сиз билан оила қуриш, биров билан шериклик қилиш, муомала қилиш ёки молни омонат қўйиш каби нарсаларда маслаҳатлашса.
  • Волийнинг хузурида
  • Илмни фосиқ ёки бидъатчидан олаётган таълим олувчига насиҳат қилишда.
  • Хожати бўлганда танитиш учун фалончи кўр ёки кар дейиш. Лекин, бошқа бир сифат билан танитишни имкони бўлса кариҳ кўриладиган сифатини зикр қилиш жоиз эмас.

 

Ғийбатдан сақланишнинг самараларидан: мусулмонларга нисбатан қалбнинг саломат бўлиши, улрни яхши кўриш ва улар борасида яхши гумонда бўлиш, мусулмонларга мақтанчоқлик қилмаслик ёки уларни масҳара қилиб тахқирламаслик, одамларнинг мусулмонлар ҳақидаги мақтовларини ёмон кўрмаслик,  уларни яхшиликларини эслаш ва уларга туҳмат қилиш ёки уларни сўкишдан эҳтиёт бўлиш. Баъзи уламолар буларни ғазабдан бўлгани учун гуноҳи кабиралардан деганлар.  Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай марҳамат қилганлар: “хар бир мусулмонга бир мусулмоннинг қони,моли ва обрўси харомдир”.

Тошкент ислом институти ходими Иззатиллаев Файзуллоҳ

241170cookie-checkҒийбатдан сақланиш одоби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: