islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Намоз китоби

الصلاةсолат” сўзи “صلى – солла”дан олинган бўлиб ҳаракат маъносини билдиради. У “الصلاсола” дан иштиқоқ қилиб олинган. “Сола”- думбанинг суягидир. Чунки намоз ўқувчи рукуъ ва саждада икки думбасини ҳаркатлантиради. Унинг яна бир маъноси яхшиликка  дуо қилишдир.

Ояти каримада: “وَصَلِّ عَلَيْهِم[1] ва уларнинг (ҳаққига) дуо қилинг” ва Ҳадиси шарифда: “[2]إذا كان صائما فليصل أي فليدعАгар рўзадор бўлса, дуо қилсин”, дейилган.

Сўнг унда  раҳмат ва истиғфор маънолари ҳам бор. Чунки булар ҳам дуодаги лозим ишлардан.

Шариатда эса, қиём, рукуъ ва саждадан иборат маълум феълларнинг исмидир. Ҳанафий уламоларининг бошқа бир таърифида: У белгиланган вақт ичида чегараланган шартлар, маълум зикрлар ва махсус рукнлардан иборатдир.

Жавҳарий раҳматуллоҳу алайҳ: “Солат Аллоҳ тамонидан бўлса раҳматдир”, деганлар. “الصلاة – солат” сўзи “الصلوات المفروضة –солаватул мафруза”нинг бирлигидир.

У масдар ўрнига қўйилган исмдир. Жумлада: “صليت صلاةсоллайту солатан” (намоз ўқидим) деб ишлатилади, “تصلية صليتсоллайту таслиятан”, дейилмайди.

صليت على النبي صلى الله عليه و سلمСоллайту алан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам” деган жумладаги саловат айтишнинг маъноси қуйидагича бўлади: “Аллоҳим, у зотни дунёда зикрини олий қилиш, чақириғини ғолиб қилиш ва шариатини боқий қолдириш билан ҳамда охиратда умматига бўладиган шафоати, ажр ва савобларини кўпайтириш билан улуғлагин”.

الصلوات المفروضةсолаватул мафруза”дан бир кеча кундузда адо этиладиган беш вақт намоз тушунилади. Улар: бамдод, пешин, аср, шом ва хуфтон. Буларнинг фарзлиги Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган. Бу динда билиш зарур бўлган илм ҳисобланиб, инкор қилган одам кофир бўлади.

Қуръондан далил:

 إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا[3]

Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир.”.

Ушбу оятнинг матни намозни ракатларини баён қилмасдан умумий тарзда фарз эканига далил бўлиб келган.

Ҳадисдан далил:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَرضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه و سلم : بُنِيَ اْلإِسْلاَمُ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ وَإِقَامِ الصَّلاَةِ[4]

 “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарсага бино қилингандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш,..”

 Ушбу ҳадисдан намоз икки шаҳодатдан кейинда турувчи энг афзал фарз ва Исломнинг беш устунини иккинчиси экани маълум бўлади.

Ислом умматининг барчаси беш вақт намоз фарз эканига доимий равишда ижмоъ қилиб келган.

Намоз ракатларининг адади Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўз ва феъллари билан собит бўлган. У зот ҳадисларида:

صَلُّوا كَمَا رَأَيْتُمُونِى أُصَلِّى[5]

Яъни, “Мени намоз ўқиганимни кўрганларингиздек намоз ўқинглар”, деб марҳамат қилганлар.

المصلى -мусолла” намоз ўқиладиган ва дуо қилинадиган жой. Аллоҳ таолонинг сўзида шу маънода келган:

وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى[6]

 “Иброҳим “мақоми”ни намозгоҳ қилиб олингиз!”.

Аллоҳ таолонинг: [7]وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ(насронийларда) бутхоналар, (яҳудийларда) ибодатхоналар сўзидаги “صَلَوَاتٌ Соловат” лфзини ибн Сиккийт яҳудийларнинг канисалари, яъни ибодат қиладиган жойлари деганлар[8].

Фарз намозларнинг вақтлари:

الوقت – вақт ноаниқ замон. Замондан бир миқдор. Кўпроқ ўтган замон учун ишлатилади. Унда бирор иш тамомига етадиган замондан бир миқдор. Шариатда, Шореъ унда намозни адо этиш учун тайин қилиб қўйган замон.

الميقات -мийқот иш-ҳаракат учун белгиланган вақт ва ўрин-жой маъносини билдиради. Унинг кўплик шакли “المواقيت –мавақийт” бўлиб, макон учун истеора қилиб ишлатилади.

Ҳажда эҳром боғланадиган жойларга “مواقيت الحج мавақийтул ҳаж” деб юритилади. Масалан Шомликлар эҳромга кирадиган жойни “هذا ميقات أهل الشامҳаза мийқоту аҳли Шом” дейилади. Ва яна бирор ишни бажариш учун вақт тайин қилинса “وقتهваққатаҳу” дейилади. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи айни шу маънода келган:

فَإِذَا قَضَيْتُمُ الصَّلَاةَ فَاذْكُرُوا اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِكُمْ فَإِذَا اطْمَأْنَنْتُمْ فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا[9]

Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг, турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг! (Ёв хавфидан) хотиржам бўлсангиз, намозни (мукаммал) адо этингиз. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир”. Яъни, маълум вақтлар ичида фарз қилингандир.

التَّوْقِيتُтавқийт” вақтларни чегаралаш.

أَفْضَل الأْوْقَاتِ – афзалул авқот” энг афзал вақтлар борасида уламолар бир овоздан вақтларни бир-биридан афзал эканини айтишади. Аллоҳ таолонинг ўз бандаларига бўлган фазли ва икроми юзасидан маълум бир вақтларни фазилатли қилиб қўйган. Ўша вақтда қилинган амал бошқа вақтда қилинганидан афзалроқ бўлади. Бу афзаллик ана шу вақт ёки замонда мавжуд бўлган бирор сифат юзасидан эмас. Чунки вақтлар аслида баробар. Ушбу вақтларнинг афзаллиги Аллоҳнинг бандаларига бўлган фазли ва икромидандир.

Аллоҳ баъзи ойларни фазилатли қилиб қўйган. Буни ўз каломида шундай баён қилган:

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ[10]

Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир.”.

Баъзи кун ва кечаларни ҳам бир-биридан фазилатли қилиб қўйган:

لَيْلَةَ الْقَدْرِ خَيْرًا مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ[11]

 “Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир”.

Бошқа оятида Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кечаси билан қасам ичган

وَلَيَالٍ عَشْر[12]

Ва ўн кеча билан (қасам).

الأْوْقَاتُ الْمُسْتَحَبَّةُавқотул мустаҳабба” намоз ва шу каби ибодатларни адо этиш мустаҳаб бўлган вақтлар.

الأْوْقَاتُ الْمَكْرُوهَةُавқотул макруҳа” намоз ёки бошқа ибодатларни адо этиш макруҳ бўлган вақтлар. Намозни адо қилишдаги макруҳ вақтлар: қуёш чиқаётган, тиккага келган ва ботаётган вақт.

 “الفجرфажр” ёрилиш ва очилиш маъносидадир. Агар сувни очса “فجر الماء –фажара л-ма” дейилади. Тонгнинг ёруғлигига ҳам фажр дейилади. Чунки субҳ тун зулматини ёриб чиқади.

Тонг отиш пайти икки босқичдан иборат бўлади.

Субҳи козиб ёки фажри козиб – ёлғончи тонг бўлиб, ёруғликнинг пастдан юқорига кўтарилишидир.

Субҳи содиқ ёки фажри содиқ – рост тонг бўлиб, ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндалангига тарқалишидир. Мана шу асл вақтдир.

Бу тўғрида Ибн Аббос[13] розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:

الفجر فجران فجر مستطيل يحل به الطعام ويحرم فيه الصلاة وفجر مستطير أي منتشر يحرم به الطعام ويحل فيه الصلاة[14]

“Тонг икки тонгдир. Биринчиси баландга кўтарилган тонг бўлиб, унда таомланиш ҳалол ва намоз ҳаром бўлади. Иккинчиси уфқга ёйилган тонг бўлиб, унда таомланиш ҳаром ва намоз ҳалол бўлади”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

إن للصلاة أولا وآخرا[15]

“Албатта, намоз учун аввал ва охир (бор)”, деганлар.

Бомдоднинг аввалги вақти иккинчи тонг отганидан бошланади. Охирги вақти эса, то қуёш чиққунчадир. “Муҳийт”, “Ихтиёр”, “Табйинул ҳақоиқ”, ва аллома Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад Бағдодийнинг “Шарҳ мухтасарул Қудурий”[16] китобларида шундай келтирилган.

“Табйин”да яна шундай дейилади: гарчи пешин намозини вақтини олдин келтириш вожиб бўлсада, лекин бомдод намозининг вақти олдин келтирилди. Чунки бу вақт намоз фарз қилинган биринчи вақт ҳисобланади. Унинг аввали ва охири борасида ихтилоф йўқ. Бошқалари тўғрисида баъзи ихтилофлар мавжуд.

“Ҳидоя”[17]да айтилади: ёлғон тонгга эътибор йўқ. Бунга далил Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир:

ولا يغرنكم أذان بلال ولا الفجر المستطيل[18]

“Сизларни Билолнинг азони ва уфқда баландга кўтарилган фажр алдаб қўймасин”.

الخيط الأسودхойтул асвад” уфқда тепага кўтарилган фажр. Туннинг қоронғулиги ҳам дейилади.

الخيط الابيض – хойтул абйаз” уфқда энига ёйилган фажр. “Сиҳоҳ”да шундай дейилган.

“Муғриб”да айтилади: “хойтул абйаз” рост тонгдан кўринган оқлик бўлиб, у энига ёйилишдир. Ва “хойтул асвад” эса, кечанинг зулматидан чўзилган оқлик бўлиб, узунасига ёйилишдир.

Қозихон айтадилар: Тонг икки тонгдир. Араблар биринчисини ёлғончи дейишади. Бу вақтда оқлик ҳудди бўрининг думидек кўриниб, унинг кетидан яна қоронғулик келади. Бу билан хуфтоннинг вақти чиқмайди ва кундузда жорий бўладиган ҳукмлардан бирортаси собит бўлмайди. Иккинчиси уфқда кенг ёйилиб, борган сари ёришиб кетаверади. Мана шу билан кундуздаги рўзадорга еб ва ичиш ҳамда бомдод намозни ўқишнинг жоизлиги каби ҳукмлар собит бўлади[19].

الاسفار -исфар” ярқираш ва ёришиш маъноларини англатади. “أسفر الصبح –Асфарас субҳу” тонг отди, деганидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда

أَسْفِرُوا بِالْفَجْرِ فَإِنَّهُ أَعْظَمُ لِلأَجْرِ

“Бомдодни ёруғлик яхши тарқалганда ўқинг. Бас ўшанинг ажри улуғдир”, деганлар[20].

         Бомдод намозини ёриштириб ўқишдаги мустаҳаб вақтнинг чегараси, олтмиш ёки қирқ оятни тартийл билан ўқишга ва тоҳарати йўқлиги зоҳир бўлиб қолса, яна қайтаришга имкониятли бўлишидир. Аёллар ҳаққида бомдодни ғира-шира вақтда ўқиш мустаҳаб бўлади.

         “الغلسғолас” туннинг зулмати ва тонготар олдидаги ғира-ширалик маъносида. Яъни, тонг зиёсини тун зулмати билан аралашувидир.

الغبش – ғобаш” ҳам шунга яқин маънода бўлиб, лекин у вақтда қоронғулик кўпроқ бўлади. “التغليسтағлийс” нурнинг зиддидир.

         “الظهرзуҳр” заволдан кейинги (вақт). Пешин намозига ҳам зуҳр дейилади[21]. “Сиҳоҳ” ва “Муғриб”ларда шундай дейилган.

 Ҳадиси шарифда:

         وأما ابردوا بالظهر[22]

         “Аммо, пешинни совутиб ўқинглар”, дейилган.

         “Пешин намозини ўқиди” жумласининг арабча кўринишида “صلى الظهر – солла зуҳра” шаклида музоф ҳазф қилиниб айтилади.

         “الفيءфайу” заволдан кейинги соя. Унда қайтишлик маъноси бўлиб, соя бир томондан бошқа томонга қайтганлиги учун ҳам “фай” деб номланган.

         “الظلзиллу” қуёш кетказган нарса зилл (соя) дейилади. Қуёшни кетгазган нарсага фай (соя) дейилади.

         “الزوالзавол” луғатда ҳаракат, кетиш, йўқ бўлиш ва бир нарсани ўз ўрнидан четланиши маъноларида келади.

Фуқаҳолар наздида, қуёшни осмоннинг қоқ марказидан оғишидир. Бу сояни камайишдан тўхтаганидан кейин билинади. Агар соя узая бошласа, қуёш оғган бўлади. Шунга кўра завол соя ва файни узайишига сабаб бўлади.

Заволнинг яна бир маъноси, юришда кўп ҳаракат қилиб, оз масофани босиб ўтишдир.

العصر аср” луғатда давр, даҳр, аср, аср пайти, кун ўртасидан кейинги қуёш қизаргунча бўлган пайт маъноларини англатади. Аср намози ҳам ушбу ном билан номланган. Ушбу лафзни яна ҳудди “عسر وعسرусрун ва усурун” каби “عصر وعصر –усрун ва усурун” деб икки хил кўринишда ўқиш мумкин.

Аср намози вақтини кириши ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгандан то қуёш ботгунча.

العصرانасрони” тун ва кундир. Эрта ва кечга ҳам “асрон” дейилади.

الدهر -даҳр” луғатда давр, замон, даҳр, аср маъноларини билдиради. Даҳр аслида оламни вужудга келишининг бошланишидан тугашигача бўлган муддатнинг исмидир. Сўнг барча узоқ муддатга ишлатилиб кетилган. Абадийликка ҳам даҳр дейилади. Бу замондан фарқ қилади. Чунки замон узоқ ёки кам муддатга ҳам ишлатилади. Ушбу лафзнинг кўплик шакли “دهور -дуҳур”дир.

 Агар “دُهْرِيٌّ -дуҳрий” бўлиб замма билан ўқилса, ёши кексайиб қолганлик маъносини билдиради. Агар “دَهْرِيٌّ -даҳрий” бўлиб, фатҳа билан ўқилса худосиз, аттеист маъносини билдиради.

الْمَغْرِبُмағриб” кун ботиш жойи (вақти).  Агар қуёш ботиб йўқ бўлиб кетса жумлада “غَرَبَتِ الشَّمْسُ –ғоробатиш шамсу” дейилади.

 Ушбу вақтда адо этиладиган намоз ҳам мағриб (шом) деб номланади. Шом намозининг вақти қуёш ботгандан шафақ ғойиб бўлгунча.

العشي والعشيةаший ва ашиййа” шом намозидан атама (туннинг учдан бирининг биринчи қисми)гача бўлган вақт.

الْعِشَاءُиъша” касра ва мад билан ўқилса, қуёш ботгандан кейинги оқшом ва кеч маъноларини билдиради.

 Хуфтон намози айни шу пайтда адо этилгани учун “иъша” деб номланган. Хуфтон ва ундан кейинги витр намозининг вақти шом намозининг вақти тугагандан фажргачадир.

Ушбу лафз “الْعَشَاءُ – аъша” деб фатҳа ва мад билан ўқилса, “الغداء -ғода” эрталабки нонуштанинг зидди бўлган, кечки овқат маъносида бўлади. Унинг ўзаги “عَشَى -аъша” дир.

الْعَتَمَةатама” хуфтон намозининг вақти. Халил[23]: “Атама – шафақ ғойиб бўлгандан кейинги туннинг аввалги учдан бири”, деган.

Имом Фахрур Розий[24] айтадилар: “Кўпчилик уламолар шафақ қизилликдир, дейишган. Бу ибн Аббос, Калбий[25] ва Муқотил[26] розияллоҳу анҳумларнинг сўзи. Луғат уламоларидан Лайс[27], Фарро ва Зажжож[28]ларнинг ҳам сўзидир”.

Кашшоф[29] соҳиби айтадилар: “Шафақ – қуёш ботгандан кейин мағрибда кўринадиган қизилликдир. Унинг ботиши билан шом вақти чиқиб, хуфтон вақти киради. Бу кўпчилик уламолар наздидадир. Лекин Абу Ҳанифа раҳматулоҳи алайҳдан қилинган икки ривоятнинг бирида Шафақ-оқликдир, деганлар. Асад ибн Амр[30] раҳматуллоҳи алайҳ  Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу гапларидан қайтганларини ривоят қилган. У нозиклиги учун шафақ деб номланган. Кўнгли юмшоқ инсонга ҳам “الشفقة على الانسان –аш-шафақату алал инсан”, деб ишлатилади”.

[1] Тавба сураси 103-оят.

[2] Имом Муслим, Аҳмад, Абу Довуд, Термизийлар ривоят қилган.

[3] “Нисо”сураси 103-оят

[4] Ҳадиснинг тўлиқ матни:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَرضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه و سلم : بُنِيَ اْلإِسْلاَمُ عَلَى خَمْسٍ شَهَادَةِ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ وَإِقَامِ الصَّلاَة وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ وَالْحَجِّ وَصَوْمِ رَمَضَانَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар». Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.

[5] Имом Бухорий раҳматуллоҳу алайҳ Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[6] “Бақара” сураси 125-оят. Тўлиқ оят:

  وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِلنَّاسِ وَأَمْنًا وَاتَّخِذُوا مِنْ مَقَامِ إِبْرَاهِيمَ مُصَلًّى وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ

Эсланг, Байтни (Каъбани) одамлар учун зиёратгоҳ ва хавфсиз жой қилиб қўйдик. «Иброҳим мақоми»ни намозгоҳ қилиб олингиз! Иброҳим билан Исмоилга: «Тавоф, эътикоф ва рукуъ-сужуд қилувчилар учун Байтимни поклангиз!» – деб буюрдик.

[7] “Ҳаж” сураси 40-оят. Тўлиқ оят:

  الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّا أَنْ يَقُولُوا رَبُّنَا اللَّهُ وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيرًا وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

Улар ўз диёрларидан фақатгина «Раббимиз Аллоҳдир», деганлари учун ноҳақ қувилган эдилар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф этиб турмас экан, албатта, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларда) узлатгоҳлар, (насронийларда) бутхоналар, (яҳудийларда) ибодатхоналар ва (мусулмонларда) масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ ўзига (динига) ёрдам берадиганларга ёрдам берур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли ва қудратлидир!

[8] Ушбу тафсир Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Буни ибн Касир ўз тафсирларида зикр қилган. Баъзилар: Соловат юлдузга ибодат қилувчиларнинг ибодатгоҳи дейишган. Баъзилар: Аҳли китоб ва аҳли исломларнинг йўллардаги масжидлари дейишган. Ибн Касир 3/226 ва Қуртубий 5/4463 тафсир китобларига мурожаат қилинг.

[9] “Нисо” сураси 103-оят.

[10] “Бақара” сураси 185-оят

[11] “Қадр” сураси 3-оят

[12] “Фажр” сураси 2-оят

[13] Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф Абул Аббос ал-Қураший ал-Ҳошимий. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг ўғли. Умматнинг билимдони (ҳабри) деган номни олган. Ҳижратдан уч йил олдин туғилган. Ҳижратнинг етмишинчи санасида вафот этган. Вафотларит тўғрисида бошқа саналар ҳам айтилган.

[14] Ушбу ҳадисни Ҳоким  икки шайхнинг шартига кўра саҳиҳ, деганлар.

[15] Ушбу ҳадис намоз вақтларини баён қилган узун ҳадиснинг бир қисмидир. Имом Термизий тахриж қилган. Муҳаммад ибн Фузайл Аъмашдан ривоят қилган.

[16] Қудурийнинг мухтасари Ҳанафий фиқҳи борасида энг муҳим ва кенг тарқалган мухтасарлардан ҳисобланади. Шу сабабдан кўпчилик уламолар унга шарҳ ёзишган. Ушбу шарҳлардан бири имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Абу Насрнинг шарҳидир.

[17] Ҳидоя нафис ва машҳур китоб бўлиб, “Кифоятул мунтаҳий”нинг мухтасаридир. Муаллифи: Буюк имом Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр ал-Марғиноний ал-Ҳанафий. Ҳижрий 593- санада вафот этган. Китоб ва унинг муаллифи  барча инсонлар наздида маълум ва машҳур бўлгани учун ортиқча таништиришга эҳтиёж йўқ.

[18] Ушбу ҳадисни Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоийларнинг барчалари Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан “Рўза” китобида ривоят қилишган.

[19] Фатовои Қозихон ва фатовои ҳиндиянинг хошиясига қаранг. Ушбу китоб барча илм аҳллари томонидан қабул қилинган. Унинг соҳиби ушбу китобда кўп воқеъ бўладиган ва эҳтиёж кўп тушадиган масалаларни зикр қилган. Муаллифи: Имом Ҳасан ибн Мансур ибн Маҳмуд Фахруддин Қозихон ал-Ўзжандий ал-Фарғоний. Ҳижрий 592-санада вафотэтган. У кишининг тасниф қилган китобларидан ниҳоятда фақиҳ эканини билиб олиш мумкин. Бошқа “Китобул воқеаът”, “Шарҳ адабул қузо”, “Шарҳуз зиёдот” каби асарлари мавжуд.

[20] Ушбу ҳадисни Абу Довуд “Мавақийт” бобида, Имом Термизий “Бомдодни ёриштириб ўқиш” бобида ривоят қилиб, ҳадисни ҳасан саҳиҳ, деган.

[21] Илм аҳлларининг ижмоъсига кўра пешин намозининг аввалги вақти қуёш оғганда бошланади. Қуёш оғишининг маъноси, қуёшни осмоннинг қоқ марказидан заволга кетишидир. Бу бирор нарсанинг сояси қисқаришнинг энг ниҳоий чегарасига келгандан кейин яна узайиши билан билинади. Буни билмоқчи бўлган киши текис жойда қуёш соясини ўлчайди. Сўнг озгина кутиб туриб, иккинчи бор яна ўлчайди. Агар биринчисидан кам бўлса, завол бўлмаган бўлади. Ва агар зиёда бўлса завол бўлган бўлади. Пешиннинг охирги вақти аср вақти яқинлашгунчадир. Буни белгилашда уламолар икки хил ижтиҳод қилганлар: Имом Ау Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ: Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча, деганлар. Имом Молик, Шофеъ ва  Аҳмад ҳамда Ҳанафий уламолардан Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳу алайҳлар: Завол пайтидаги сояни ҳисобга олмай, ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлгунча, деганлар. Ҳар бирларининг ўз далиллари бор.

[22] Пешинни совутиб ўқиш тўғрисида келган ҳадислар саҳиҳ бўлиб, Имом Бухорий ва Насоийлар “Мавақийт” бобида, Имом Муслим, Термизий ва ибн Можалар “Намоз” китобида ривоят қилишган.

[23] Абу Абдурраҳмон ал-Халил ибн Аҳмад ибн амр ибн Тамим ал-Фароҳидий. Ал-Фарҳудий ал-Аздий ал-Яҳмадий ҳам дейилган. Наҳв илмида пешқадам бўлган. Солиҳ, оқил, ҳалим ва виқор билан сўзлайдиган киши бўлган. Асарлари муҳим ва қимматли ҳисобланади. Энг машҳур асари луғат илми бўйича ёзилган “Китобул айн”дир. ҳижрий 170 йилда вафот этган.

[24] Муҳаммад ибн Умар ибн Ҳасан ибн Ҳусайн ат-Таймий ал-Бакрий. Шофеъий фиқҳи уламоларидан. У 540 йил Рамазон ойининг йигирма бешинчисида Ройда туғилган. Ва 606 йил душанба куни Ҳирот шаҳрида вафот этган.

[25] У киши шайх, имом, аллома, ҳофиз, муфассир Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Қосим ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Жазий ал-Калбий ал-Ғорнотий ал-Андалусий. “ат-Тасҳил фи улумит танзил” китобининг муаллифи. Ҳижрий 292-йилда вафот этган.

[26] Абул Ҳасан Муқотил ибн Сулаймон ибн Башир ал-Аздий ал-Хуросоний ал-Марвазий ал-Балхий. Машҳур муфассирлардан бўлиб, “Ат-Тафсир ал-Кабир”, “ан-Носих вал мансух”, “Мутошобеҳул Қуръон” каби асарлар муаллифи. Ҳижрий 150-йили Басрада вафот этган.

[27] Абул Ҳарс ал-Лайс ибн Саъд ибн Абдурраҳмон ал-Фаҳмий. (94 – 175 هـ = 713 – 791 م) . Ўз асрида ҳадис ва фиқҳ борасида Миср аҳлининг имоми бўлган. Асли Хуросонлик бўлиб, Қалқашондада туғилган. Қоҳирада вафот этган.

[28] Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ибн ас-Сиррий ибн Саҳл аз-Зажжож ан-Наҳвий. (000-316 ҳ). Адаб  ва дин илмларини пухта эгаллаган. Мубаррад ва Саълаб раҳматуллоҳу алайҳлардан таълим олган. “Китоб фи маъонийл Қуръан”, “Китобул амолий” “Китобул уруз” каби асарлар муаллифи.

[29] Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсирига қаранг. “Кашшоф” китоби машҳур тафсир бўлиб, Қуръондаги балоғат нуқталарини баён қилиш билан ажралиб туради. Муаллифи: Абул Қосим Жоруллоҳ Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий ал-Хоразмий (1074-1143 м. 467-538 ҳ). Тафсир, наҳв, луғат ва адаб илмларини мукаммал эгаллаган. Кўплаб асарлар муаллифи.  Тафсир китобини 528 йил Робиъул охир ойининг 23 кунида душанба чошгоҳ вақтида ёзиб тугатганлар.

[30] Асад ибн Амр ал-Қозий ал-Бажлий ал-Куфий. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳнинг шогирди бўлиб, фиқҳни шу кишидан ўрганган. Абу Юсуфдан кейин Ҳорун ар-Рашид даврида қозиликни бошқарган. У киши билан бирга ҳаж қилган. Ҳижрий 190 йилда вафот этган.

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

катта ўқитувчиси Фарҳод домла Жўраев

268840cookie-checkНамоз китоби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: