islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Арзимас ишнинг баҳоси

Арзимас ишнинг ўзи бўлмайди. Неваларим билан кўп мутолаа қиламиз. Бир куни кичик неварам кутубхонадан китоб олиб келди. Китоб рус тилида бўлганлиги сабабли айрим ҳикоялар матнига тўлиқ тушуна олмай, қийналаётганини сезиб, у билан бирга ўтирдим. Шунда қисқагина бир ҳикоя диқатимни ўзига торди: содда, равон, лўнда ёзилган бўлса-да, назаримда жуда фойдали ва мулоҳазали эди. Бир одамнинг эски қайиғи бўлган экан. Ҳеч бўлмаса қайиқни бўятиб қуяй, деб  уйига қайтиб, устасини чақирибди. Уста уй эгаси билан хизмат хаққини келишиб олибди ва ишга киришибди. Қайиқни яхшилаб кўздан кечираётганида, унинг тубида каттагина тешик борлигини кўрибди. Уста тешикни яхшилаб ямаб, чиройли ранглар билан қайиқни бўяб қўйибди. Ишни битириб, келишилган иш ҳаққини олиб, уста кетибди. Эртаси куни қайиқни янги бўёқларда тoвланиб турганини кўриб, уй эгасининг хотини болалари, қайиққа ўтириб денгизга сайрга кетишибди. Шунда уй эгасиниг ёдига қайиқ тагида тешик борлиги ва бу ҳақда устага айтмаганлиги тушади. Ха деганда қайиқ қайтавермагач, энди оиламдан ажралдим ,улар чўкиб кетган бўлсалар керак, деб қўрқиб кетди. Лекин, кечга яқин қайиқдагилар омон-эсон сохилга қайтадилар. Уй эгаси не кўз билан курсин-ки, тешик яхшилаб ямаб қўйилган эди. Кўзлари жиққа ёшга тўлиб, устани чин юракдан дуо қилиб, унинг уйига катта совға саломлар билан борди.

Уста ҳайрон бўлди:

– Ахир сиз менга хаққимни бердингизку!

– Тўғри. Лекин сиз мени оиламни халокатдан қутқариб қолдингиз.

– Қандай қилиб, – сўради уста.

– Қайиқ тагидаги тешик ҳақида сизга айтишни ёдимдан чиқиб, сизга айтмабман. Сиз эса ўз ишингизни сидқи дилдан бажариб, айтилмаган ишни ҳам чиройли тарзда бажариб қўйибсиз.

-Бу арзимас иш-ку. Мен вазифамни бажардим, унда усталигим қаёқда қолади, – деб жавоб берди. Ваҳоланки, уста ўзига буюрилган ишни бажариб кетса ҳам бўлар эди, лекин у ўз вазифасига беғараз, самимий виждонан ёндашди. Бу хислатлар эса уни одамлар орасидаги хурматини ошириб, унинг ҳақиқий уста мақомига эришишига, эл назарига тушишига сабаб бўлди.

Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) дан қуйдаги ҳадисни келтирамиз : ”Аллоҳ таоло агар сизлардан бирингиз иш қилса ишини пухта қилувчиларни севади. Айтайлик, икки фарзандингизга бир хил иш буюрдингиз. Масалан, дастрўмолчаларни ювиб, дазмоллаб қўйишни сўрадингиз. Лекин секин билдирмайгина, дастрўмолчалар чокини ситиб қўямиз. Шунда фарзандингизни бири уни ювиб дазмоллаб қўйиш билан кифояланади. Иккинчиси эса уни ювиб, ситилган чокларини тикиб сўнгра дазмоллайди.Иккиси ҳам топширилган ишни бажаришди. Леин биринчиси мажбурият юзасидан, иккинчиси ишига сидқидилдан, пухта ва фаросат билан ёндашди. Албатта сизни иккинчи фарзандингизни амали қувонтиради, уни самимий дуо қиласиз, кўнглингиз тоғдек кўтарилади. Юқоридаги зикр этилган ҳикоядаги уй эгасининг ҳам устага қилган эҳсони ҳам чин дилдан беғараз эди.

Демак, биз фарзандлар тарбиясида меҳнатнинг ўрни нақадар беқиёслигини, айниқса меҳнат чин дилдан, холис, пухта, сидқидилдан бажарилсагина Аллоҳнинг ажр савобдарига эга бўлиши ва инсонлар хурматига сазовор бўлишлари ҳақида ўйлашимиз ва буни ўз ўрнида ҳаётга татбиқ қилишга харакат қилишимиз лозим. Бу борада эса арзимас ишнинг ўзи йўқ.

“Аллоҳ гўзалдир, Аллоҳ таоло ( зоти,сифати,феьллари) гўзал зотдир. Хар бир нарсанинг гўзал бўлишини яхши кўради.”(Муслим ривояти.)

ТИИ “Тиллар” кафедраси

катта ўқитувчиси Ҳафизова Умида

268910cookie-checkАрзимас ишнинг баҳоси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: