Бу Гиза майдонидаги Сфинкс (أبو الهول) ҳайкали. Мисрнинг Нил дарёси ғарбий қирғоғидаги Гиза майдонида ўтирган ёки чўзилиб ётган Сфинкснинг оҳактош ҳайкали. Сфинксни араблар “Абул Ҳавл – даҳшат отаси” деб номлаганлар.
Сфинкс ҳайкали, танаси шер ва боши одам шаклдаги “афсонавий” мавжудот, дунёдаги энг катта ва энг қадимги ҳайкаллардан биридир. Бу ҳақдаги асосий фактлар, масалан, қачон, ким томонидан ва нима мақсадда қурилгани кабилар ҳалигача баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Тоғ жинсидан кесиб ясалган, Сфинкснинг асл кўриниши кейинчалик қайта тикланган.
Унинг узунлиги панжасидан думигача 73 метр, таг қисмидан бош тепасигача баландлиги 20,21 метр ва орқа томонларининг кенглиги 19 метрни ташкил қилади. Бу Мисрдаги энг қадимги монументал ҳайкал бўлиб, у фиръавн Хефрен даврида, милоддан аввалги 2558-2532 йилларда, Қадимги Миср Қироллиги томонидан лойиҳалаштирилиб қурилган деган тахминлар бор.
Сфинкс икки панжаси орасида Орзулар стеласи деб номланган пештахта ўрнатилган. Орзулар стеласи – Қадимги Миср фиръавни Тутонхамон IV томонидан Гиза Сфинксининг олд панжалари орасига фиръавн ҳукмронлигининг биринчи йилида, милоддан аввалги 1401 йилда, 18-сулола даврида ўрнатилган эпиграфик стела ҳисобланади. Бошқа ҳукмдорларда бўлгани каби, эпиграф ҳам фиръавнни илоҳликка даъво қилишининг рамзи эканлиги билдиради. Сфинкс атрофида иккита ибодатхона бўлиб, улардан бири Эски Қиролликдан, бири эса Янги Миср Қироллигига оид.
Бир қанча вақт Гиза майдони қаровсиз қолдирилди ва Сфинкс охир-оқибат қумга елкаларигача кўмилди. Сфинксни қазиб олиш ишлари биринчи бўлиб милоддан аввалги 1400 йилга тўғри келади. Ёш Тутмон Ҳамон IV милоддан аввалги 1401-1391 ёки 1397-1388 йилларда бир қанча қийинчиликлардан сўнг Сфинкснинг олдинги панжаларини қазишга муваффақ бўлиб, панжалар орасига Орзулар стеласи деб номланувчи гранит плитани жойлаштирди.
Гизадаги Сфинкс танасининг ичида ва остида туннеллар мавжудлиги маълум. Сфинкс уст томонида Заҳи Ҳавасс деб номланган, қадим замонларда хазина овчилари томонидан қазилган шахтанинг кичкина квадрат қопқоғига мавжуд. Бундан ташқари яна иккита, ён томонда жойлашган туннелга олиб кирувчи тешиклар борлиги маълум.
Гиза Сфинкси остида жойлашган Ёзувлар зали деб номланган қадимий кутубхона бўлган, деб тахмин қилинади. Ёзувлар зали борлиги ҳақидаги тахминлар Қадимги Миср бўйича қарама-қарши назарияларга эга бўлган олимлар орасида машҳурдир. “Ёзувлар зали” ибораси америкалик тадқиқотчи Эдгар Кейс томонидан илгари сурилган бўлиб, Лин Пикнет ва Клайв Принс йўқолган Миср ёзувларининг мавжудлиги ҳақидаги ғояга нисбатан “етиб бўлмас узоқ тарих” деган иборани қўллашади. Лекин уларнинг қўлида Ёзувлар зали мавжуд бўлганлигини кўрсатадиган ҳеч қандай далил йўқ.
Мажмуа йўлак, Пирамида ва Сфинксдан ташқари, Эски Қиролликка оид Сфинкс ибодатхонаси ва Хефрен водийси ибодатхонасини ҳам ўз ичига олади, уларнинг ҳар иккаласи ички ҳовлилари ўхшаш дизайнга эга. Сфинкс ибодатхонаси кесилган тош бўлаклари ёрдамида, водий ибодатхонаси эса ўша майдондан қазиб олинган, энг катталарининг оғирлиги 100 тоннадан ортиқ тошлардан қурилган. Мажмуа, шунингдек, Аменхотеп II томонидан қурилган Янги Қиролликдаги Сфинкснинг кичикроқ ибодатхонасини ҳам ўз ичига олади.
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев