Ислом таълимоти бўйича, Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам қилиб яратгандир.
Қуръони каримнинг Исро» сурасида
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَىٰ كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا ﴿٧٠﴾
«Батаҳқиқ Биз одам болаларини мукаррам қилдик. Уларни қуруқликда ва сувда кўтардик, ҳам уларга пок нарсаларни ризқ қилиб бердик. Ва уларни ўзимиз яратганларнинг кўпидан устун қилиб қўйдик»-дейди. (70 оят)
Ш а р ҳ
Агар эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло, одам болаларини демоқда, мўмин-мусулмонларни ёки зоҳиду тақводорларни дегани йўқ. Бундан номики одам боласи бўлса, Аллоҳ уни азизу мукаррам қилиб яратгани тушунилади. Аллоҳ таоло номики одам боласи бўлса, уни дунёга бошқа нарсаларнинг ҳаммасидан устун қилиб қўйган бўлади. Бу маънода барча одамлар баробар бўладилар. Чунки, Аллоҳ одамларнинг ҳаммасини бир аслдан яратган, уларни бир хил хусусиятларга эга қилган, ақл берган, нутқ қобилияти берган ва бошқа одамга хос қобилиятларини берган. Бу маънода барча инсонлар баробар, инсоний қадр-қийматлари бир хил ва ўша қадр-қийматларини доимий сақланиб қолишига ҳақлилар. Инсон зотининг улуғлиги ҳам унинг инсоний қадр-қийматидадир. Инсоний қадр-қиймат уни дунёга бошқа жонзотлардан ва барча мавжудотдан устун қилиб туради.
Аллоҳ таоло «Ғофир» сурасида:
الله الذي جعل لكم الارض قرارا و السماء بناء و صوركم فاحسن صوركم ورزقكم من الطيبت ذالكم الله ربكم فتبارك الله رب العلمين
«Аллоҳ сизларга ерни қароргоҳ осмонни бино қилган, сувратларингизни гўзал этиб яратган ва сизларни пок нарсалар ила ризқлантирган зотдир. Ана шу Аллоҳ- Роббингиздир. Бас, оламларнинг Роббиси-Аллоҳ олий бўлди»-дейди.
Ш а р ҳ
Ер одам боласи учун Аллоҳ томонидан қароргох килинган.У ердан бошка жойда қарор топа олмайди.Ердан юқорига кўтарилган инсон вазнсизлик холатига учрайди. Оёғини хоҳлаган жойига қўя олмайди, қарорини йўқотади,унга хаво етишмайди.ерни инсон хайоти учун хамма томондан ростлаб тўгирлаб қўйган Зот Аллоҳ таолодур.
Инсон ўз жуссасига қарасин. Унинг жуссаси қандай гўзал. Агар аъзоларидан бирортаси салгина ўзгариб қолса бу гўзалликнинг қадрини билади. Албатта унга бу сувратни Аллоҳдан бошқа хеч ким бера олмайди.
«Ват-тийин» сурасида
لقد خلقنا الانسن في احسن تقويم
«Батаҳқиқ, Биз инсонни энг гўзал шаклда халқ қилдик»-дейди.
Ш а р х
Инсон ўзининг энг азиз ва мукаррам эканини, ушбу азизлик ва мукаррамликка, инсоний қадр-қийматга муносиб бўлиш лозимлигини англаб етиши керак. Ана ўша улуғ инсоний қадр-қийматига доғ туширадиган ишларни қилмаслиги лозим. Шунингдек, инсонлар бир-бирларининг инсоний қадр-қийматларини поймол қилмасликлари керак. Ҳар бир инсон ўз қадр-қийматини билганидек, ўзидан бошқа инсонларнинг ҳар бири ҳам худди ана шундоқ қадр-қийматга ҳақли эканини тўлиқ тушунмоғлиги зарур.
Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси
Жуманов Сирожиддин таёрлади.