islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Вафо мўминлик белгиси

Динимизнинг барҳаёт таълимотларида мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги энг фазилатли ва гўзал хулқларидан бири ваъдага вафо қилишга алоҳида эътибор берилган. Хусусан куни ва соати белгиланган ваъдага риоя қилиш ниҳоятда муҳим бўлиб ҳисобланади.
Аллоҳ таоло ўзининг Каломи шарифида шундай Марҳамат қилади:

اِنَّ الْمُنَافِقٖينَ فِي الدَّرْكِ الْاَسْفَلِ مِنَ النَّارِۚ وَلَنْ تَجِدَ لَهُمْ نَصٖيراًۙ 

“Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга ёрдамчини топа олмассан” (Нисо сураси, 145-оят).
Ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا، وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنَ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا : إِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ، وَإِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ، وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ “.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам „ Тўртта нарса кимдаки топилса у ҳақиқаттан мунофиқ бўлибди, кимдаки улардан бир хислат топилса, то уни тарк қилгунича унда мунофиқликнинг бир хислати бўлади. ( У тўрт нарса) : Омонат қўйса хиёнат қилади ,гапирса ёлғон гапиради, аҳдлашса хиёнат қилади,хусуматлашса ноҳақлик қилади ( то ҳақ ноҳаққа айлангунча).” деб марҳамат қилганлар

Одоб, ахлоқ қоидалари битилган китобларда вафодорлик сифати ҳам мадҳ этилади ва ваъдага вафо қилмоқ, омонатга хиёнат қилмаслик, берган сўзининг устидан чиқиш каби хислатлар инсоний фазилат эканлиги уқтирилади. Вафо билан зийнатланган киши ҳар доим Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий вафо ва садоқатни инсоният бошидаги жиғада порлаб турган гавҳардир, деб таърифляган эди. Буюк шоир яна уқдириб ўтган эдики, агар ҳаёт чаманида вафо гули бўлмаса, у гўзал ва оромбахш бўла олмайди.

Соҳибқирон Амир Темур шундай дейди: “Қайси бир сипоҳий туз ҳақи ва вафодорликни унутиб, хизмат вақтида ўз соҳибидан юз ўгириб, менинг олдимга келган бўлса, ундай одамни ўзимга энг ёмон душман деб билдим”.

Сўфи Оллоҳёр бобомиз шундай деганлар :

Кел, эй содиқки қилдинг сидқ лофин,

Ўланча қилмағил ваъда хилофин.

„Эй банда, сен ростлик даъвосини қилсанг, ўлар кунгача ваъдангга хилоф қилмасдан тур. Чунки ваъдада тўғри турмоқ яхши ахлоқнинг юқори мартабасидир”.

Юқорида айтилганидек бир кишининг чақириғига ваъда қиламизу бормаймиз ёки белгиланган соатда бора олмаймиз. У киши ўз ишларини ташлаб, кутиб туради ва хавотирланади. Биз унинг ишдан қолганини ва хавотир олганини бир чақага ҳам олмаймиз. “Ваъда – қарз” эканини, ваъдага хилоф эса, мунофиқлик эканини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Ҳатто кўпимиз бажариш ниятида эмас, балки шунчаки суҳбатдошнинг сўзини қайтаришдан уялиб ваъда бериб юбораверамиз. Бу ҳол ваъдада турмаслик эмас, балки ваъдабозлик нияти билан бўлганидан икки карра қабиҳроқдир.

Ислом таълимотида қасам, аҳд, гувоҳлик ва ворислик масалалари кишидан масъулият талаб қиладиган тушунчалардир. Пул ўртага тушиб, кишилар орасида ёлғон қасам ичиш, ёлғон гувоҳлик бериш ёки аҳдга бевафолик қилиш ҳоллари ҳам учрайди

Фоний дунёда иймон эгалари бор экан, вафодорлар ҳам бор. Иллат эгалари, хусусан аҳдига вафо қилмайдиганлар қаерда озроқ, қаерда кўпроқдир. Буни ҳеч ким санаб кўрмаган. Бундайлар оз бўлган тақдирда ҳам жамият учун нохушдир.
Шундай экан, ҳар бир инсон аввало Аллоҳнинг ризолигини топмоқчи бўлса ва жамиятда чиройли ўрнини топмоқчи бўлса, сўзига эътиборли, ваъдасига вафодор бўлмоғи лозим .

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институти

4- курс Талабаси Шодмонов Сирожиддин

 

284080cookie-checkВафо мўминлик белгиси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: