islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тақсит савдоси

(Муддатли тўловга савдо қилиш)

Тақсит савдоси (муддатли тўловга савдо қилиш) бугунги кунда кенг қўлланилаётган савдо турларидан биридир. Бунинг сабаби, кўпчиликда уй-жой, автоулов, замонавий маиший техникалар ва шунга ўхшаш қимматбаҳо буюмларни бирданига нақд сотиб олиш учун маблағ етарли бўлмайди. Шундай ҳолатда муддатли тўловга савдо қилишга еҳтиёж тушади.

“Тақсит” сўзи луғатда “бўлиб-бўлиб тўлаш” деган маънони билдиради.

Тақсит савдоси ­­– замонавий савдо турларидан бири бўлиб, бунда сотувчи билан харидор бир нархга келишади ва сотувчи молни харидорга топширади, харидор еса келишилган пулни белгиланган муддатда бўлиб-бўлиб тўлайди.

Тақсит савдоси шу сифатдаги барча савдоларни ўз ичига олади. Бунда келишилган нарх бозор нархига баробар бўлиши, ёки ундан кўп ё оз бўлишининг фарқи йўқ. Лекин кўпинча, тақсит савдосида келишилган нарх ўша товарнинг бозордаги нархидан қиммат бўлади.

Шу ўринда савол туғилади: муддатли тўловга белгиланган нарх нақд савдодаги нархдан кўп бўлиши жоизми?

Бу масалада фақиҳ олимлар қадимда ҳам, ҳозир ҳам ўз фикрларини билдиришган.

Баъзилари: “Жоиз емас”. Чунки бунда муддатнинг евазига нарх оширилади. Бу еса рибодир. Ёки аниқ рибо бўлмаган тақдирда ҳам рибога ўхшаш бўлиб қолади”, дейишган.

Бу гап Зайнул Одибидин Алий ибн Ҳусайн, Носир, Мансур биллаҳ, Ҳодивайҳлардан нақл қилинган.

Амма тўрт мазҳаб уламолари, барча муҳаддис ва фақиҳ уламолар бозор нархидан қимматга, муддатли тўловга савдо қилишни жоиз санашган. Лекин бунинг шарти, сотувши ва харидор савдо битими амалга оширлаётган пайтда маълум муддат ва маълум нархни узил-кесил белгилаб олиши лозим.

Лекин, аниқ бир тўхтамга келмай, нақд бўлса фалон сўмга, насияга фалон сўмга, деб савдолашса ва иккита нархдан бирини таъйин қилмаса, бу савдо жоиз бўлмайди. Чунки бу ҳолатда низога олиб бориш еҳтимоли бор.

Имом Термизий “Сунан”да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир савдонинг ичида иккита савдо қилишдан қайтардилар” ҳадисидан кейин шундай дейди:

“Аҳли илмларнинг баъзилари бу ҳадисни шарҳлаб, бундай деган:

“Бир савдонинг ичида иккита савдо қилиш“бу матони нақдга ўн дирҳамга, насияга йигирма дирҳамга сотаман” деб айтиш ва иккита нархдан бирига келишиб олмасдан ажралиб кетишдир. Агар бир нархга келишиб олишса, бу жоиз бўлади”.

Имом Термизийнинг гапининг хулосаси шуки, бу савдонинг жоиз бўлмай қолишининг сабаби, савдо ақди тузилган пайтда бир тўхтамга келмасдан, иккита ҳолатда нарх икки хил бўлишидир. Бу нархнинг ноаниқ бўлишига олиб келади. Кейин еса низо келиб чиқади. Демак, бу турдаги савдонинг жоиз емас дейилиши, муддат сабабидан емас.

Агарда иккита нархдан бирини таъйин қилиб, ноаниқлик кетказилса, бу савдо шаръан жоиз бўлади.

Имом Термизий айтган гаплар тўрт мазҳаб имомлари ва барча фуқаҳоларнинг тутган йўлидир. Ушбу гапнинг далиллари устун туради. Чунки, Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам бу турдаги савдонинг жоиз еканлигини манъ қиладиган далил йўқ. Рибонинг таърифи еса, бу турдаги савдодаги нархнинг зиёда бўлишига тушмайди. Сабаби, бу савдо қарз бериш ҳам емас, рибавий моллар олди-соттиси ҳам емас. Бу оддийгина савдо, холос. Сотувчи молини ўзи хоҳлагандек нархга сотишга ҳаққи бор. Доим бозор нархида сотиши мажбурий емас. Савдогарлар ҳолат ва вазиятларга қараб, ҳар хил нархлар белгилайди. Гоҳо молларнинг нархлари ҳолатлар ўзгариши билан ўзгариб туради. Шариат киши ўз молини бир ҳолатда бошқа нархга, яна бир ҳолатда бошқа бир нархга сотишини манъ қилмайди.

Бундан ташқари, молини нақдга (масалан) саккиз сўмга, насияга ўн сўмга сотадиган киши, бил ижмоъ нақдга ўн сўмга сотиши мумкин. Модомики, бунда фирибгарлик ёки алдов аралашмаса бўлди. Нима учун енди, насияга ўнга сотиши жоиз бўлмаслиги керак?!

Хулоса шуки, тақсит савдоси жоиз еканлигига тўртта фиқҳий мазҳабда ҳамда муҳаддис ва фуқаҳолар ўртасида иттифоқ қилинган.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Буҳус фий қазоё фиқҳийя муосира” китоби асосида.

 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Нажиматдинов Караматдин

285350cookie-checkТақсит савдоси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: