islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Бухорий яшаган замонда илмга бўлган муносабат

Имом Бухорий яшаган замонда илмга бўлган муносабат

Муҳаммад ибн Исмоил ҳижрий 194-сана, милодий  810–йил, 13- шаввол  ойининг жума куни жума намозини ўқилганидан сўнг, бобоси Муғира ислом динини қабул қилганидан кейин ватан  тутган Бухоро шаҳрида, отаси Исмоил умр кечирган уйда таваллуд топдилар. Имом ал – Бухорийнинг исми – Муҳаммад, куняси – Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал – муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми пешвоси), баъзан амир ул – мўъминин филҳадйс (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби – Муҳаммад ибн Иброҳим ибн ал–Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбаҳдир. Сўнги исми – ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдан кўриниб турибдики, Имом ал – Бухорийнинг асл насаби ажамликларга бориб тақалади. Бу фикр талай адабиётларда қайд қилинган бўлиб, кўпчилик муҳаддисларнинг таъкидлашича, «Бардазбеҳ» сўзи арабча зориъ (зироат, деҳқончилик билан шуғулланувчи киши) маъносини билдиради.

Имом ал – Бухорий ҳақида ёзган кўпчилик олимлар эса ул зотнинг насабини фақат Бардазбеҳга боғлаб тугатганлар. Афсуски, тарихчилар Бардазбеҳ, унинг отаси Базазбеҳ ҳақида деярли ҳеч қанақа маълумот келтирмаганлар. Баъзи олимларнинг далолатича, уларнинг келиб чиқиши Ажамдан бўлиб, ўшаларнинг динларига эътиқод қилганлар.

Имом ал- Бухорий отасининг бобоси ал- Муғийра Бухоро ҳокими яман ал- Жуафийдан исломни қабул қилган бўлиб, Бухорони ватан тутиб яшаб қолган. Шу пайтдаги таомилга кўра, агар Бирон киши ислом динини биров орқали қабул қилса, ўша кишининг қабиласига мансуб ҳисобланган. Бу одат қабул қилинган динга содиқликнинг белгиси бўлиб, бу ҳол арабчасига нисбат ул –вилоъ фил ислом ( ислом динига содиқлик нисбати) деб аталиши одат тусига кирган эди. Албатта, ал –Муғийра ҳам ўша даврда оммавий тус  олган ушбу анъанага бўйсунгани боис ўзи ҳам,  ўзидан кейинги авлодлариҳам, шу жумладан Имом ал- Бухорий ҳам. Жуъафий деб атала бошлаганлар. Имом ал- Бухорийнинг насли- насаби ҳақида фикр юритган тарихчилар ул зотнинг бобоси Бардазбеҳнинг исмини баъзилар аслида ал- Аҳнаф деб келтирганини қайд этганлар. Аҳнаф деб одатда энг ақлли, доно кишиларга нисбат берилган, саҳий, қўли очиқ кишилар «ҳотомтой» деб аталгани сингари. Бундан кўриниб турибдики, Имом ал- Бухорий бобосининг ҳақиқий исми Бардазбеҳ бўлсада, ул зот оқил, зукко инсон бўлганидан ал- Аҳнаф лақаби Билан ҳам аталганлар.

Имом ал-Бухорий отасининг исми Исмоил куняси Абул ҳасан бўлиб, даврининг етук муҳаддисларидан саналиб, Имом Моликнинг шогирд ва асҳобларидан бири саналган, тижорат ишлари билан ҳам шуғулланган. Афсуски, то бугунги кунга қадар ул зотнинг қаламига мансуб бирор асар ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Бироқ ул зот ҳамад ибн Зайд, Имом Молик, Абу Муовия каби йирик муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилгани, Абдуллоҳ ибн ал- Муборакнинг суҳбатида бўлиб, ул  зотдан тарбият топгани ҳақидаги маълумотлар манбаларда қайд этилган. Имом ал-Бухорий « Ат-Таърихал-кабир» ( Буюк тарих) асарида отасининг таржимаи ҳоли ҳақида бирмунча маълумотларни келтирганлар. Тарихчи Ал ҳофиз ибн ҳаббон « Китоб ас-Сиққот»  (Буюк инсонлар ҳақидаги китоб) асарида Исмоил ибн Иброҳим, яъни Ал-Бухорийнинг отаси ҳамад ибн Зайд ва Моликдан ҳадислар ривоят қилган, деб таъкидлайди.

 

TII Mo’dul ta’lim shakli 701-guruh talabasi Mustaqov Faxriddin

305110cookie-checkИмом Бухорий яшаган замонда илмга бўлган муносабат

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: