islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Дурий роҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти ва илмий фаолияти

Имом Шотибий тартиби бўйича учинчи қироат, имом Абу Ало Басрий роҳматуллоҳи алайҳнинг қироати ҳисобланади. У зот икки шогирдларига икки хил усулубда ривоят қилган. Бу услубнинг биринчиси имом ад-Дурий роҳматуллоҳи алайҳнинг қироатидир.

Ад-Дурий роҳимаҳуллоҳ тўлиқ исми Абу Умар Ҳафс ибн Умар ибн Абдулазиз ад-Дурий. Бағдоддаги “Дур” номли жойга нисбатан ад-Дурий дейилган. “Дур” Боғдоддаги шаҳар, уни шарқидаги маҳалладир. Ҳижрий 150-йилда Дурда Мансур халифалик кунларида таваллуд топганлар. Ад-Дурий роҳимаҳуллоҳ ўзининг асрида қориларнинг имоми, ансорларнинг шайхи ва аҳли Ироқни хос шайхи эди. Ад-Дурий роҳимаҳуллоҳ қироатларни жамлаган ва етти мутавотир қироат бўйича тасниф қилган кишиларни биринчиларидан эди. Имом ад-Дурий қироат талаб қилишликда кўп риҳлат қилдилар ва ҳарфларни мутавотири, саҳиҳи, шози ва мункирларини ўқиб ўргандилар. Ўз даврининг энг олий санадли алломалари сафида туради. Одамлар имом ад-Дурийни санади олий ва илми балқиб турганлиги учун турли диёрлардан уламолар ва толиби илмлар сабоқ олиш илинжида келганлар. Узоқ, сермазмун умр кўрди.

Абу Алий ал-Аҳвазий у ҳақида айтади: “Абу Умар илм талабида сафарлар қилди. Қироатлар борасида китоблар ёзди. Ишончли олимлардан, бир аср яшади”.

Яҳё ибн Муборак ал-Яздийга Абу Амр қироатида ўқиб берган, Кисоийга Осим қироатида, Исмоил ибн Жаъфарга Нофеъ ва Ибн Жаммоз қироатида, Сулайм ибн Исога Ҳамза қироатида, Ёқуб ибн Жаъфарга Ибн Жаммоз ривоятининг Абу Жаъфар қироатида ўқиб берган.

“Маттафақот алфозуҳу ва маъноҳи минал-Қуръон”, “Қироат ан -Набий”, “Ажзаъ ал-Қуръон” номли асарлар муаллифи. Умрининг охирида кўзи кўрмай қолди.

Яҳё ибн ал-Муборак ал-Яздий,Кисоий, Исмоил ибн Жаъфар, Ёқуб ибн Жаъфар, Сулайм ибн Исо, Муҳаммад ибн Саъдан ва бошқалардан қироат илмини олди.

Қироат илмида шогирдлари жуда ҳам кўп эди. Жумладан, Аҳмад ибн Язид ал-Ҳалавоний, Абуз Заъро Абдураҳмон ибн Абдус, Абу Жаъфар Аҳмад ибн ал-Фараҳ, Қосим ибн Закариё ал-Мутарриз, Алий ибн Сулайм ад-Дурий, Қосим ибн Абдулворис ва бошқалар.

Ҳадис илмида ҳам ишончли олимлардан саналган. Абу Довуд айтади: “Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Абу Амр ад-Дурийдан ёзиб олаётганини кўрдим”. Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Амр ад-Дурийнинг яқин кишиларидан эди. Бундан ташқари, Ибн Можа, Ҳожиб ибн Аркин ал-Фарғоний, Абу Ҳотам ар-Розий, Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Дунё ва бошқалар ундан ҳадис ривоят қилишган.

Имом ад-Дурий роҳимаҳуллоҳ узун умр кўриб, халифа Мутаваккил замонида ҳижрий 246-йил шаввол ойида вафот этди.

Тошкент ислом институти 4-курс

талабаси Яқубжонов Зуҳриддин

309431cookie-checkИмом Дурий роҳматуллоҳи алайҳ ҳаёти ва илмий фаолияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: