islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Вақф ва ибтидо борасида ёзилган китоблар

Алхамдулиллах вассолату вассаламу аьла Росулина Мухаммад ва аьла алихи ва асхабихи ажмаийн! Мен Ибн Анбарий рохимахуллохнинг асарларини ўрганиш жараёнида вақф ва ибтидо борасида жуда кўп асарлар ёзилганлигини,  уни билиш қанчалик мухимлигини тушундим ва вақф ва ибтидо борасида ёзилган асарларнинг машхурларини сизларга хам улашишни истадим.

  1. Зирор ибн Сард ибн Сулаймон Таймий Куфий (вафоти 129 ҳ. / 746 м.). “Ал-вақф вал ибтидо” китобини та’лиф қилган.
  2. Имом Шайба ибн Нассоҳ Махзумий Маданий Қори (вафоти 130 ҳ./747м.). “Китобул вуқуф” асарини тасниф этган. Имом Жазарий: “Ушбу китоб вақф илмида ёзилган илк асар бўлиб, у жуда машҳурдир”, деган.
  3. Абу Амр ибн Ало номи билан танилган Имом Забон ибн Аммор ибн Ало Мозаний (вафоти 154 ҳ/771 м.). Етти қоридан бири “сиқа, имом” унвонларининг соҳиби. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  4. Имомул Ҳужжа Ҳамза ибн Ҳабиб ибн Аммора Исмоил Таймий (вафоти 156 ҳ. / 773 м.). Етти қоридан бири. “Ҳамзатуз Заёт” номи билан машҳур бўлган. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини ёзган.
  5. Имом Нофе’ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Наим ибн Абу Рувайм Лайсий (вафоти 169 ҳ. / 785 м.). Етти қоридан бири. Қироатни Мадинаи Мунавварада яшайдиган тобеинлардан олган. “Ал-вақфут тамом” Китобини та’лиф қилган.
  6. Наҳв имоми Муҳаммад ибн Абу Сора Куфий Руосий, куняси Абу Жа’фар (вафоти 170 ҳ. / 786 м.). Кисоий ва Фарронинг устози. “Ал-вақф вал ибтидо ал-кабир”, “Ал-вақф вал ибтидо ас-сағир” китобларини ёзган.
  7. Али ибн Ҳамза ибн Абдуллоҳ ибн Баҳман ибн Феруз Асадий Кисоий (вафоти 179 ҳ. / 786 м.). Луғат ва наҳв илми имоми, етти қоридан бири. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини ёзган.
  8. Буюк аллома Яҳё ибн Муборак ибн Муғийра Адавий Басрий (вафоти 202 ҳ. / 817 м.). Язид номи билан танилган, “Ал-вақф вал ибтидо” китоби муаллифи.
  9. Басра аҳлининг имоми Яқуб ибн Исъҳоқ ибн Зайд ибн Абдуллоҳ Абу Исъҳоқ Ҳазрамий (вафоти 205 ҳ. /820 м.). Етти қоридан бири. Ўз замонида Қуръон ва наҳв илмининг энг кучли билимдони бўлган. “Вақфут тамом” китоби муаллифи.
  10. Яҳё ибн Зайёд ибн Абдуллоҳ ибн Мансур Асламий (вафоти 207 ҳ. / 880 м.). “Ал-вақф вал ибтидо”, “Ҳаддул ибтидо вал қат’ ” китобларини ёзган.
  11. Ма’мар ибн Мусанна Абу Убайда Басрий (вафоти 209 ҳ. / 824 м.). Луғат ва адабиёт илмлари пешқадами. “Ал-вақф вал ибтидо” китоби мавжуд.
  12. Имомул аллома Саид ибн Мас’ада Абул Ҳасан (вафоти 210 ҳ. / 830 м.). “Ахфашул авсат» номи билан танилган наҳв, адаб ва араб тили олими, Балх ва Басрада яшаган. Олим Сибавайҳдан араб тили илмини олган. “Вақфут тамом” китобини та’лиф қилган.
  13. Исо ибн Мино ибн Вардон ибн Абдуссомад Абу Мусо (вафоти 220 ҳ. /835 м.). Мадинада туғилиб, яшаб, шу ерда вафот этган машҳур қорилардан бири, улуғ олим, Қолун номи билан танилган. У киши “Вақфут тамом” китобини та’лиф қилган.
  14. Халаф ибн Ҳишом ибн Са’лаб ибн Ҳошим ибн Довуд ибн Муқсим (вафоти 229 ҳ. / 835 м.). Машҳур ўн қоридан бири. “Ал-вақф вал ибтидо” номли китоби мавжуд.
  15. Муҳаммад ибн Са’дон Абу Жа’фар Зарир Куфий (вафоти 231 ҳ. / 846 м.). Қориларга устозлик қилган наҳвий, кўзи ожиз олим. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  16. Руҳ ибн Абдулму’мин Абул Ҳасан Ҳузалий (вафоти 234 ҳ. / 848 м.). “Сиқа”, “Зобит” унвонларини олган, қориларга устозлик қилган, наҳв илмида ҳам улуғ олим. Имом Бухорий “Ал-Жоме’ус саҳиҳ” китобларида у кишидан ҳадислар ривоят қилган. Вақф фанида “Вақфут тамом” китобини та’лиф қилган.
  17. Имом Абдуллоҳ ибн Яҳё ибн Муборак Абу Абдурраҳмон Язидий Бағдодий (вафоти 237 ҳ./ 851 м.). Машҳур “сиқа”. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  18. Насир ибн Юсуф Абу Наср Розий сўнг Бағдодий (вафоти 240 ҳ. / 851м.). Имом Кисоийнинг шогирди, машҳур “сиқа”. Вақф фанига оид “Ал-вақф вал ибтидо” китоби бор.
  19. Ҳишом ибн Аммор ибн Насир ибн Майсара Абул Валид Суламий Димашқий (вафоти 245 ҳ. / 859 м.). Дамашқ аҳлининг имоми бўлган. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  20. Ҳафс ибн Умар ибн Абдулазиз ибн Саҳбон ибн Адий ибн Саҳбон Дурий Аздий Бағдодий Абу Амр (вафоти 246 ҳ. / 860 м.). Замонасидаги қорилар имоми. “Ал-вақф вал ибтидо” номли китобни тасниф қилган.
  21. Басра имоми Саҳл ибн Муҳаммад ибн Усмон ибн Язид Сижистоний Абу Ҳотим (вафоти 248 ҳ. / 862 м.). Имом Мубаррад у зотнинг қироатини лозим тутган. “Ал-мақоти’ вал мабоди’ ” китобини ёзган. Имом Ашмуний “Китобу манорил ҳудо фи баёнил вақфи вал ибтидо” асарида: “Бу зот вақф илмида имомлар пешқадами эди”, – дейди.
  22. Фазл ибн Муҳаммад Абул Аббос Ансорий Муқри’, учинчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярмида вафот этган. Бизга у кишининг “Ал-вақф” китоби етиб келган. Броккелман “Одоб тарихи” номли китобида бундай дейди: “Қур’они каримдаги вақф илмига оид бизга етиб келган энг муқаддам китоб учинчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярмида яшаган Абу Аббоснинг китоби эди”. Абу Ҳотим Сижистоний ҳам ушбу сўзни Ал-мақоти’ ва алмабодиъ китобида келтиради. Ушбу китоб биринчи жузининг 1089 саҳифали қўлёзма нусхаси Британия музейида сақланади.
  23. Ҳофиз Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ибн Суфён ибн Абуд Дунё Қураший (вафоти 281 ҳ. / 894 м.). “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  24. Муҳаммад ибн Усмон ибн Мусаббиҳ Шайбоний Абу Бакр (вафоти 288 ҳ. / 894 м.). Араб тили ва қироат олими “Ал-жа’д” (Жингалак соч) номи билан танилган бу зот “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф этган.
  25. Аҳмад ибн Яҳё ибн Сайёр Шайбоний Абул Аббос (вафоти 291 ҳ. / 904 м.). Луғат ва наҳвда куфийлар имоми. “Са’лаб” номи билан танилган. Нутқнинг тўғрилиги ва ҳифз ҳақида машҳур ше’р ривоят қилган. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф этган.
  26. Сулаймон ибн Яҳё ибн Валид ибн Абон Абу Айюб Тамимий (вафоти 291 ҳ. / 904 м.). Қур’он илми ўқитувчиларидан бўлган. “Ал-вақф вал ибтидо” китоби ма’лум.
  27. Бағдодлик аллома Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Иброҳим Абул Ҳасан (вафоти 291 ҳ. / 912 м.). “Ибн Кайсон” номи билан машҳур. Мубаррад ва Са’лабдан илм таҳсил қилган, Куфий ва Басрий мазҳабларини чуқур ўрганганлиги учун иккала мазҳаб фозили ҳисобланган.
  28. Иброҳим ибн Сарий ибн Саҳл Абу Исъҳоқ Зажжож (вафоти 311 ҳ. / 923 м.). Имом Мубарраднинг қироатда муқаддам асъҳобларидан, луғат ва грамматика имоми. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  29. Муҳаммад ибн Қосим ибн Муҳаммад ибн Башшор ибн Ҳасан Абу Бакр ибн Анбарий Бағдодий вафоти 328 ҳ. / 940 м.). Луғат илми имоми. “Изоҳул вақф вал ибтидо” китобини тасниф этган. Имом Доний айтади: “Мен ба’зи асъҳобларимдан у киши ҳақида шайхлари ушбу гапни айтганини эшитдим: «Ибн Анбарий “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилгач, у Ибн Мужоҳидга олиб борди. У зот китобга назар солиб: “Мен сени албатта бу фанда бир китоб ёзсанг керак, деб ўйлар эдим. Бу йигит ўша тасниф қилинадиган китобни ёзибди”, дедилар.
  30. Аллома Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аббод, куняси Абу Абдуллоҳ, Муқри’ (вафоти 334 ҳ. / 940 м.). Қироатда пешқадам бўлганидек, араб тили илмлари ва грамматикасида ҳам жуда моҳир эди. У киши ҳам “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  31. Мисрлик аллома Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исмоил Абу Жа’фар (вафоти 338 ҳ. / 949 м.). “Ибн Наҳҳос” номи билан машҳур. Бағдодга сафар қилиб, Мубаррад ва Ахфаш (Али ибн Сулаймон), Зажжож ва бошқалардан илм ўрганиб қайтгач, умрининг охиригача Мисрда яшаган. Вақф илмига оид “Ал-қат’у вал и’тиноф” китоби бор.
  32. Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Авс (вафоти 341 ҳ. / 952 м.). Куняси “Абу Абдуллоҳ Муқри’”. “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф этган. Имом Жазарий айтади: “Бу зот Вақф ва ибтидо тўғрисида шундай бир китоб тасниф қилиб, унда вақфни том, коф, ҳасангача ажратди. Мен уни жуда яхши китоб бўлган деб ўйлайман”.
  33. Аҳмад ибн Комил ибн Халаф ибн Шажара ибн Мансур ибн Язид Қозий (вафоти 354 ҳ. / 965 м.). Куняси “Абу Бакр Бағдодий”. “Ваки’ ” номи билан машҳур. У киши “Ал-вуқуф” номли китоб ёзган.
  34. Имом Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Я’қуб Ҳасан ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Довуд ибн Убайдуллоҳ ибн Муқсим Аттор (вафоти 354 ҳ. / 965 м.). “Куняси Абу Бакр Бағдодий”. Замонасида Куфанинг энг билимдони бўлган ва қироат илмида машҳур, ғариб, шоз қиротларини яхши ўзлаштирган. У киши бу фанда “Ал-вақф вал ибтидо” ва “Адвут-тамом” номли иккита китоб ёзган.
  35. Қози Ҳасан ибн Абдуллоҳ ибн Марзабон (вафоти 367 ҳ. / 979 м.). Абу Саид Сайрофий Наҳвий куняси билан машҳур. У киши ҳам “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  36. Замонасида олимлар пешқадами бўлган ҳофиз Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Меҳрон Муқри’ Абу Бакр Найсобурий (вафоти 381 ҳ.). “Ал-вақф вал ибтидо” ва “Вуқуфул Қур’он” китобларини тасниф қилиб, вақф илмида янги қирраларни очиб берган.
  37. Усмон ибн Жинний (вафоти 392 ҳ. / 1002 м.). Грамматика ва адабиёт олими. “Абул Фатҳ Мусилий” куняси билан “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф этган.
  38. Имом Муҳаммад ибн Исо Барилий Андалусий (вафоти 400 ҳ. / 1009 м.). “Мағрибий” номи билан машҳур, куняси Абу Абдуллоҳ. Ушбу фанга оид “Вуқуфун Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фил Қур’он” китобини тасниф қилиб, унда Ҳожи Халифа “Кашфуз зунун” китобидаги ўн еттита вақфни қўшиб қўйдилар.
  39. Аллома Муҳаммад ибн Жа’фар ибн Абдулкарим Абул Фазл Хузоий Журжоний (вафоти 408 ҳ/ 1017 м.). “Ал-ибона фил вақфи вал ибтидо” номли китоби бор.
  40. Имом Маккий ибн Абу Толиб ибн Ҳайюс (вафоти 437 ҳ./ 1045 м.). Қур’он ва араб тили илмида Қомусшунос олим, қироат услубларида пешқадам, фиқҳ ва адабиётда етук шахс бўлган. Ушбу фанга “Шарҳут тамом вал вақф” китоби билан ҳисса қўшган.
  41. Аллома Усмон ибн Саид ибн Умар (вафоти 444 ҳ. / 1053 м.). “Абу Амр Доний” номи билан машҳур, ҳадисда ҳофиз, Қур’он илми ривояти ва тафсирида пешқадам бўлган. “Ал-иҳтидо фил-вақфи вал ибтидо”, “Ал-муктафий фил вақфи вал ибтидо”, “Ал-вақф вал ибтидо” номли китоблари бор.
  42. Имом Ҳасан ибн Али ибн Саид ибн Абу Муҳаммад Уммоний, ҳижратнинг беш юзинчи йилларидан сўнг вафот этган. “Ал-муршид фи ма’нол вақфит том вал ҳасан вал кофий вас солиҳ вал жоиз вал мафҳум” номли машҳур китоби бўлиб, Имом Жазарий уни бундай мақтайдилар: “Бу энг гўзал ва фойдали китобдир. Унда вақфлар том, ҳасан, сўнг кифоя, солиҳ ва мафҳум вақфга жуда гўзал тарзда бўлинган”, яна “Ал-вақф вал ибтидо” китоби ҳам бор.
  43. Аллома Аҳмад ибн Муҳаммад Абул Ҳасан Найсобурий (вафоти 516 ҳ. / 1122 м.). “Ибнул Ғаззол” номи билан машҳур. Вақф фанига “Ал-вақф вал ибтидо” китоби билан ҳисса қўшган.
  44. Имом Умар ибн Абдулазиз ибн Моза (вафоти 536 ҳ. / 1141 м.). Куняси “Абу Муҳаммад”, “Имомлар ҳужжати”, “Садруш шаҳид” лақаблари билан ҳам танилган, ҳанафий мазҳабининг кўзга кўринган олими. Та’лиф қилган китоби “Ал-вақф вал ибтидо”дир.
  45. Муҳаққиқ Абдулазиз ибн Али ибн Муҳаммад ибн Салама (вафоти 560 ҳ. /1165 м.). Куняси “Абу Асба’ Самотий”, юртида “Ибн Таҳҳон” исми билан танилган. Китоби “Низомул адои фил вақфи вал ибтидо”, деб номланган.
  46. Имом Абул Ало Ҳамазоний Ҳасан ибн Аҳмад ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Саҳл (вафоти 569 / 1173 м.) – қироатда ироқликлар пешқадами. Китоблари: “Ал-Ҳодий фи ма’рифатил мақоти’и вал мабоди’ ” ва “Ал-вақф вал ибтидо”. Ибн Жазарий у киши ҳақида: “Бу фанга ғоят э’тибор берди ва энг яхши “Ал-вақф вал ибтидо” китобини тасниф қилди. Вақф илмида қобилиятли эканини кўрсатди. Бу китоб қуёшнинг кун чиқари бўлса, Абу Амр Доний китоби кун ботаридир”, – деб ёзган.
  47. Муҳаққиқул кабир Муҳаммад ибн Тайфур (вафоти 560 ҳ. / 1164 м.). Абу Абдуллоҳ Сажовандий. Китоблари: “Китобул вақфи вал ибтидо”, “Вуқуфул Қур’он”. Ибн Жазарий у зотнинг китоблари ҳақида: “Ал-вақфу вал ибтидо” китоби кўп ма’лумотлар берса, “Илалул вуқуф” асари қисқа ма’лумотларни қамрайди”, – деган.
  48. Аллома Исо ибн Абдулазиз ибн Исо ибн Абдулвоҳид (вафоти 629 ҳ. / 1232 м.). Лахмий Шариший Искандарий, Моликий, қироат илмида олим. Жуда кўп китоб тасниф қилган. “Ал-иҳтидо фил вақфи вал ибтидо” асари вақф илмига оид китобларидандир. Ибн Ҳажар айтади: “Ҳадисда эшитганлари саҳиҳ, аммо қироатда ишончли эмас”.
  49. Имом Али ибн Муҳаммад ибн Абдуссамад Аламуддин (вафоти 643 ҳ. / 1245 м.). Абул Ҳасан Ҳамадоний ас-Саховий, Дамашқда қори шайхлар шайхи. У кишининг “Илмул иҳтидо фи ма’рифатил вақфи вал ибтидо” номли китоби бор.
  50. Имом Абдуссалом ибн Али ибн Умар ибн Саййидиннос Абу Муҳаммад Моликий Заввовий (вафоти 643 ҳ. / 1245 м.). Дамашқ қориларининг шайхи. У киши олим, қобилиятли, солиҳ, муҳаққиқ, ишончли фақиҳ бўлган. Бу фанда тўхташ ва бошлаш масаласида ғариб ва машҳур ҳадисларни зикр қилган.
  51. Қози Абу Муҳаммад Накзовий Муийниддин Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Абу Зайд Искандарий (вафоти 683 ҳ. / 1284 м.). У киши “Ал-иқтидо фи ма’рифатил вақфи вал ибтидо” китобини тасниф қилган.
  52. Замонасида қироат илми уламоларидан бўлган, Ибн Жазарий номи билан машҳур Аллома Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али Абул Хайр Шамсиддин Ғамарий Димашқий (вафоти 833 ҳ. / 1429 м.). Тасниф қилган китоби “Ал-иқтидо фил вақфи вал ибтидо” деб номланади. Унда Қур’они каримдаги вақф ўринлари алоҳида сура-сура қилиб ўрганиб чиқилган.
  53. Қироат, фиқҳ, араб тили илмида олим, аллома Иброҳим ибн Мусо ибн Билол ибн Имрон ибн Мас’уд Бурҳониддин Каркий (вафоти 853 ҳ. /1449 м.). Ушбу фанга оид “Лаҳзатут тарфи фи ма’рифатил вақф” китобини тасниф этган.
  54. Аллома, шайхул ислом Закариё ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Закариё Ансорий Мисрий Шофи’ий (вафоти 926 ҳ. / 1560 м.). У зот ёзган китобнинг номи “Ал-мақсад ли талхиси ма фил муршид” бўлиб, унда Абу Муҳаммад Уммонийнинг “Ал-муршид фи ма’нол-вақф ат-том вал ҳасан вал кофий вас-солиҳ вал-жоиз вал-мафҳум” китобининг Қисқача мазмуни баён қилинган.
  55. Имом Аҳмад ибн Мустафо ибн Халил Абул Хайр Исомиддин (вафоти 968 ҳ. / 1561 м.). “Туҳфатул ирфон фи баёни авқофил Қур’он” китобини тасниф этган.
  56. Имом Аҳмад ибн Абдулкарим ибн Муҳаммад Ашмуний ҳижрий ўн биринчи асрда замонасининг кўзга кўринган олимларидан бўлган. “Манорул ҳудо фи баёнил вақфи вал ибтидо” асарини ёзган.
  57. Миср қори шайхларининг шайхи, марҳум, Маҳмуд Халил Ҳусарий бу фанга оид “Маолимул Иҳтидои ила ма’рифатил вақфи вал-ибтидо” китобини ёзган.

Ушбу фан соҳасида яна бир қанча олимлар китоблар ёзиб, тадқиқот ишларини амалга оширганлар. Биз айримлари билан кифояландик. Аллоҳ барчаларини Қур’они карим йулида қилган хизматларига ажру ҳасанотлар ато айласин!

ТИИ 4-курс талабаси

 Олтинбоев Рахматулло

313030cookie-checkВақф ва ибтидо борасида ёзилган китоблар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: