islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Узоқлашиш ва узоқлик»

8-савол: Аллоҳ таоло айтади:  

وَإِذَا أَنْعَمْنَا عَلَى الْإِنْسَانِ أَعْرَضَ وَنَأَى بِجَانِبِهِ

«Қачон Биз инсонга неъмат ато этсак, юзўгурур ва четга бурилиб, узоқлашур» (Исро сураси, 83-оят).  

لَوْ كَانَ عَرَضًا قَرِيبًا وَسَفَرًا قَاصِدًا لَاتَّبَعُوكَ وَلَكِنْ بَعُدَتْ عَلَيْهِمُ الشُّقَّةُ

«Агар осон манфаат ва яқин сафар бўлганида, албатта, сенга эргашар эдилар. Лекин уларга масофа узоқ кўринди» (Тавба сураси, 42-оят).

Қуръон истилоҳида «نأي» «наъй» ва «بعد» «буъд» орасидаги фарқ нима?

8-жавоб: Кўпчилик муфассир ва луғат уламолари бу икки калиманинг ўртасида фарқ йўқ эканига ишора қилиб, уларнинг бир-бирини таъвил қиладилар, лекин уларнинг бир хил маънодошэканини инкор қилувчилар эса, уларни фарқли,дейдилар. Қуръондаги бу икки сўзнинг истилоҳ ўринларини тадқиқ этсак, улар бир хил эмасдир:

«Наъй» сўзи Қуръон оятларида аниқ маънобилан узоқлашиш, қаршилик        кўрсатиш ва юз ўгириш маъноларида келади:

وَإِذَا أَنْعَمْنَا عَلَى الْإِنْسَانِ أَعْرَضَ وَنَأَى بِجَانِبِهِ

«Қачон Биз инсонга неъмат ато этсак, юз ўгурур ва четга бурилиб, узоқлашур» (Фуссилат сураси, 51-оят).  

«Буъд» сўзи эса, Қуръонда хоҳ у ҳақиқат ёки мажоз бўлсин, хоҳ макон ёки замонга оид «узоқлик» бўлсин, хоҳ моддий ёки маънавий «узоқлик» бўлсин, Қуръон оятлари билан турли сийғаларда келади. «Буъд» (узоқлик) умуман «қурб»(яқинлик)нинг зиддидир. Айни пайтда «наъй» сўзи қаршилик кўрсатиш ва юз ўгириш маъноси билангина чекланиб, «иқбол»(яқинлашиш)нинг аксидир.  

Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيدًا ۝ وَنَرَاهُ قَرِيبًا

«Албатта, улар у (қиёмати узоқ деб биладир. Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз» (Маъориж сураси 6, 7-оятлар).

Таҳфизул Қуръон кафедраси

ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

 

316140cookie-check«Узоқлашиш ва узоқлик»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: