islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Коррупцияни белгиловчи омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари

Тошкент ислом институтида жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент ислом институти қабул жараёнини очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш, турли нохолис фикрларни олдини олиш мақсадида таълим муассасасининг профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари ҳамда “Қабул-2022” ҳайъати аъзолари учун “Коррупцияни белгиловчи омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра сухбатда Тошкент шахар прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Султанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси бош юрисконсульти Ж.Низамов ўз маърузалари билан иштирок этди.

Тошкент ислом институти Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори У.Ходжаев, мазкур давра сухбатини кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, Тошкент шахар прокуратураси бўлим бошлиғи Б.Султонов дастлаб,  “Коррупция” ва “Коррупцияни келиб чиқиш сабаблари” хусусида фикр юритди ҳамда ҳозирги кунда долзарблиги бир неча баробар ортган ушбу иллатнинг мазмун моҳияти ҳақида мисоллар ёрдамида атрофлича тушунчалар берди.

Марузачи томонидан мавзу юзасидан тайёрланган тақдимот иши йиғилганлар учун тақдим этилди. Замон талаби билан диний тарғибот ва илм тарқатиш интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали  олиб борилмоқда. Дунёда коррупциянинг тури ҳам, тавсифи ҳам жуда кўп. Унинг келиб чиқиш сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Турли кўрсаткич ва рақамлар акс этган жадваллар яратилган, ўзига хос рейтинглар тузилган. Хатто коррупциянинг хилма-хил формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Бу борадаги ишлар ва изланишлар изчил давом етмоқда.

Коррупциянинг олдини олиш, уни минимал даражада камайтиришни, албатта, битта орган амалга ошириши мураккаб жараён. Бу вазиятда ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксак, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлган жамият қатламларининг ёрдами муҳим аҳамият касб етиши  Б.Султонов томонидан чуқур таъкидланди.

Суҳбат ниҳоясида Тошкент ислом институти 2022-2023 ўқув йили учун қабул ҳайъати аъзоларидан қабул жараёнларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти томонидан чиқарилган буйруқ ва кўрсатма ҳамда топшириқларга, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда топширилган ишларни ўз вақтида виждонан бажаришлари, ўрнатилган тартибга кўра, “Қабул-2022” ҳайъати раҳбариятининг рухсатисиз қабулга оид маълумотларни эълон қилмасликлари ҳамда коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликлари ҳақида огоҳлантирилиб, кафолат хатлари олинди.

У.Ходжаев институт раҳбарияти номидан  Б.Султонов ва Ж.Низамовга фойдали ва қизиқарли суҳбат учун миннатдорчилик билдирди.

Тошкент ислом институти Матбуот хизмати

316380cookie-checkКоррупцияни белгиловчи омиллар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: