islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Тугамоқ»

«Тугамоқ»

11-савол: Бу калиманинг шакллари Қуръони Каримда беш марта келган, уларнинг маъноси нима, улар келган оятлар қайси?

11-жавоб: «نفد» калимаси луғатда фоний бўлмоқ, интиҳо топмоқ ва бирор нарса қолмасдан йўқ бўлиб кетмоқ, деган маъноларни англатади.

Аллоҳ таоло айтади:

مَا عِنْدَكُمْ يَنْفَدُ وَمَا عِنْدَ اللَّهِ بَاقٍ

«Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир» (Наҳл сураси, 96-оят).

قُلْ لَوْ كَانَ الْبَحْرُ مِدَادًا لِكَلِمَاتِ رَبِّي لَنَفِدَ الْبَحْرُ قَبْلَ أَنْ تَنْفَدَ كَلِمَاتُ رَبِّي وَلَوْ جِئْنَا بِمِثْلِهِ مَدَدًا

«Сен: «Агар денгиз Роббим калималарига сиёҳ бўлса-ю, Роббим калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолур», дегин» (Каҳф сураси, 109-оят).

وَلَوْ أَنَّمَا فِي الْأَرْضِ مِنْ شَجَرَةٍ أَقْلَامٌ وَالْبَحْرُ يَمُدُّهُ مِنْ بَعْدِهِ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَا نَفِدَتْ كَلِمَاتُ اللَّهِ

«Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз-унинг ортида етти денгиз мадад бериб туриб-(сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас» (Луқмон сураси, 27-оят).

 

 

إِنَّ هَذَا لَرِزْقُنَا مَا لَهُ مِنْ نَفَادٍ

«Албатта, бу Бизнинг (берадиган) ризқимиздир. Унинг ҳеч тугаши йўқдир» (Сод сураси, 54-оят)

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

316470cookie-check«Тугамоқ»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: