جسم و جسد
«Жисм ва жасад»
19-савол: Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاهُ عَلَيْكُمْ وَزَادَهُ بَسْطَةً فِي الْعِلْمِ وَالْجِسْمِ
«У: «Албатта, уни Аллоҳнинг Ўзи сизларга танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди» (Бақара сураси, 247-оят).
وَاتَّخَذَ قَوْمُ مُوسَى مِنْ بَعْدِهِ مِنْ حُلِيِّهِمْ عِجْلًا جَسَدًا لَهُ خُوَارٌ
«Мусонинг қавми ундан кейин тақинчоқларидан (бўлган), бўкирадиган бузоқ жасадини (худо) тутдилар» (Аъроф сураси, 148-оят).
Қуръон истилоҳида «жисм» ва «жасад»нинг фарқи нима?
19-жавоб: «Жисм» бу – унинг ичида ҳаёт, руҳ ва ҳаракат бўлган баданга нисбатан айтилади.
«Жасад» деб, қуп-қуруқ ҳайкалга ёки инсон вафот этиб, унинг ичидан руҳи чиқиб кетганидан кейинги танасига айтилади.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади