islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Шаро ва иштаро»

شري و اشتري

«Шаро ва иштаро»

20-савол: «Шаро» ва «иштаро» сўзлари асли бир бўлган яқин маъноли сўзлардир. Лекин, Қуръон услубига кўра ва маъно жиҳатидан уларнинг орасида зиддият бор. «Шаро» калимаси Қуръонда «сотмоқ» маъносида келган бўлиб, у тўрт ўринда зикр қилинган, ўша оятлар қайси?

20-жавоб: Аллоҳ таоло айтади:

وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنْفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

«Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон!» (Бақара сураси, 102-оят)

وَشَرَوْهُ بِثَمَنٍ بَخْسٍ دَرَاهِمَ مَعْدُودَةٍ

«Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар» (Юсуф сураси, 20-оят)

فَلْيُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يَشْرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِالْآخِرَةِ

«Охират учун бу дунё ҳаётини сотадиганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилсинлар» (Нисо сураси, 74-оят).

وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِ اللَّهِ

«Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор» (Бақара сураси, 207-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади

316760cookie-check«Шаро ва иштаро»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: