islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ахборот асрида Ислом маърифатини кенг тарғиб қилиш давр талаби

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022 йил 17 август куни 01/А 113-сонли буйруғи асосида “Экстремизм ва терроризмга қарши кураш йўналишидаги тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш юзасидан ишлар режаси” тайёрланди.

Режага кўра, бугунги ахборот даврида Ислом маърифатини тушунтириш, халқимизни ақидапараст оқимлардан асраш, ёшларни экстремистик гуруҳлар таъсиридан ҳимоя қилиш ва аҳолида бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ишларини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.

Мазкур тадбирлар режасидаги вазифаларни бажариш учун ЎМИ тизимидаги ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари, имом-хатиблар ва ўқитувчилар жалб қилинган.

Тошкент ислом институтида ЎМИнинг 01/А 113-сонли буйруғини ижросини таъминлаш, тадбирлар режасида назарда тутилган вазифаларни тегишли кафедра ва бўлимларга тақсимлаш, топшириқларни тизимли ташкил этиш мақсадида мажлис ўтказилди.

Йиғилишни ректор У.Ғафуров олиб бориб, бўлим ва кафедраларга Миллий телерадиокомпания телеканалларидаги “Маърифий суҳбатлар”, “Ҳидоят сари” ва “Зиё” кўрсатувлари ҳамда радиоэшиттиришларда тарғибот-ташвиқот мавзуларида чиқишлар қилиш; “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетаси саҳифаларида “Огоҳлик давр талаби” рукни остида туркум мақолалар эълон қилиш; интернет ва ижтимоий тармоқларда “Экстремизм жамият хавфсизлигига таҳдид” рукни остида давомли видеоролик ва мақолалар тайёрлаш бўйича топшириқ берди.

Топшириқ ва вазифалар йиғилиш баённомасида ўз аксини топиб, тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда институт тадбирлар режаси ва буйруғи чиқарилди.

Маълумот учун, ЎМИ ҳузуридаги Фатво маркази томонидан ҳам қисқа видеороликлар, аҳолини қизиқтираётган мавзуларда фатволар ва жума маърузаларига илова тезислар тайёрланади. Мазкур тарғибот-ташвиқот тадбирларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда меҳнат қилаётган имом-хатиблар фаол иштирок этиши таъминланади.

ТИИ Матбуот хизмати

321340cookie-checkАхборот асрида Ислом маърифатини кенг тарғиб қилиш давр талаби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: