islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусулмонлар илмнинг учдан бир қисми бўлган тибни бой бердилар

Илм 2 хилдир:

1.Дин илми;

2.Тиб илми.

Имом Шофеий мусулмонларнинг тиб илмларини ўрганмасдан зое қилганларидан хафа бўлиб, шундай дедилар: “Мусулмонлар илмнинг учдан бир қисмини бой бердилар, уни яҳудий ва насороларга топшириб қўйдилар. Мен ҳалол ва ҳаром илмидан кейин тибдан кўра улуғроқ (муҳимроқ) илмни билмайман. Аҳли китоблар бўлса, бу борада биздан анча одимлаб кетди”.

Касаллик 2 хил бўлади:

1. Руҳ касаллиги;

2. Жасад (бадан) касаллиги.

Руҳ саломатлиги билан дин илми шуғулланса, жасад саломатлиги билан тиб илми шуғулланади.

Шифокорлик касби шарафли касб ҳисобланади. Нега?! Чунки беморнинг аҳволини яхшилаб бир инсонни шифо топишига сабабчи бўладиган шахс ҳисобланади.

Бунга далил сифатида Роббимизнинг каломи бизга хушхабардир: “Кимки инсонга ҳаёт ато этса (яъни ўлимдан қутқарса), демак у гўё барча одамларга ҳаёт берибди.” (Моида сураси, 32-оят)

Аммо шу шарафли касбнинг масъулияти ҳам юқори ҳисобланади. Ҳар бир хозиқ табиб унга ишониб келган беморга масъулият билан ёндашмоқлиги лозим.  Табиб қанчалар илмли ва тажрибали бўлмасин, ҳар дақиқасида илмини ҳамда тажрибасини янаям ошириб бориши керак. Чунки шифокор касалнинг аҳволидан келиб чиқиб хатосиз ташхис қўйиши лозим, хато қилишга асло ҳаққи йўқ, чунки бу инсоннинг ҳаёти билан боғлиқ амалиёт ҳисобланади.

Илмли хозиқ табиб бемор учун энг енгил ҳамда имкон қадар зарарсиз даво усулини қўллаши лозим ҳисобланади. Бунда, масалан, беморда бир неча хил касалликлар жо бўлган бўлса, беморнинг соғлигига кўпроқ хавф туғдираётган касалликни бартараф этиш билан даво амалиётини бошлаши керак. Шунинг учун ҳам шифокорлик шарафли касб бўлгани билан бир қаторда масъулияти юқори бўлган касб ҳисобланади, чунки ҳар бир беморга алоҳида ёндашиши керак бўлади.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Баракаева Моҳибону

 

 

330960cookie-checkМусулмонлар илмнинг учдан бир қисми бўлган тибни бой бердилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: