{ هُوَ ٱلَّذِی جَعَلَ لَكُمُ ٱلَّیۡلَ لِتَسۡكُنُوا۟ فِیهِ وَٱلنَّهَارَ مُبۡصِرًاۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یَسۡمَعُونَ }
[سُورَةُ يُونُسَ: ٦٧]
“У сизларга сокинлик топишингиз учун кечани ва кўрсатувчи этиб кундузни қилган зот.” 10: 67
Ҳозирги замонда инсонлар сакинат йўқлигидан шикоят қилишади. Сокинликка эришиш учун юқоридаги оятга амал қилган ҳолатда кечаси ухлаш керак. Кўп инсонлар эса кечасини кундузга айлантиришган. Уйқу ўзи нима дейдиган бўлсак, Уйқу жисмоний ва ҳиссий қувватларнинг маълум вақт ором олишидир. Ухлаш давомида инсон нафақат дам олади, балки уйқу сабабли аъзолар турли чиқиндилардан тозаланади, ҳужайралар янгиланади. Масалан: нафас олиш, юрак уриши, иштаҳа, чанқоқлик ҳисси каби тана ва руҳ учун муҳим жараён ҳисобланади.
Ҳадиси шарифда: «Қўлларида овқат юқи билан ётиб, ухлаган одамга бирор касаллик етса, ўзидан кўрсин», дейилади. Яна бир ҳадисда эса: «Тонгда ухлаш ризқни камайтиради», дейилган. Бу маълумотларни эшитган ёки ўқиган ҳар бир инсон уйқуда ҳам меёр деган тушунчага амал қилиш кераклиги англаб олиши қийин эмас. Қайси вақтда ухлаш фойда-ю қайси маҳал жисмга, руҳга зиёнлиги ҳадиси шарифларда зикр қилинган.
Ғафлат уйқу – Тонг отаётган пайтда ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розиёллоҳу анхога шундай дедилар: “Тонг отаётган пайтда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади.
Суннат уйқу – Қуёш кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу “қайлула” дейилади. У ақлни кўпайтиради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳар таомидан кундузнинг ишига , қайлула уйқусидан кечанинг қиёмига ёрдам олинглар”, дедилар “.
Телбаликка сабаб боладиган уйқу – Аср намозидан кейинги уйқуни Салаф уламолар кариҳ санаганлар. У паришонхотирликка, девоналикка ва телбаликка сабаб бўлади.
Уқубатга сабаб бўладиган уйқу – Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам охиратда ҳам азоб – уқубатга қолади. Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтондан олдинги уйқуни ва ундан кейинги сўзлашишни кариҳ кўрдилар”.
Одатий уйқу – Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бир куни менга) бундай дегандилар: “Аллоҳ таолога кўпроқ Довуд (а.с) нинг намоз ўқишлари ва рўза тутишлари ёқар эди. Довуд (а.с) ярим кечагача ухлар эдилар. Кечанинг учдан бир қисмида ибодат қилар эдилар ва олтидан бир қисмида ухлар эдилар. Кунора рўза тутар эдилар”.
Ибодат уйқу – Олимлар, обидлар ва рўзадорлар уйқуси. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Рўзадорнинг уйқуси ҳам ибодатдир” (Байҳақий, Дайламий ва Ибн Нажжор ривоятлари, заиф). Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар: “Касалнинг инграши – тасбеҳ, оҳи – таҳлил, нафаси – садақа, уйқуси – ибодатдир, бир томондан иккинчи томонга ағдарилиши – Аллоҳ йўлида жиҳоддир. Унга соғлиқ вақтидаги амалидан яхшироқ амал ёзилади” (Бу ҳадисни Ваҳабий ботил деган).
Фақирликка сабаб бўладиган уйқу – Олимларнинг айтишича – Аллоҳ таоло уч пайтдаги уйқу ва уч жойдаги кулгуни ёмон кўради: зикр мажлиси пайтидаги уйқу, бомдоддан кейинги ва хуфтондан олдинги уйқу, фарз намози вақтидаги уйқу, тобутнинг ортидан кулиш, илм мажлисида кулиш, қабристонда кулиш.
Бундан 14 аср илгари Пайғамбарıнда соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун умматга ҳам ибодат, ҳам маиший ҳаёт тарзıндан сабоқ бериб кетганлар. Агар ҳар бир инсон ушбу суннатларга амал қилса соғлик, ҳаёт самарадорлиги анча ривожланади.
ТИИ талабаси Жўраева Мадина