Яккаю ёлғиз Оламларнинг Роббига ҳамду санолар бўлсин. Оламларга раҳмат қилиб юборилган Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи халифаси жаннат башорати берилган 10 нафар саҳобанинг бири, ҳақ билан ботил орасини ажратган буюк саҳоба Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳудир.
(Халифалик даврлари: ҳижрий 13 йил 21 жумодул охирдан 23 йил 26 зулҳижжагача; милодий 634 йил 21 августдан 644 йил 2 ноябргача)
Тўлиқ исмлари: Умар ибн ал-Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулузза ибн Риёх ибн Абдуллоҳ ибн Қурот ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ал-Қураший ал-Адавий бўлиб, насаблари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Каъб ибн Луай ибн Ғолибда бирлашади. Кунялари Абу Ҳафс Расуллуллоҳ у кишини ал-Фаруқ деб лақаб қўйдилар. Чунки исломни қабул қилганларидан кейин Аллоҳ у киши орқали иймон билан исломни орасини ажратди.
Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу Фил воқеасидан 13 йил ўтиб (милодий 585 йил) макка шаҳридаги Қурайш қабиласининг Бану Асдий уруғида дунёга келдилар. Ёшлик давридан шижоатли, қўрқмас бўлиб ўсганлар. Умар розияллоҳу анҳу тижорат билан шуғулланганлар. Ёзда Шомга, қишда эса Яман томонларга тижорат моллари олиб борганлар. Умар розияллоҳу анҳу Қурайшнинг ёшлари каби амакиларининг ўғли Зайд ибн Амр ибн Нуфайлнинг қўйларини боқиб вояга етдилар.
Зайд Иброҳим алайҳиссалом динида бўлиб, Умар розияллоҳу анҳуни ҳам бир неча марта шу динга ундаб кўрди. Умар рози Аллоҳ анҳу унинг айтган сўзларини ўйлаб ҳам кўрмадилар. Чунки Зайднинг мустақил бир фикрга эга бўлмай бошқаларга тақлид қилиш одати борлигини билардилар. Қурайш қабиласи ўзаро ёки бошқалар билан уришиб қолса, Умар рози Аллоҳу анҳуни воситачи қилиб жўнатар эди. Агар обрў талашиш ёки фахрланиш каби ишларда низолашиб қолса, Умар розиа Аллоҳу анҳуни қабила обрўсини ҳимоя қилиши учун қабиланинг фахри сифатида ҳакам қилиб жўнатар эдилар. Ибн Саъд розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу тўғрисида шундай дейдилар : “Умар араб қабилалари ўртасидаги низога ҳукм чиқарар эди”
Умар розияллоҳу анҳу ўта қаттиқ қўл бўлиб исломга киришларидан олдин мусулмонларга кўп озор берганлар. Лекин орадан кўп вақт ўтмай Аллоҳ таолонинг фазли ва Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Эй Аллоҳим икки кишидан ўзингга суюкли бўлгани (Умар ибн ал-Хаттоб ёки Амр ибн Ҳишом яни, Абу Жаҳл) билан исломни азиз қилгин” деган дуолари билан Умар розияллоҳу анҳу қалбларига ислом нури кириб келди. Умар розияллоҳу анҳу рисолатнинг 6 йили зулхижжа ойида, 27 ёшларида, Ҳамза розияллоҳу анҳу исломга кирганларидан уч кун ўтиб исломни қабул қиладилар. Умар розияллоҳу анҳу билан мусулмонлар 40 та бўлишд.[2] Умар розияллоҳу анҳу исломга кирганларидан кейин мусулмонлар янада қувватландилар. кўплаб инсонлар исломни қабул қилишди. Шундан кейин Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ошкора даъват қилишни бошладилар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Умар исломга келгунига қадар Каъбани олдида намоз ўқий олмас эдик” -деганлар. Суҳайб ибн Синон ар-Румий розияллоҳу анҳу: “Умар исломини эълон қилгандан кейин, бошқаларни хам исломга чақирар эди. Биз Каъбани атрофида халқа қилиб ўтирар эдик. Каъбани тавоф қилиб Аллоҳга ибодат қилар эдик. Қурайшликлардан бирон киши бизга азият беролмас эди” дедилар.
Умар розияллоҳу анҳу Ясрибга ҳижрат қилишдан олдин Қурайш бошлиқлари олдига бориб, бир ўзлари ҳижрат қилишларини кўпчилик олдида очиқдан-очиқ эълон қилдилар. Гўёки бу билан Ясрибга ҳижрат қилишдан олдин уларни огоҳлантириб қўяётгандек эдилар. Умар розияллоҳу анҳу қиличини тақиб, садоқларини елкаларига осдилар. Қурайш саййидлари олдидан ўтиб, Каъбага бордилар. Каьбани йтти марта тавоф қилиб мақоми Иброҳимда икки ракат намоз ўқидилар. Сўнг улар тўпланиб турган жойга бориб шундай дедилар: “Қайси бирингиз фарзандидан айиришни ёки фарзанди етим, хотини бева бўлиб қолишини истаса, мана бу водийнинг орқасида менга учрасин”. Шундан сўнг Умар рози Аллоҳ анҳу Ясриб тарафга кетдилар. У кишининг ортиларидан бирон киши боришга журат қилмади”
Умар розияллоҳу анҳу диёнатлари жуда гўзал бўлгани, ҳақ устида собитқадам бўлганари боис, кўп ўринларда ўйлаган, бажармоқчи бўлган ишлари, Қурʼонга мувофиқ боʻлган. Жумладан ароқни ҳаром қилиниши, фосиқларга жаноза намози ўқимаслик, Бадрдаги асирлар ва уйга киришда изн сўраб кириш борасидаги сўзлари бунга мисолдир. Бу ҳақида Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ҳаққ сўзни Умарнинг тили ва қалбига жо қилди”-деганлар. Уламолар Умар розияллоҳу анҳу айтган сўзлари 15-20 та ўринда Қурʼон оятларига мувофиқ келган дейишади. Бир куни Умар розияллоҳу анҳу Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “ Эй Аллоҳнинг Расули, мақоми Иброҳимни олдида намозгоҳ қилайлик”– дедилар Шунда Аллоҳ таоло
واتخذوا من مقام إبراهيم مصلى
Яьни “Ва Иброҳимнинг мақомини намозгоҳ тутинглароятни” нозил қилди
Уламолар иттифоқига кўра, Умар розияллоҳу анҳу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қатнашган барча ғазотда қатнашганлар. Ҳандақ, Ухуд, Табук, Бадр, Ҳудайбийя сулхи ва бошқалар шулар жумласидандир.
Умар розияллоҳу анҳу шариат илмларини чуқур эгаллаганлар. Қуръони каримнинг барча оятларини ёдолган қори ва муфассир эдилар. Ундан ташқари, муҳаддис ҳам бўлганлар. Умар розияллоҳу анҳудан 539 та ҳадис ривоят қилинган. Имом Бухорий Саҳиҳ ал-Бухорийларида 34 та, Имом Муслим эса ўз китобларида 21 та ҳадисни Умар розияллоҳу анҳудан алоҳида ривоят қилишган. иккалалари Умар рози Аллоҳ анҳудан биргаликда ривоят қилган ҳадислари сони эса 81 та.
Умар розияллоҳу анҳу фақиҳ ва мужтаҳид саҳобалардан ҳисобланганлар. Ёш саҳобалардан бўлган Саҳл ибн Абу Ҳайсам розияллоҳу анҳу: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида фатво берадиган саҳобалар 6та бўлган: муҳожирлардан 3 та, ансорлардан 3 та. Муҳожурлардан Умар, Усмон, Али ансорлардан эса Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал, Зайд ибни Собитдир”.
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан кейин Умар розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳуни халифа сифатида номзодларини қўллаб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга динимиз учун рози бўлдилар. Қандай қилиб биз унга дунёмиз учун рози бўлмайлик?!” дедилар. Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари эса, бошқарув ишларида у кишига ёрдам бердилар. Кенгашларда ўз фикрлари билан дин ва дунё ишларига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Қуръон жамлаш, Форс ва Рум империяларини фатҳ этиш борасидаги режалари у кишининг сайь ҳаракатлари билан амалга ошди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот этадиган чоғларида ўзларидан кейинги халифаликни Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳуга топширадилар. Барча мусулмонлар Умар ибн ал-Хаттоб рози Аллоҳ анҳуга баят берадилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳижрий 13 йил 22 жумодул аввалда ( мил 634 йил 23- авгут) иккинчи халифа этиб сайланадилар.
Халифалик даврларида кўплаб ислоҳатларни амалга оширдилар. Дин, сиёсат, таълим, маданият, ривожланди. Қуръонни бир мусхафда жамлаш, рамазон ойида бир имом ортида таровех намозида жамлаб намоз ўқишни жорий қилдилар. Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади: рамазонда йигирма ракат таровеҳ ўқишар ва унда юзлаб оятларни хатм қилишар эди. Усмон ибн Аффон рози Аллоҳ анҳу даврларида қиёмда узоқ туришганидан асоларга суяниб олишар эди»
Бундан ташқари, бир қанча юртларни фатҳ қилиб, ислом динини ер юзи бўйлаб ёйдилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида бир неча асрларга татигулик катта исломий фатҳлар амалга оширилди. Бу даврда румликлар Шомдан қувиб чиқарилди. Сўнг Форс империяси бутунлай ағдарилди. Сўнгра кураш Миср, шимолий Африка ва Ўрта ер денгизи ороллари томон кўчди. Форс ва Рум империялари ва ажам ерларидаги Хуросон, Истахар, Фаса, Кирмон, Сижистон ва бошқа юртлар ҳам Умар розияллоҳу анҳу давриларида фатҳ бўлди.
Ҳафса розия аллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Умар розияллоҳу анҳунинг, Аллоҳим! Ўз йўлингда қатл бўлишимни ва Ўз Набиййинг юртида вафот этишни насб эт!”– деганини эшитдим.[1] Умар розияллоҳу анҳу истаган иш ҳам бўлди, Масжидда намоз ўқиб турганларида Куфада волийлик қилган Муғийра ибн Шўба розияллоҳу анҳу ҳунарманд қилиб юборган Абу Луълуа икки томонли ханжар билан Умар розияллоҳу анҳуни пичоқлади. Қочиб кетаётганида эса яна 13 кишини пичоқлади, улардан 7 таси вафот этди, бир киши эса, унинг устига чўпон ташлаб тўхтатиб қолди, у эса ўзини ўлдирди.
Умар ибн ал-Хаттоб умрларининг охирида Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг жаннат ҳушҳабарини берган кишилардан боʻлишлари зоҳид, тақводор, Аллоҳдан қўришлари Аллоҳни ҳукмлари бажаришликлари, адолатли бўлишларига қарамасдан ўлимдан олдин ҳам Аллоҳни коʻп марта зикр этиб вафот этдилар.
Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳижрий 24йил зулхижжа ойининг охирларида душанба куни, ишончли маълумотларга кўра 63 ёшларида шаҳид бўлдилар. Халифалик даври 12 йил атрофида боʻлди. Ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар оталарини ювиб кафанладилар. Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрлари ва минбарлари орасида жаноза намозини ўқидилар.
Тошкент ислом институти талабаси
Жалохонов Аббосхон