islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Пайғамбар алайҳиссалом масжиди гумбазида қабр борми?!

Мадинадаги Пайғамбар алайҳиссалом масжиди, Масжиди Набавийнинг яшил гумбазида бўртиб турган жойни ҳамма ҳам пайқамайди. Ва шу билан бирга унинг қандай қилиб у ерда пайдо бўлганлигини ҳам биладиганлар кам орамизда. Мазкур туйнукда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан боғлиқ бўлган мўъжизалардан бирининг ҳикояси яширинган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёни тарк этганларидан сўнг Мадинада даҳшатли қурғоқчилик ва очарчилик бўлди. Шаҳар аҳолиси умидсизликка тушиб, Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурларига маслаҳат сўраб келишди. Оиша розияллоҳу анҳо уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидининг томидан, у зот дафн этилган жойдан бироз тепароқда, у билан осмон ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги учун кичик бир тешик очишни буюрди. Улар буни қилишлари билан Мадинага мўл-кўл ёмғир ёғди, бунинг натижасида шаҳар сувсизликдан қутилди.
Ўша йил фаровонлик йили деб аталди, чунки Мадинада ҳеч қачон бундай ҳосил бўлмаган, туялар ва бошқа ҳайвонлар бунчалик соғлом бўлмаган эди.
Қуббаи ҳадро, яъни яшил гумбаз Усмонлилардан Султон Маҳмуд II даврида ҳозирги кўринишга келтирилган.
Усмонлилар ҳукмронлиги даврида, яшил гумбаз тепасида туйнук очилди ва у ҳозиргача сақланиб қолган.
Халқ орасида, гумбазнинг бу жойида мақбарани бузмоқчи бўлиб яшин уриб ўлган одамнинг қабри бор деган нотўғри тушунча мавжуд.

Масжид ходимлари Яшил гумбазни ювмоқдалар

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари
кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

348990cookie-checkПайғамбар алайҳиссалом масжиди гумбазида қабр борми?!
1 та фикр мавжуд

Leave a Reply to Илхомиддин Cancel Reply