Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турли йўллар билан ваҳий нозил қилинган.
- Ўнгидан келадиган тушлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг бошланиши шу тариқа бўлган. У Зот бирор туш кўрсалар шу нарса тушоларида кўрганиларидек рўёбга чиқар эди. Бу борада Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ҳақида қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
“Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман” деди.
- Илҳом. Ваҳийнинг бу турида фаришта у Зотга кўринмасдан туриб
қалбларига илқо қилган. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
Абу умома розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатт Руҳул Қудус менинг қалбимга хар бир нафс ризқини тўлалигича олмагунича ўлмаслигини илҳом қилди. Бас Аллоҳга тақво қилинглар ва талабни чиройли қилинглар”. (Бухорий ривояти)
- Қўнғироқ овозида келиши.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Сизга ваҳий қандай келади?” деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Баъзан менга қўнғироқ жаранги каби келади, шуниси менга энг оғиридир. Сўнг мендан арийди, мен эса айтганларини ундан сингдириб олган бўламан. Гоҳо фаришта менга инсон қиёфасида намоён бўлиб сўзлайди, мен унинг айтганларини ўзимга сингдириб оламан”, дедилар” (Бухорий ривояти)
- Солсолатул жарас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қўнғироқ чалинганда пайдо бўладиган овоз каби ваҳийни келиши ваҳийни биринчи тури ҳисобланади. Ҳадисда ушбу ваҳий борасида “солсолатул жарас”, яъни “қўғғироқ жаранги каби” деган маълумот берилган холос. Ушбу ваҳий борасида бунда бошқа маълумот йўқ. Шу боис аниқ ишонч билан ушбу ваҳий қўнғироқ овозига қайси жиҳатдан ўхшатилганини айтиб бўлмайди. Лекин, баъзи олимлар солсолатул жарасга фариштанинг овози, деб фикр билдирган бўлсалар ва яна баъзилари қанот қоқиш натижасида пайдо бўлган фариштанинг қанотини овози деганлар.
Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ерда ташбиҳ овознинг жарнгига эмас, балки овознинг узулуксиз келишига қилинган, яъни қўнғироқ овози узулуксиз бўлгани каби ваҳийнинг овози ҳам узулуксиз бўлади” деганлар. Лекин, буларнинг барчаси қиёс бўлиб, уларга асосланиб аниқ ишонч билан бирор сўз айтиб бўлмайди.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туялари устидаликларида ваҳий нозил қилинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қилинган нарсани оғирлигидан туя чўкиб олар эди…” (Далоилун нубувва).
Умра ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлаётганда муборак юзлари яқинида асал арининг ғўнғиллаши каби овоз эшитилиб турар эди” (Муснадул жомеъ).
- Фариштанинг одам суратида кўриниши. Ҳадиснинг иккинчи
қисмида ваҳийнинг бу кўринишга далил мавжуд шунингдек машҳур “Жибрил” ҳадиси ҳам бунга далил бўлади.
- Фаришта ўзининг суратида кўриниб ваҳийни олиб келган.
Аллоҳ таоло Ўзининг каломини қайсидир танланган бандаси ва расулига “ваҳий” воситасида етказади ва расуллар воситасида Ўз каломини барча инсониятга етказади. Чунки, “ваҳий” Аллоҳ ва унинг бандалари ўртасидаги муқаддас таълимий робитадир.
Тошкент ислом инсититути талабаси
Давронова Зебинисо