Албатта, Аллоҳ биз билан биргадир ва бизларни ҳамиша кузатиб туради. Буни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Бу Ибн Умар розияллоҳу анҳу ва чўпон қиссасини Ибн Жавзий Аллоҳ у зотни раҳматига олсин “Соффатус-софваҳ” асарида зикр қилади.
Нофеъ розияллоҳу анҳу айтдилар: «Мен мадийнанинг чекка бир ноҳиясига Ибн Умар розияллоҳу анҳу ва у зотнинг биродарлари билан бирга сафарга чиқдим. Бир пайт бир чўпон олдидан ўта туриб, Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу у(чўпонга)га: “Эй чўпон, кел мана бу сафардан насийба ол” дедилар. Шунда, у: “мен рўзадорман” деди.
Шунда, Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу унга: “Сен бу иссиқ кунда, бу қўйларнинг таъсиридаги қийинчиликларга қарамасдан ва тоғлар орасида бу қўйларга чўпонлик қилиб, рўза ҳам тутяпсанми ?” дедилар.
Шунда чўпон: “орада бўш қолдирган кунларимга шошиламан” деганида, Ибн Умар розияллоҳу анҳу ажабланди ва у зот: “бизларга қўйлардан бир қўчқорни сотишинг сени ихтиёрингдами? Биз уни сўямиз ва унинг гўштидан сенга ҳам берамиз, сен ундан хавотирланма мен сенга унинг пулини бераман” дедилар.
У: “Улар меники эмас, улар хожамники” деди.
У зот: “агар хожанг сенга уни нима қилдинг деб айтса, уни бўри ебкетди десанг нима бўлади!?” дедилар.
Шу пайт чўпон кўрсаткич бармоғини осмонга ишора қилиб, кўтарган ҳолида: “Аллоҳ қаерда(кўриб туришини билмайсизми)?” деб, ўтиб кетди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтганларини яна айтаверди.
Чўпон: “бас, Аллоҳ қаерда(билмайсизми)?” деди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу унинг гапларидан ҳайратланиб, йиғлаб юбордилар. Шундан кейин у зот ортларига қайтиб, мадийнага келдалар-да, унинг хожасига одам юборди. Чўпонни ва қўйларни ундан сотиб олди. чўпонни озод қилиб, қўйларни чўпонга ҳадия қилиб юбордилар.» Аллоҳ у зотни раҳматига олган бўлсин.
Тошкент ислом инсититути талабаси
Комилова Малоҳат