islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳаёти ва фаолияти | 2-қисм

Ҳофиз Ҳусайн ибн Жомил айтадилар: «Агар Аҳмад ибн Ҳанбал яшаб турса ўз замони аҳлига ҳужжат бўлар эди». Қутайба яна айтдилар: «Агар ас-Саврий бўлмаганида тақво йўқ бўлиб кетар эди. Агар Аҳмад ибн Ҳанбал бўлмаганда эди, динда бидату, хурофатлар пайдо бўлар эди, чунки Аҳмад ибн Ҳанбал ўз замонасининг имоми эди», дедилар. Аҳмад ибн Ҳанбал ўз маснадида Қутайбадан кўп ҳадислар ривоят қилган. Абу Мушар ал Ғассонидан мана шу умматни дин ишларида бидату хурофотлардан ҳимоя қилган бирор бир кишини биласизми деб сўрашди. Шунда у киши Машриқ тамонда бир йигитни биламан деб жавоб бердилар. Яъни: Аҳмад ибн Ҳанбални. Музоний айтади: «Менга Имом Шофеий айтдилар Боғдодда бир йигитни кўрдим. Агар у ҳадис айтса ҳамма одамлар уни тасдиқлар эди. мен у ким деган эдим? Имом Шофеий у Аҳмад ибн Ҳанбал», дедилар. Зафароний айтдилар: “Менга имом Шофеий айтдилар Аҳмад ибн Ҳанбал ва Сулоймон ибн Довуд ал Хошимийлардан ақиллироқ кишини сўрадим. Ишоқ ибн Роҳивайхнинг ўғли Муҳаммад айтадилар: «Отам айтиб берган эди». Бир куни Аҳмад ибн Ҳанбал менга юр сенга ўз замонасида тенгсиз бўлган кишини кўрсатаман дедилар ва Имом Шофеийнинг олдига олиб бордилар. Кейинчалик имом Шофеийни Аҳмад ибн Ҳанбалдек кишини кўрганим йўқ.Агар Аҳмад ибн Ҳанбал бўлмаганда,ўзини динга сарф қилмаганда ислом динига бидатлар кириб бузилиб кетар эди деганларини эшитдим.

Ишоқ ибн Рохиваих айтадилар:Аҳмад ибн Ҳанбал Аллоҳ билан халқ ўртасидаги хужжат эдилар.Ибн Аби Хотим айтадилар: Отамдан Али ибн Ал-Мадиний ва Аҳмад ибн Ҳанбал иккаласидан қайси бири ҳадисни яхши ёдлар эдилар, деб сўрадим. Отам айтдилар: Ёд олишда иккаласи ҳам тенг эди, лекин Аҳмад Алидан фиқҳда устунроқ эди. Агар бир кишини Аҳмадни яхши кўришни билсанг билки у киши суннат эгасидир.Имомлар имоми ибн Ҳузайма айтадилар: Мен Муҳаммад ибн Сухтавихдан эшитдим,у Абу Умайр ибн Нухосдан эшитган экан.Абу Умайр Аҳмад ибн Ҳанбални эсладилар ва айтдилар:Аллоҳ ибн Ҳанбални раҳматига олсин,дунёда ундан сабрлироқ киши бўлмаган, ўтган йиллар давомида унга охшаган одамни кўрмаганман. Солиҳлардан унга эргашмагани бўлмаган. Унга дунё йўлиққанда юз ўгирди, бидат йўлиққанда қайтариб ташлар эди.

Ибн Аби Хотим айтадилар:Бизга Солиҳ ибн Аҳмад айтиб берган эди.Мен оғир кунларнинг бирида отамни хонасига кирдим.Отам аср намозига кетган эканлар.Отамни кун йиллик адо бўлган кигизи бор эди доим унга ўтирар эдилар. Кигизни тагида бир хат бор экан, уни олиб ўқидим.Унда «менинг эшитишимча сиз хозир қийин оҳволда экансиз унинг устига қарзингиз бор экан. Эй Абу Абдуллоҳ дарҳақиқат сизга фалончи одамдан тўрт минг дирҳам бериб юбордим. У садақа ҳам, закот ҳам эмас, балки отам менга қолдирган мерос. Илтимос уни олиб ўзингизга ишлатинг», деб ёзилган экан.Кейин уни жойига қўйдим.Отам келгандан кейин бу қанақа хат деб сўрадим. Отамни юзлари қизариб кетди ва айтдилар: «Бу хатнинг жавобини сенга бераман, у дирҳамларни ҳам бераман. Уни фалончи кишига, (яъни, хатни олиб келган кишига) олиб борасан», дедилар. Кейин хат ёздилар, дарҳақиқат сизни хатингизни олидим, лекин биз ҳозир омонликдамиз, қарзимиз эса бир кишидан, у киши бизни ташвишга солгани йўқ. оиламиз эса Аллоҳнинг неъматлари билан кун кўраяпти деб тамомладилар ва менга бердилар. Кейин мен хатни хат олиб келган кишига, олиб бориб бедим. Бир қанча вақт ўтгандан кейин яна хат қайтиб келди. Отам уни аввалгидек қабул қилмай, қайтариб юборди.

Бир куни ибн Жаровий шом номозидан кейин отамни олдига келди ва айтдики: «Мен бу шаҳарда машхур кишиман, шунинг учун шу вақтда келдим. Менда отам қолдирган мерос бор, уни сизга деб ҳисоблаганман.Уни қабул қилсангиз, жуда хурсанд бўлар эдим», дедилар. Жавоб бўлмагач яна такрорладилар, шунда отам турдилар ва ичкарига кирдилар. У киши ҳам кириб, эй Абу Абдуллоҳ бу ерда уч минг динор бор, илтимос қабул қилинг дедилар. Отам турди ва бизни тарк этдилар.

Солиҳ ибн Аҳмад айтади: «Бир киши Хитойдан ҳадисшунослардан бир жамоага Хитойнинг кигизларидан юборибди. Отамга китоб соладиган халтача ҳам юборибди. Отам уни қайтариб юбордилар. Кейин менга Аллоҳ бир фарзанд берди, кейин бир дўстим менга бу ҳурсандчилик сабабли бир нарса ҳадя қилди. Бир қанча вақтдан кейин дўстим Басрага боришни ҳоҳлаб қолди ва менга отанг Абу Абдуллоҳга айтсанг, менга Басра шайхлари учун хат ёзиб берсалар», деди. Мен отам билан гаплашган эдим, у киши агар сенга берган ҳадясини олмаганингда хат ёзиб берар эдилар. Ибн Аби Хотим бизга Аҳмад ибн Синон айтиб берган эдилар. Аҳмад ибн Ҳанбални қийинчилик кунларида Яманда нонвойларга кийимларини гаровга берганлигини ва ўзлари туя боқарларга мардикор бўлиб ишлаганларини эшитдим. Шу кунларида у кишига устозларидан Абдураззоқ йўлиқиб пок бир қанча дирҳам берганларида қабул қилмаган эканлар. Ҳалифа ибн Тохир Аҳмад ибн Ҳанбал вафот этган куни у киши учун кафанлик ва ўлим мероси учун керакли бўлган нарсаларни юбордилар. Бас Солиҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал отам ҳамма нарсаларни тайёрлаб қўйган эдилар, дедилар ва қабул қилмади. Кейин олиб келган киши айтди:Албатта ҳалифа Абу Абдуллоҳни кечирганлар, у кишидан хафа эмаслар. Бу нарсалар ҳам у кишини ҳурмат қилганлиги учун ҳолис бериб юбордилар деди. Шунда Солиҳ айтдики отам бундан кейинги ҳолатларда ҳам ҳеч нарса олмас эдилар. Мен ҳам бу нарсаларни ололмайман, деб қайтариб юбордилар. Солиҳ ибн Аҳмад айтадилар: «Отам айтгандилар менинг ҳузуримга Яҳё ибн Яҳё келганди. У киши шунақа илмли киши эдики Хуросондан ибн Муборакдан кейин Яҳё ибн Яҳйдек киши чиқмаган». Бир куни бизнинг олдимизга у кишининг ўғли келди ва отам Яҳё менга сиз учун бир устги кийимини беришимни васият қилган эди деди. Отамга кейин, отам мени у киши эслаган эканларда дедилар. Кейин мен у кишига ўша кийимни олиб келаверинг дедим. Кейин ибн Яҳёни ўғли бир тугун кийим олиб келди. Отам уни кўрдилар ва қабул қилмадилар. Кейин мен уни у кишига Аллоҳ сизга раҳим қилсин, Уларни қайтариб олиб кетинг дедим. Солиҳ айтади: «бир куни отамга Аҳмад ад-Давроқий сизга минг динор бериб юбордим дегандим», отам эй ўғлим:

وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِّنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنيَا

لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى

«Кўзларингни Уларни синаш учун айримларига баҳраманд қилиб берганимиз ҳаёти дунёнинг турли зийнатларига тикма. Роббингиз ризқи яхши ва боқийдир». («Тоҳа» сураси 131-оят)

Аҳмад ибн Аби ал-Ҳоварий айтадилар: «Аҳмад ибн Ҳанбални кўрсанг биласанки, у киши ибодатгўй кишилиги билинмайди. Чунки у кишида қориларни каломига ўхшамаган оддий эски каломи бор яна у киши бошларини боғлаб оладилар. У ипни бир учи осилиб туради яна у кишининг устида қирқ ямоқли кийими бор. У киши шунчалик камтаринки қориларга ўшамайди».

 Абдуллоҳ ибн Аҳмад айтадилар: «Отамдан эшитдим, отам дунё ҳақида эсладилар ва айтдилар: Мол дунёнинг озига мукофат бор. Кўпига эса мукофат йўқ дедилар. Фақирликни эсладилар ва яхшилик, фақирликда дедилар». Аббос ибн ад-Духовий айтадилар: «Қўшнимиз, Али ибн Аби Фароза айтиб берган эди». Али айтадилар: «Онам йигирма йил атрофида юролмасдан ўтирдилар. Бир куни менга ўғлим Аҳмад ибн Ҳанбални хонодонига бор ва мен учун ундан дуо ол дедилар. Кейин у кишини хонадонига бордим ва эшикни таққиллатдим. У киши даҳлизда эканлар, ким у дедилар. Мен ҳожатимни айтдим ва онам ҳаққига дуо қилишини сўрадим. Кейин ичкаридан ғазабланган кишини, биз сендан бизни ҳаққимизга дуо қилишинга муҳтожмиз, деган овозни эшитдим. Сўнг қайтмоқчи бўлиб бурилдим. Бас бир қари аёл чиқди ва мен чиқаётганимда у киши дуо қилаётган эди деди. Кейин уйимизга қайтдим. Уйга бориб эшикни таққиллатсам, онам ўз оёқларида юриб чиқдилар». Абдуллоҳ ибн Аҳмад айтадилар: «Отам бир кеча кундузда учюз ракаъат намоз ўқир эдилар. Қариб касал бўлиб , зайифлашиб қолгач бир кеча кундузда бир юз эллик ракаъат намоз ўқир эди».

 Исмоил ибн Аби Ҳорис айтадилар: «бир куни бизни олдимиздан Аҳмад ибн Ҳанбал ўтди. Биз бир кишига уни кузатиб боришини тайинладик. Аҳмад ибн Ҳанбал Хоннок ал Марвазийни уйига бордилар. Бир қанча вақтдан кейин чиқиб кетдилар, кейин кузатиб борган киши Хоннакнинг уйига бориб, Аҳмадни келганлигини сўрабди Хоннак айтди, Аҳмад менинг дўстрим бўлади. У менинг ҳузуримга икки юз дирҳам қарз сўраб келган экан, унга дирҳамларни бериб, бу қарз эмас, қайтариб олишни нийят қилганим ҳам йўқ, дедим. Шунда Аҳмад мен буни қайтариб беришни ният қилдим, дедилар».

Яҳё ибн Мўин айтадилар: «биз Аҳмад билан эллик йил шерик бўлиб, дўст бўлиб юрдик, лекин бирор марта уни ўзидаги хулқ ёки улуғлигидан фахирланганини кўрмадик». Марувзий айтадилар: Абу Абдуллоҳ ўлимни зикр қилсалар кўзига ёш келарди. У доим айтардики, хавф мени ейишдан ҳам, ичишдан ҳам тўсиб қўяди. Агар ўлимни эсласам дунёнинг ҳар бир иши аҳамиятсиз бўлиб қолади. Чунки бу дунё ейиш ва кийишдан иборат, унинг устига ундаги кунлар оз ва саноқлидир. Агарда дунёдан чиқиб кетишни иложи бўлганда, албатта ундан чиқиб кетиб ҳеч қачон уни эсламас эдим. Яна у киши айтадилар: «Мен қани эди ҳеч ким билмайдиган Макканинг бир чекка маҳалласида бўлсам, дарҳақиқат мен машхурликда кўп қийналдим. Мен эртаю кеч ўлимни орзу қиламан». Марувзий айтадилар: «Аҳмад ибн Ҳанбал фақирларни жуда ҳурмат қилар эдилар. Фақирларни унинг мажлисидан бошқа мажлисда азиз, ҳурматланган ҳолда кўрмаганман. Лекин бу киши Уларни азизлар эдилар. У киши дунё аҳлидан (яъни: бойлардан кўра) фақирларга моил ва уларга жуда меҳрибон, мулойим эдилар. Фақирлар олдида шошма-шошарлик қилмасдан хотиржам ва товозеда тутар эдилар. Уларни мажлисида улар савол сўрамас, ўзича гапирмас эдилар, агар масжидга чиқсалар улардан олдин чиқмас эдилар».

 

Тошкент ислом институти

талабаси Жўраев Муҳаммадали 

356510cookie-checkИмом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳаёти ва фаолияти | 2-қисм
2 та фикр мавжуд
  1. Мубинахон

    Аллох рози бўлсин. Илмингиз зиёда бўлсин. Дунёдан юз ўгириб, Роббимизга розилигига етиштирувчи хаёт кечириш насиб этсин хаммамизга.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: