islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Салибчилар ва мўғуллардан кейин яна XXI асрда вайрон бўлган масжид

Ҳалабдаги “Умавийлар масжиди”нинг минораси 45 метр бўлиб, 174 зинапоядан иборат эди.

Умавийлар халифаси Валид ибн Абдулмалик пойтахт Дамашқда улкан “Умавийлар масжиди”ни қурдиргандан кейин Ҳалабда ҳам масжид қуришга қарор қилди.

Халифа Валид қурилиш бошланганидан кўп ўтмай, 715 йилда вафот этди. Унинг акаси Сулаймон қурилишни якунлашни ўз зиммасига олди ва лойиҳани назорат қилиш учун амакиваччаси Умар ибн Абдул Азизни олиб келди. 717 йилда масжид қуриб битказилганда бу масжид ҳам Дамашқдаги каби “Умавийлар масжиди” деб аталди.

Аббосийлар, Салжуқийлар, Ҳамадонийлар, Айюбийлар, Мамлуклар ва Усмонийлар ҳукмронлигига гувоҳ бўлган Ҳалабдаги “Умавийлар масжиди” салибчилар ва мўғуллар ҳужумларида жиддий зарар кўрди.

Мамлук султони Сайфуддин Қалавун масжидни бизнинг замонамиз, 2013 йилгача сақланган кўринишда тиклади.

Сурияда бошланган уруш ва тўқнашувлар давомида Ҳалаб шаҳридаги “Умавийлар масжиди” катта зарар кўрди. Масжиднинг 1090 йилда қурилган олти қаватли минораси 2013 йил баҳорида бутунлай вайрон қилинди.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари  кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

367160cookie-checkСалибчилар ва мўғуллардан кейин яна XXI асрда вайрон бўлган масжид

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: