Араб тили грамматикаси ҳамда балоғат фанини янада чуқуррoқ ўрганиш, ислoм аркoнлари, асл манбалари араб тилида бўлгани ҳамда Аллoҳ таoлoниниг калoми Қуръoнни бу тилдаги сир-синoатлар асосида нозил қилгани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мубoрак сўзлашган тиллари бўлганлиги учун ҳам муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, балоғат фани ёзма ва оғзаки нутқни ривожлантиришда ўрни беқиёс. Бу фан орқали араб тили руҳига кириб борилади. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларнинг ва бошқа ислом манбаси ҳисобланган асарларнинг туб моҳиятини англанади. Ўқувчи ва тингловчи балоғат сир-асрорларидан воқиф бўлгач, араб тилидан завқ олиш бахтига эришади. Шунинг учун олимлар балоғат илмларини чуқур ўрганганлар, ўқувчиларга етказишга ҳаракат қилганлар.
Уламолар балоғатни – илмул маоний, илми баён каби номлар билан зикр қилганлар.
Илмул маоний – гапнинг муқтазои ҳол, яъни талаб қилинган ҳолатга мос қилиб келтириш усулларини ўрганадиган илмдир[1].
Маоний – луғатда “мақсад” деган маънони англатади.
Баён уламоларининг истилоҳида маоний – зеҳн, кўнгилда намоён бўлган нарсани лафз: сўз ёки гап билан ифодалашдир[2].
Ҳар бир гап ва имо-ишораларнинг талаб қилинаётган ҳолатга мос бўлишини илми маоний фани ўрганади. Оддий гап билан хабар бериш, мақташ, ёмонлаш, расмий хабарлар, оддий гап билан бошқа мақсадни ифодалаш кабилар маоний илми ўрганадиган баҳсларга киради. Талаб қилинадиган ҳолатларга гапни мослаш учун гапнинг, ишлатиладиган сўзларнинг қуйидаги ҳолатларини билиб олиш фойдали бўлади. Гап муснад ва муснад илайҳлардан тузилишини ва тузилмани иснод эканлиги наҳв илми баҳсларидан маълумдир. Гапнинг ҳар бир бўлаги у ёки бу бўлакка суянган ҳолда тузилади. Масалан, гапнинг эгаси кесимга суянади. Бунда феъл муснад, эгаси муснад илайҳ бўлади. Иснод ва бошқа ҳолатларнинг эътибори билан моаний илми 8 қисмга бўлинади. Баъзи балоғат олимлари 6 қисм, бошқалари 13, ҳаттоки 18 қисмларга бўлиб маоний илмларини ёритганлар. Ҳомид Авнийнинг “ал-Минҳож ал-возиҳ”, имом Тафтазонийнинг “Талхис ал-Баён”, Али Хобармий ва Мустафо Аминларнинг “ал-Балоға ал-возиҳа” асарларида ҳам муаллифлар бу илмни 8 қисмда ифодалаганлар.
Бу илм 8 қисмга бўлинади:
- Хабарий исноднинг аҳволи – уни зикр қилиш ва уни ҳазф қилиш лозим бўлган ўринлар, келтириш ва келтирмаслик ихтиёрий бўлган ҳолатлар ҳақида.
- Муснад илайҳнинг аҳволи – уни зикр қилиш ва ҳазф қилиш лозим бўлган ўринлар, келтириш ва келтирмаслик ихтиёрий бўлган ҳолатлар ҳақида.
- Муснаднинг аҳволи – уни зикр қилиш лозим ва ҳазф қилиш лозим бўлган ўринлар, келтириш ва келтирмаслик ихтиёрий бўлган ҳолатлар ҳақида.
- Феълнинг мутааллиқлари – зикр қилиш ёки қилмасликнинг лозим бўлган бўлган ўринлари ва бошқа ҳолатлар ҳақида.
- Қаср.
- Иншо.
- Фасл – калом орасига баъзи лафзларнинг шарҳини ёки воқеаларнинг тафсилотини киритиш мақсадида жумлалар киритиш билан ажратиш ҳамда унга тегишли ҳукмлар ва васл – машҳур жумлаларни, баъзан шеърий мисраларни гапга қўшиб юбориш ҳамда унга тегишли ҳукмлар;
- Мухотабнинг ҳолатидан келиб чиқиб гапни ийжоз қилиш, яъни лўнда-қисқа қилиш ва унга тегишли ҳукмлар; итноб гапни шарҳлаб, чўзиб келтириш ва унга тегишли ҳукмлар; ва мусовот калом билан маънони ўзаро тенг келтириш.
Мазкур илмларни ўрганиш ва уларни оғзаки ва ёзма амалиётда қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш кишининг нутқини равон, фасоҳатли ва етук даражага етказишга ёрдам беради. Шу билан биргаликда, араб тилидаги манбаларни, ўзбек мумтоз адабиёти ва ижод намуналарини англашга ёрдам беради.
Маоний илми борасида китоблар ҳижрий II-III асрларда асарлар ёзилган.
Абу Убайда Маъмар ибн ал-Мусанно ал-Басрийнинг (ваф. 206 ҳижрий) “Мажозул-Қуръон” китоби илми баённинг биринчи бўлиб алоҳида илм сифатида шаклланишига тамал тошини кўйди. Абу Убайда Халил ибн Аҳмаднинг шогирди бўлиб, машхур нахвий олим Сибавайхнинг шайхидир. Айтилишича, Абу Убайда “мажоз” сўзини истилоҳга киритган шахс ҳисобланади. У ўзининг ушбу китобида мажозга эътибор қаратмаган.
Лекин оятларнинг мажозий жиҳатларини очиб берган. Бошқача килиб айтганда, оятларнинг шарҳи ва таъвилига эътибор қаратган. У оятларда келган истиора, киноя, сўзларни яшириш, такрорлаш, олдин ёки кейин келтириш каби жиҳатларига ҳам аҳамият берган. У гарчи балоғатда ишлатиладиган “илтифот” атамасини фанга киритмаган бўлса ҳам, у ўз асарида Қуръонда келган хусусий маънолардан умумий нарсаларни тушуниш ёки умумий маънолардан хусусий нарсаларни тушуниш кераклигига урғу бериб ўтган.
Илми маъоний ҳақида биринчи бўлиб қалам тебратган олим ким эканлиги маълум эмас. Бу борада кўплаб муаллифларнинг асарлари мавжуд. Лекин, услубида ягона бўлган, адиблар сардори дея танилган Абу Усмон Амр ибн Баҳр ал-Жоҳизнинг (в. 255 ҳ.) “ал-Баён ват-табйин” ҳамда “Эъжозул- Қуръон” комли китоблари улар орасида алоҳида ажралиб туради. У кишидан кейин Абу Аббос ал-Мубаррад “ал-Комил” асари билан, Ибн Қутайба “Аш- шеър ваш-шуаро” китоби билан бу фанга ўз ҳиссаларини қўшдилар[3]. У гап безаги, яъни бадиий тасвир воситаларини чуқур ўрганиб, ўнта навини жамлади. Унинг асрдоши Қудома ибн Жаъфар буларни ўрганиб чиқиб, йигирмата навни тўплади. Унинг етти нави Абдуллоҳ тузган навларга мувофиқ келди. Қолган ўн уч нави янгилик эди. Абдуллоҳ бундан илҳомланди ва изланиб, бошқа етти навни кашф этди. Шундай қилиб, илми бадиънинг навлари жами ўттизтага етди.
Ибн ал-Мақфаъ ўша даврда “ал-муваллад” номи билан ажралиб турган янги аббосийлар услубига катта ҳисса қўшган эди. Бу услуб ҳар бир лафзни танлашда диққат-эътиборли бўлишга ва мазмун-моҳиятини равшан очиб беришга қаратилган.
Ибн ал-Мақфаъ балоғат илмини турли қисмларга ажратган. Жумладан, тинглаш, ишора, калом ва бошқалар. Калом илмини эса, далил, мунозара, тортишув, жавоб, шеър, каломдаги сажъ ва нутқ каби турларга тақсимлаган. Буларнинг барчасида ийжоз (қисқалик)ни шарт қилиб қўйгаи. Ибн ал- Мақфаъ, ҳар бир нотиқ нутқининг бошида мақсадини айтиб ўтиши шартлигини ва шеър билан бошлашини таъкидлаган. Ундан сўнг бадиъ илми билан шуғулланувчилар сўз бошида мақсадни баён қилишни “ҳусни истиҳлол (чиройли кириш)” деб номладилар. Ибн ал-Мақфаъ ийжоз (гапни қиска килиш) билан итноб (гапни чўзиш)нинг ўз ўрни борлигини таъкидлаб шундай деган: “Гапни қисқа қилинадиган жойда гапни чўзиш ва гапни чўзиш керак бўлган ўринларда гапни қисқа қилиш нотиқлик санъатига зиддир”.
Тилшунос олимлар балоғат фанининг шаклланишига катта ҳисса қўшганлар. Фарро ( 144-761/206-822 ) ана шундай олимлар қаторига киради. Ушбу олим “Маьонил-Қуръон” номли китобида сўзларнинг таркибий тузилиши, жумлалариинг таъвили, сўзларнинг бир-биридан олдин ва кейин келтирилиши, ийжоз ва итноб масалаларига катга эътибор қаратган. У Абу Убайда Маъмар ибн ал-Масно билан замондош бўлган[4].
Асмаъий балоғат фанига “илтифот” атамасини киритган олим ҳисобланади. Ибн ал-Мўътазз буни икки қисмга бўлган.
Биринчиси, сўзловчи эътиборни иккинчи шахсдан хабарга ёки хабардан иккинчи шахсга қаратади.
Иккинчиси, сўзловчи эътиборни бир маънодан иккинчи маънога қаратади. Асмаъий “илтифот” атамасидан ушбу иккинчи қисмни назарда тутган.
Тилшунос олимлар худди шу тарзда балоғат илмининг шаклланишига ҳисса қўшдилар ва бунинг натижаси ўларок ҳижрий III асрда бунинг уддасидан чиқдилар.
Тошкент ислом институти 4-курс талабаси
Хомиджонов Муҳаммаджон Мамасобирович
[1] Али Хабармий, Мустафо Амин. Ал-Балоғатул-возиҳа. – Қоҳира: Мактаба ал-мадина, 1999. – Б. 5.
[2] Аҳмад Ҳошимий. Жавоҳир ал-балоға фи ал-маоний ва ал-баён ва ал-бадиъ. – Байрут: Мактабат ал-асрийя 1999. – Б. 48.
[3] Ҳомид Авний. Минҳож ал-возиҳ. Ал-Азхар. 1991. -Б. 8-12.
[4] Ал-Хатиб Абу Бакр Аҳмад ибн Алий Бағдодий. Тарихи Бағдод. Байрут: Дорул-кутуб ал-илмийя. –Ж.13. -Б. 252.