islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар китоб билан олим бўлади

Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабаларининг илмий-маърифий, маънавий-бадиий ва ижтимоий-сиёсий савияларини янада ошириш мақсадида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари муносабати билан китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган кўргазма савдода “Янги аср авлоди” нашриёти китоблари намойиш этилди.

Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев, Кундузги таълим факультети декани Ибодулла Аҳраров, профессор-ўқитувчилар ва талабалар кўргазмада иштирок этиб, китоблардан харид қилдилар.

“Янги аср авлоди” ва бошқа нашриётлар томонидан 2022-2023 йилларда чоп этилган 250 дан ортиқ китоблар кўргазмага қўйилди. Жумладан, жадид адабиёти намоёндалари Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Усмон Носир, Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги китоблар, Наби Жалолиддиннинг “Умар Хайём”, Али Чанкирилининг “Мен билан ўйнайсиз она”, Келли Макгонигелнинг “Ирода кучи”, Амина Шенлик ўғлининг “Виждон азоби”, Акром Маликнинг “Ҳалқа”, Эрик Мариянинг “Жаннатдаги соялар”, Дэн Брауннинг “Ибтидо” ва бошқа адабиётлар ўқитувчи ва талабаларда катта қизиқиш ўйғотди.

Кўргазма савдода Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларига ҳам кенг ўрин ажратилган бўлиб, бу икки мутафаккирнинг илмий ва бадиий меросидан толиби илмлар баҳраманд бўлдилар.

Навоий барча асарларида Қуръондаги ахлоқ қоидаларига риоя қилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васлламнинг 40 та ҳадисларини назм риштасига солиб, «Арбаъин» асарини яратган.

Улуғ шоир мамлакатни ободонлаштиришга, мадрасалар қуришга алоҳида эътибор берди. У Ҳирот шаҳрида ниҳоятда чиройли «Ихлосия» мадрасасини қурдирган. Унга ном қўйилиши ҳақида бундай дейди: «Бу Мадраса улуси ихлосдин ясалди, «Ихлосия» от қўйилди. Навоий чин ихлос билан қурилган бу мадрасани ўша замоннинг энг намунали ўқув масканига айлантириш учун маблағни аямай, махсус вақф мулки белгилаган. Ўз мадрасасидаги ўқувчиларни моддий жиҳатдан таъминлаб туришга ҳаракат қилган. Мадрасадаги ўқув ишларига бош мударрис раҳбарлик қилган, хўжалик ишларини эса мутавалли олиб борган. Ўша даврда мадрасалардаги ўқиш муддати муайян бўлмаган, ўқиш хатто 20 йилгача ҳам чўзилган. Мадрасага бирор бир касб-ҳунарга, ўрта даражадаги маълумотга эга бўлган шариъат қоидаларини, давлат тартиботларини яхши билган, илмий қобилияти жамоаларда эътироф этилган, обрули шахслар тавсиялари асосида ўқишга қабул қилинган.

Илмга иштиёқманд ёшлар ҳар қандай кийинчиликларга қарамай, мадрасаларда ҳар тарафлама мукаммал таълим олишга ҳаракат қилган. Навоий «Ҳайратул аброр» асарида бир илми толибнинг бошидан кечирган ҳодисаларни тасвирлайди.

Навоий замонида Мавроуннаҳрда ва Хуросонда илм ва ҳунар урганиш истаги ва иштиёқи катта бўлганлигини Захириддин Муҳаммад Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида алоҳида таъкидлаган. Илмга хавас қўйган, ҳунар ўрганишни истаган ёшлар мамлакатдаги маърифатпарвар кишилар ёрдамида илм олишга киришардилар. Навоий даврида шогирдлик йўли билан илм, ҳунар ва санъат ўрганиш анча кенг тарқалган эди. Ўша даврдаги фан ва санъат мутахассисларидан тиббиёт, кимёгарлик, санъаткорлик, ҳунармандлик, хаттотлик, меъморлик ва шу кабилардан илм ўрганардилар.

АРМ мудири А.Кадиров

369290cookie-checkТалабалар китоб билан олим бўлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: