islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ахборот-ресурс марказига янги китоблар ҳадя қилинди

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунё қарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. У инсоннинг ақл қайроғи саналади. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий қашшоқлигича қолаверади.

Жорий йил 5 май куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан 18 дона “Шарҳул Ақоид ан-Насафийя” китоби дарслик сифатида талабалар ўқиб фойдаланиши учун институтнинг кутубхонасига олиб келинди.

“Шарҳул Ақоид ан-Насафийя” асари мотурудия мазҳабидаги энг машҳур матнлардан бири ҳисобланади. Бу матннинг бошқалардан ажралиб турадиган хусусияти шуки, бошқа матнлар дастлаб Аллоҳ таолонинг бирлиги ва унинг сифатлари ҳақида баҳслар билан бошланган бўлса, бу матн дастлаб инсонларнинг маълумот олиш воситалари, оламнинг йўқдан бор қилингани ҳақидаги ақлий далиллар ва бу ақлий далиллар яратувчи бор эканини тақозо қилиш ҳақидаги баҳслар билан бошланган.

Асар муаллифи Абу Ҳафс Умар Насафий номи билан машҳур бўлган бобомизнинг тўлиқ исми шарифи Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али ибн Луқмон Насафий Ҳанафий бўлган. Умар Насафий (роҳматуллоҳи алайҳ) ҳижрий 461 йилда Насаф шаҳрида туғилган.

“Ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг муаллифи Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи (1068-1142 йиллар) Самарқандда фаолият олиб борган ҳанафий мазҳабининг таниқли фақиҳи ва мутакаллимидир. У киши муфассир, муҳаддис сифатида ҳам тафсир ва ҳадис бўйича асарлар битганлар.

ТИИ, Ахборот-ресурс маркази

 кутубхоначиси Файзуллоҳ Иззатиллаев

390720cookie-checkАхборот-ресурс марказига янги китоблар ҳадя қилинди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: