islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Исломофобияни инсонларга таъсири

Сўнгги вақтларда Европанинг кўпгина давлатларида бир қатор миллатчилик руҳидаги партия ва ҳаракатлар тузилаётганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Маҳаллий аҳоли орасида шаклланаётган исломофобия кайфиятини ривожлантириш ва ушбу кайфият аҳолининг кенг қатламини қамраб олиши эса бу каби тузилмалар ва сиёсий партияларга сайловларда ўзларини маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб-қувватлашларига эришишларида қўл келиши мумкин.

Умуман олганда, бугунги кунда Европа ҳамжамиятида ислом динининг ўрнини инкор этиб бўлмайди. Дунёнинг йирик динларидан бири ҳисобланган ислом атрофида бу каби салбий ҳолатларнинг шаклланиши жуда таҳликали ҳол. Диний ҳиссиётлар эса жуда кучли бирлаштирувчи кучга эга. Бу каби ҳолатлар, Европа Иттифоқи минтақасида турли хил мусулмон вакиллари пайдо бўлиши ва мамлакат ҳудудидаги мусулмонларнинг иккинчи, учинчи авлодларининг радикаллашувига сабаб бўлиши мумкин.

Мусулмон жамоаларининг маҳаллий халқ билан интеграцияга хоҳишсизлиги, бунинг натижасида европаликларнинг уларга нисбатан бегона кўз билан қараши; юқори даражадаги ишсизлик; жиҳодчиларнинг минтақага кириб келиши борасидаги хавотирлар ва бу хавотирларнинг миллатчи партиялар томонидан бўрттирилиши Европада исломофобиянинг оммавий тус олиши ҳамда ҳукуматлар сиёсатини бошқа ўзанга солиб юбориши мумкин.

Бундан бир неча йил олдин исломофобия оддий бузғунчилик ҳаракати сифатида намоён бўлган бўлса, эндиликда бу ҳаракат илдизи мустаҳкам ва тараққиёти тезлашиб бораётган фитнага айланиб бормоқда. Бугунги кунда бу ҳаракатни рағбатлантирадиган ва маблағ билан таъминлайдиган арбоблар кўпайиб қолди. Улар оммавий ахборот воситалари орқали ўз мақсадларини очиқ-ойдин айтмоқдалар.

Исломофобия ислом қиёфасини бузиш учун мўлжалланган. Бугунги кунда исломофобия жамият учун ташвишли ҳолат ҳисобланади. Айниқса, дастлаб оддий  сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш аста-секин сиёсий соҳаларда акс садо топди, натижада исломофобиянинг сиёсий тус олишига олиб келди.

Исломга нисбатан ёмон тушунча ҳосил қилиб қўйдилар. Натижада одамлар исломдан қўрқадиган бўлишди, исламофобия юзага келди.
Ғарб оламида исломга душманлигини кўз-кўз қилиб, миллатлар ҳамда динлар ўртасида низо оловини ёқишга уринган баъзи фитначиларнинг ўзлари, дунё аҳолисининг нафратига учрамоқдалар. Исломофобларнинг ҳаракатлари нафақат дунё мусулмонларига, балки Ғарбнинг етакчи компанияларига ҳам зиён етказмоқда. Бундай шуҳратпарастлар қайси давлатдан бўлса бутун дунё мусулмонлари томонидан эълон қилинаётган бойкотлар натижасида ўша давлат иқтисодиёти зарар кўрмоқда.
Исломофобларнинг мақсади Ғарб ва мусулмон дунёси ўртасида бўлинишдан бошқа нарса эмас. Лекин ҳар доим ҳам одамлар исломофобларга қизиқиш билдирмайди. Ҳатто исломофоблар ҳам ўз мафкурасидан воз кечиб, ислом тарафдорларига айланишади ва бу динни қабул қилишади. Вақтни исломни ўрганишга сарфлаш, айниқса, кўплар тушуниб етмайдиган манбааларини кўпроқ ўрганиш лозим. Бу нарса исломни тушунмаётган баъзиларга ёрдам беришда керак бўлади. Имом билан ёки аҳли илмлар билан кўпроқ бўлишга ҳаракат қилиб, динни ўрганиш лозим.

Табассум қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишини мусулмон биродарига очиқ юзли ва табассумли бўлишга чақирганлар ва унинг табассумини садақа деб атаганлар. Агар хушмуомула ва табассумли бўлсак, одамлар бизнинг ёнимизда ўзларини хотиржам сезадилар. Янгиликларда қонга чанқоқ, қотил мусулмонлар ҳақида яна сафсаталар янгираётганида одамларни ёдига олади ва ОАВларига ишонишдан олдин бу ҳақида икки марта ўйлаб кўришади.

ТИИ талабаси Юсупов Ҳусниддин

395070cookie-checkИсломофобияни инсонларга таъсири

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: