islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Гиёҳвандлик инсоният келажаги учун офатдир

Бутун жаҳонда 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни деб эълон килинган.

Бугунги кунда инсонни ақлини оладиган, унинг хотирасини заифлаштирадиган, турли касалликлар: асаб касаллиги, ошқозон, ўпка касаллиги, нафас йўлини сиқувчи, фикр ва зеҳн ўткирлигини сустлаштирувчи, аъзоларда қаттиқ оғриқ пайдо қилувчи, таомга иштаҳани сустлаштирувчи, инсонни оздириб юборувчи, жинсий заифликка сабаб бўлувчи, қон томир ва тана аъзоларини уюшиб қолиши, рак касали, иродасизлик, дангасаликни келириб чиқарувчи ва яна бошқа санаб бўлмас турли касалликларга сабаб бўлувчи, шариатимизда гуноҳи кабиралардан саналган иллат, аср вабоси – гиёҳвандалик ва маст қилувчи нарсалар ҳақида кўп суҳбатлар қиляпмиз.
Ҳа, бугун гиёҳвандалик ва маст қилувчи нарсаларнинг зарарлари ҳаммамизга ойдек равшан. Динимиз ҳалол билан ҳаром ўртасини ажратишни фарз қилган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ҳалолни талаб қилиш фарздан кейинги фарз”, дедилар. Яъни, илм олишдан кейинги фарз ҳалолдан талаб қилишдир. Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган. Ҳалолни талаб қилиш ҳар бир мўмин учун фарздир.
Қуръони каримда эса: Яъни, “Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар”. Бақара-168 дейилган Яъни,ушбу оят: “Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида тиловат қилинганда, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ўринларидан туриб: “Ё Расулаллоҳ, Аллоҳга мени дуоси ижобат бўлувчи (бандалардан) қилишини дуо қилинг”, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: Эй Саъд, луқмангни покла, дуоси ижобат бўлувчилардан бўласан, менинг жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта банда қорнига ҳаром луқма ташласа, унинг қирқ кунлик амали қабул қилинмайди ва қайси банданинг гўшти (яъни танаси) ҳаром ва рибодан ўсса, унга дўзах ҳақлидир, дедилар.
Ибодатимиз ва дуоларимизнинг қабул бўлиши истеъмол қилаётган таомимизга боғлиқдир. Ҳаром истеъмол қилувчи ароқхўр ва гиёҳвандларнинг қирқ кунлик ибодат ва дуолари қабул бўлмай турар экан. Бу нақадар катта мусибат. Аслида мўминнинг бир кунлик, бир лаҳзалик ибодатининг қабул бўлмаслигининг ўзи катта мусибатдир.
Чунки Аллоҳ таоло пок нарса истеъмол қилишни амал қилишга буюришдан олдин келтирган: Яъни, “Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар” Ушбу оятда солиҳ амал қилишдан олдин ейдиган луқмамизнинг пок бўлишига буюриляпмиз. Ер юзида ейиладиган нарсаларнинг бир нави наботат яъни, ўсимлик ҳисобланади. Булардан инсоннинг соғлиги ва ақлига зарар берадигани ҳалол саналмайди.
Наркота, наша, хамр ва гиёҳвандликка ўхшаш ақлни кетказадиганлар ва захар каби ҳаётни кетказадиганлар динимизда ҳаром саналади. Қуръони каримда бу ҳақида шундай дейилган: Яъни: “…Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!..”
Бошқа бир оятда эса: Яъни: “…ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”. Гиёҳвандлик Аллоҳ таоло инсонга ато этган жон, жисм ва ақл неъматларининг заволига сабаб бўляпти. Шунга қарамай бу нарсалар кўпайса кўпайяпти, лекин камаймаяпти. Эркагу аёл, ёшу қари, студенту мактаб болалари орасида ҳам топиляпти. Бунинг сабаби Аллоҳ ва Унинг Расулининг амрига юрмаслик, қиёмат ва охиратда сўроқ-савол қилинишдан қўрқмасликдандир. Шунинг учун бу “аср вабоси” муаммосини барча давлатлар бирлашиб ҳам ҳал қилишга эриша олмаяпти….
Бу нарса жамиятга ниҳоятда катта зарар келтиряпти. Жумладан: Иқтисодий зарарлар. Ҳисобсиз молу-мулки ва ақлу заковатини кайфу сафога сарфлаяпти. Бу исроф ҳисобланади. Оилани хароб қилади. Фақирликни келтириб чиқаради. Улар жамиятга манфаат келтириш ўрнига ишламасдан зарар келтиради. Ривожланишдан ортда қолади.

Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби,

модуль таълими тизими талабаси Суфиев Жаъфархон

402130cookie-checkГиёҳвандлик инсоният келажаги учун офатдир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: