islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳар-бир кишининг гуноҳи бор. Биз инсонлардаги ожиз томонимиз мана шу. Вақти-вақти билан шунга одатланиб қоламиз. Бир гуноҳ қилсак, бир тавба қиламиз.
Аллоҳ таоло айтади:

8. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар. (Қиёмат кунида мўминлардан бошқалар зулматда қоладилар. Мўъминлар йўлини эса нур ёритиб туради. Улар зулматда адашмайдилар, қоқилиб-сурилмайдилар ҳам. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй парвардигоро, қиёмат куни шарманда қилмагин», деб дуо қилганликлари келтирилган.).
Аллоҳ таоло айтади:

53. Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт. (Имом «Бухорий Саъд ибн Жубайрдан (р. а.) келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушрик Расулуллоҳнинг (с. а. в.) ҳузурларига келиб: «Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани туширган экан.).

Яна Аллоҳ таоло айтади:

“Албатта, Мен тавба қилган, имон келтирган ва яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман” (Тоҳо сураси, 82-оят).

Тавба – банда ўзлигини англаб, қилган гуноҳларига надомат чекиб, келгуси ҳаётида яна шундай ҳолатга дучор бўлиб қолса ҳам, олдинги қилган гуноҳни такрорламасликка чин дилдан қарор қилишдур. Шундагина банда ҳақиқатан Аллоҳга тавба қилган ва Унинг розилиги йўлига юрган саналади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кечасида гуноҳ қилган бандалари тавба қилишлари учун кун бўйи илтифот қилади. Кундузи гуноҳ қилган бандалари тавба қилишлари учун кечаси билан илтифот қилади.

Тавба икки хил бўлади: биринчиси, меҳрибон ва шафқатли Аллоҳ таоло томонидан бўла ди. Бу – Аллоҳнинг бандаларига марҳамати ва банданинг тавбасини қабул қилишлиги; иккинчиси, банда томонидан бўлади. Бу – гуноҳдан қайтиш ва истиғфор айтиб гуноҳи кечирилиши дан умидвор бўлиш.

– Пок Парвардигорнинг раҳмати ҳар бир нарсани ўзи ичига олгусидур. Унинг раҳмати кенгдур. Гуноҳдан қайтмоқчи бўлган ҳар бир гуноҳкор осий бандага етиб борур. Аллоҳ суб ҳонаҳу ва таоло тавба қилиб, истиғфор айтган бандасидан Ўз раҳматини дариғ тутмагай. Шу нинг учун мен тавбанинг фазилати қанчалар буюк, тавба қилган бандага тавба қилгани учун Парвардигори томонидан марҳамат қилинадиган мукофотлари қанчалар улуғлиги далил бўлсин деб бу бобда қиссалардан бир қанчасини тақдим қилдим.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда айтади:

“Эй одам боласи! Мен сени Ўз қудратим билан яратдим, неъматим ила тарбия қилдим. Сен эса менга хилоф қилдинг ва осийлик қилдинг. Агар Менга қайтсанг, Мен сенинг тавбангни қабул қиламан. Мен шунчалик кечиримли ва меҳрибондурман, сен Менга ўхшаган Аллоҳни қаёқдан топа оласан?!”.

Жуҳайнлик бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб:

– Мен жазолашга лойиқ иш қилиб қўйдим. Жазомни берсангиз, – деди.

У зинодан ҳомиладор бўлиб қолган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни туққунга қадар чиройли парваришлаш учун валийсига топширдилар. Қачон туғиб, нифосдан покланса, эмизиб бўлганидан сўнг уни тошбўрон қилдирдилар. Жанозасини ўқимоқчи бўлганларида Умар розияллоҳу анҳу ажабланиб сўради:

– Эй Аллоҳнинг Расули! У зинокор бўлса ҳам, жанозасини ўқийверасизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

– У шундай тавба қилдики, унинг тавбасини Мадина аҳлидан етмиштасига тақсимлаб берсам, ортиб қолур. Қандай қилиб жанозасини ўқимайин, ҳолбуки, у ўз жонини Аллоҳ йўлида қурбон қилган бўлса!?

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби

402640cookie-checkТАВБА

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: