«Бахиллик» луғатда карамлилик ва саҳийликнинг зиддидир. Уламолар истилоҳида баҳиллик бир неча хил таъриф килинган бўлиб, улар бир-бирларини тўлдириб келади.
Журжоний дейди: «Бахиллик ўз молини ман килишдир». Яна: «Ҳожат тушганда ўзидан устун кўришни тарк килиш бахиллик хисобланади», деган. Ибн Ҳажар: «Бахиллик сақлаб турилган нарсадан талаб килинганда ман килишдир», деган.
Бахиллик шариат истилоҳида бериш лозим бўлган нафакани килмасликдир.
Аллоҳ таоло бахилликдан ҳалос булган кишиларни «нажот топгувчилар», дейди:
«Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар зафар топувчилардир» (Ҳашр сураси, 9-оят).
Бахил киши катта бойликка эга бўлгани билан, камбағалдек яшайди. Чунки бойликни тўплаб, ундан фойдаланмай юриш камбағалликнинг бир тури, ҳатто энг ёмон туридир. Бахил киши хор бўлади, кишиларнинг ҳақоратига учрайди.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
وَمَن يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَن نَّفْسِهِ، وَاللَّهُ الْحَقُّ وَأَنتُمُ الْفُقَرَاء
«Ва ким бахиллик қилса, ўз зиёнига бахиллик қилур. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ беҳожат, сизлар мухтожсизлар»
(Муҳаммад сураси, 38-оят).
Бахил инсон одатда бошқаларга нисбатан бахиллик киляпман, деб ўйлайди. Аслида эса «албатта, ўз зиёнига бахиллик килур», чунки инсоннинг ҳар қандай килган яхши ва ёмон ишлари аввало ўзи учун яхшилик ва ёмонлик бўлади. Умар розияллоҳу анҳу: «Бунинг сабаби шуки, мен кимгаки яхшилик қилган булсам, у албатта ўзим учундир ва кимгаки ёмонлик килган бўлсам, у ҳам ўзим учундир», деган эканлар. Мазкур ҳақиқат куйидаги ояти каримада хам ўз ифодасини топган.
مَّنْ عَمِلَ صَٰلِحًا فَلِنَفْسِهِۦ وَمَنْ أَسَآءَ فَعَلَيْهَا وَمَا رَبُّكَ بِظَلَّٰمٍ لِّلْعَبِيدِ
«Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас» (Фуссилат сураси, 46-оят).
Бахилликнинг ҳам даражалари бўлар экан. Унинг барча даражалари бирдек қораланган бўлсада, лекин уларнинг ичида энг ёмони ўзи бахил бўлибгина қолмай, бошкаларни ҳам ўзи каби бахил, хасис ва мумсик бўлишга чақиради ва буюради. Мазкур ҳолат қуйидаги ояти каримада зикр қилинган.
«Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсаларни беркитадиганлардир» (37-оят). Бахил кишида мавжуд бўладиган иллатлар ниҳоятда кўп.
Бу иллат бахиллик иллатидан бошка иллатларга мубтало бўлганларда деярли топилмайди. У ҳам бўлса, бахил нафакат ўзгаларга бахиллик килади, балки ўзига ўзи бахиллик килишдан ҳам кайтмайди. Уламоларнинг таъкидлашларича, бахилликнинг мана шу кўриниши энг ёмонидир. Кўпгина бахил кишилар мумсиклик қилиб, молини ўзига, яъни даволаниш учун сарфлашдан ҳам қизғониб, касалликка чалинадилар. Агар толиби илм бўлса, илм ҳосил килиши учун керак бўладиган сарф-харажатлардан молини қизғониб, узига узи бахилик қилади. Бу эса ўзининг дунё ва охиратига манфаат берадиган шахсий фойдалари учун сарф килишдан мол-дунёсини кизғониш демакдир. Аллоҳ таоло илм йўлида юрган ака-укалармиз, опа-сингилларимизни бу офатлардан бир инсонни кўрмасдан бирор айб билан айблаб туҳмат қилиш балосидан бахиллик офатидан ўз паноҳида асрасин.
Чориев Муродулло
Имом Термизий ўрта махсус
ислом таълим муассасаси талабаси
Mandat qachon chiqadi