islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фитналардан паноҳ тилаш ҳақида.

Анас ибн Молик ривоят қиладилар: «Одамлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни саволлар билан кўмиб ташлашди. Шунда у зот минбарга чиқиб: «Мендан истаган нарсангиз ҳақида сўрайверинглар, жавоб бераман!» – дедилар. Мен ўнгу сўлимга қараб барча кишиларнинг кийим билан юзларини тўсиб йиғлаётганини кўрдим. Ниҳоят, бир киши (уни, биров билан жанжаллашиб қолса, «Отаси бетайин» деб ҳақорат қилишар эди): «Ё Расулуллоҳ, менинг отам ким?» – деди. У зот: «Сенинг отанг Ҳузофадир», – дедилар. Кейин, Ҳазрат Умар: «Биз Аллоҳни парвардигоримиз деб, исломни динимиз деб, Муҳаммадни пайғамбаримиз деб тан олганмиз, Аллоҳдан илтижо қиламизки, бизни фитналар ёмонлигидан ўз паноҳида асрасин!» – деди. У зот: «Мен бугунгидек яхшилик билан ёмонликнинг шоҳиди бўлмаган эдим, яъни менга жаннат билан дўзах намоён бўлди, ҳатто мен уларни анави девор олдида кўрдим», – дедилар. Қатода ушбу ҳадисни ривоят қилганда қуйидаги оятнинг тафсирини ҳам келтирар эди: «Эй мўминлар, ўзингизни қайғуга солиб қўядиган нарсалар ҳақида (Расулуллоҳдан) сўраманглар!»

Фитна содир бўлганда тик тургандан кўра ўтирган яхшироқдир!

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Фитналар содир бўлганда тик тургандан ўтирган афзалдир, тик турган эса, юриб кетаётгандан, юриб кетаётган эса, югуриб кетаётгандан афзалдир, кимки фитнага аралашиб қолса, ҳалокатга учрайди ва кимки ундан паноҳ топса, дарҳол яширинсин!»

هذا الحديث يرويه الصحابي الجليل أبو سعيد الخدري رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: مَنْ قَالَ:
رَضِيتُ بِاللَّهِ رَبًّا ، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا ، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا ، وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ.

Бу ҳадисни машҳур саҳобий Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Ким Аллоҳнинг Парвардигор эканига, Ислом ҳақ дин эканига ва Муҳаммад пайғамбар эканликларига розиман деб айтса унга жаннат вожиб бўлади.”

Абу Довуд, Насаий, Ибни Ҳиббан ва Ҳоким ривоят қилишган.

Ҳадиснинг санади саҳиҳ, ровийлари ишончлик дейишган.

Мазкур ҳадис бошқачароқ лафзда ҳам ривоят қилинган масалан:

“Ким Аллоҳнинг Робблиги, Исломнинг ҳақ динлиги ва Муҳаммад Пайғамбарлигига рози бўлса у иймон таъмини тотибди.”

Эътибор қилсак бу икки ҳадис динимиз асосини ўз ичига олади. Аллоҳ таъолонинг Роб эканини тан олиш Унинг ягона Ҳолиқ ва ҳақ Маъбуд эканига дилдан унамоқдир.

Ислом динини ўзи учун ҳақ дин деб тан олиш ундаги барча буйруқларига таслим бўлиш демакдир.

Муҳаммад алайҳис салом Аллоҳ таъоло томонидан инсонларга дин ва шариъатни ўргатувчи этиб юборилган Пайғамбар эканликларига рози бўлиш эса Суннати мутаҳҳарага амал қилиш билан бўлади. Бас ҳар биримизнинг ҳавойи нафсимиз борки шариъатнинг ҳар бир ҳукмига рози бўлавермайди. Тил ила айтишга осон бўлган ушбу ҳадисга аслида амал қилиш қийин магар иймоннинг ҳаловатини ҳис қилган мумин учун ундай эмас.

Аллоҳ таъолони ўзига Робб-Парвардигор деб тан олиш Унга муҳаббатни, Ундан қўрқишни, Раҳматидан умид узмасликни, Унгагина илтижо қилишни, ихлос билан ёлғиз Унга ибодат қилишни ўз ичига олади. Яна Унинг бандаси устидан қилган тақдирию тадбирига кўнмоқни, Унга таваккул қилмоқни, ишларни Унга топширмоқни ва Унга эътимод қилмоқни ҳам ўз ичига олади. Тақдир Азалга чидамсизлик, тоқатсизлик унга футур етказади.

Ислом динига рози бўлиш: Ислом бир нима деса, бурор ҳукм қилса, бир нимага амр қилса ёки қилишдан қайтарса, гарча ҳоҳиш истагига, муродига зид бўлсада чин қалбдан буни қабул қилишда намоён бўлади.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбарликларига рози бўлиш эса барча кишидан ҳатто ўзидан ҳам У Зотни яхши кўриши, афзал деб билиши, имкон қадар ҳамма суннатларига муҳаббат билан амал қилиш билан бўлади.

Ҳар бир мўъмин “У Зотнинг муборак йўлларида юрмоқ икки дунё нажотидир” деган эътиқодда бўлмоғи даркор.

Ҳар қадамда фитнаю фасодга дуч келадиган хозирги замонда бу ҳадис мазмун моҳиятини билиб олсак, унга амал қилсак шу бизнинг бахтимиз, иқболимиздир.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман

“Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом хатиби

405420cookie-checkФитналардан паноҳ тилаш ҳақида.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: