Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш» бўлими муҳандиси М.Эркаев томонидан институт профессор-ўқитувчи ва ходимларининг илми тадқиқот ишлар билан шуғилланиш жараёнларига бағишланган навбатдаги илмий семинар ўтказилди.
Семинарда илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчилар учун муҳим бўлган “Google Scholar” порталидан рўйхатдан ўтиш тартиб-қоидалари ҳақида муҳим маълумотлар берилдаи ва рўхатдан ўтилиш амалий шаклда кўрсатиб берилди.
Шунингдек, семинарда илмий мақола ёзишда мақолада иқтибос келтирганда ҳавола бериш ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатини шакллантиришнинг “APA Fifth Edition”, “APA Sixth Edition”, “Chicago Fifteenth Edition”, “MLA Seventh Edition”, «ГОСТ — сортировка по именам», «ГОСТ — сортировка по названиям» каби жаҳон стандартида қабул қилинган шакллари мавжуд бўлиб, мақола бериладиган журнал ахборот хатида юқоридаглардан қайси бири талаб этилишига қараб мақолани шаклланитириш лозимлиги таъкидланди
Имий мақола ёзиш, илмий журнал ва конференция тўпламларида илмий мақолаларни нашрдан чиқариш тартиблари, илмий журналларда мақола нашр эттиришда эътиборга олиниши керак бўлган жиҳатлар, хусусан мақоланинг “Google Scholar”да индексланиши, унда талаб қилинадиган нарсалар, илмий мақолаларни индексланадиган журналларда нашр эттиришнинг аҳамияти мақоланинг иқтибослилик даражасини ошиши учун эътибор бериш керак бўлган шу ва бошқа жиҳатлар ҳақида ҳам муҳим маълумотлар берилди.
ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини
ташкил этиш бўлими услубчиси
Сирожиддин Шодмонов