Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бӯлса, албатта у ҳаром қилинган.
Юқори кучланишга эга электр симлари ёнига “симларга тегманг”деб эмас балки, “симларга яқинлашманг” – деб ёзиб қӯйилади. Чунки бу сим атрофида жуда юқори магнит майдон мавжуд бӯлиб, унга яқинлашаётганларни ӯзига тортади. Демак ҳалокатга йӯлиқиш учун яқинлашишнинг ӯзи кифоя, ушлаш шарт эмас.
Баъзи гуноҳлар бор, унда ӯзига тортувчи куч мавжуд.
Аллоҳ таоло айтади:
“Ва зинога яқинлашманглар”.
Эътибор беринг, Аллоҳ таоло “зино қилма” демади, балки “Ва зинога яқинлашманглар.Албатта,у фоҳиша иш ва ёмон йӯлдир”.
Демак, сиз зино қилиб қӯймаслик учун, ӯзингиз ва бегона аёл ӯртасида хавфсизлик чегарасини сақлашингиз керак.
Зинога яқинлашиш нима?
Бегона аёл билан ёлғиз қолиш -зинога яқинлашиш.
Зинокорлар билан суҳбатлашиш – зинога яқинлашиш.
Кӯчаларда кӯзни тиймаслик – зинога яқинлашиш.
Ахлоқсиз ҳикояларни эшитиш – зинога яқинлашиш.
Аллоҳга маъқул келмайдиган сайтларни кузатиш -зинога яқинлашиш.
Жирканч филъмларни томоша қилиш – зинога яқинлашиш.
Агар сиз булардан бирини қилаётган бӯлсангиз, билингки хавфли зинога кирдингиз.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам.
Қайси бир халқда фаҳш тарқалса, ҳатто уни эълон қилсалар уларда ота-боболарида бӯлмаган ӯлат (инфексион касаллик) ва юқумли касалликлар тарқалади.
(Ибн Можжа ва Ҳоким ривоятлари).
Дин эзгулик ва поклик манбаи ҳисобланади. Ҳар бир инсон ҳар вақт ӯзини бузуқлик, фаҳш, зинокорлик каби ҳаром ишлардан асраши лозим.
ТИИ модул таълим тизими талабаси,
Саъду Саид жоме масжиди имом хатиби
Абдунабиев Рӯзибек