Муомала шахслараро муносабатларнинг шундай кўринишидирки, унинг ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ўзаро психик жиҳатдан алоқага киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказадилар, таъсирланадилар, бир-бирларини ҳис қиладилар, идрок этадилар, муайян тасаввур образларини яратадилар ва бир-бирларини тушунадилар, у ёки бу имкониятларини англайдилар ҳамда баҳолайдилар. Муомала муваффақиятнинг негизи шахснинг руҳий дунёси, этиёжлар мотивацияси (лотинча movere-харакатлантираман; одамни муайян ҳатти-ҳаракатларга ундайдиган сабаблар мажмуаси), характер хислати. Индивидуал-типологик хусусияти, кобилияти, эътикоди, ақл заковати ва шунга ўхшаш инсонннинг фазилатлари, сифатлари намоён булиши, кечиши, ривожланиши ҳисобланади. Аксинча муомала жараёнида мулоқотдошларнинг тасаввурлари, қизиқишлари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатлари, кўникмалари, воқелик натижасини олдиндан сезиш, пайқаш, таъсир ўтказиш услубини таркиб топиши мумкин.
Муомала нафақат фикр алмашиш, маълумот олиш, узатиш билан кифояланади, балки у ташқи таъсирлар, намуналар асосида ўзини-ўзи тузатиш, ўзини-ўзи қайта тарбиялаш, шахсий имкониятини руёбга чиқариш учун пухта замин ҳозирлайди, комиллик сари етаклайди.
Шахслараро алоқанинг турли-туман вазиятлари ўзаро таъсир ўтказишнинг бир неча усуллари ёрдами билан амалга оширалади (ишонтириш, тақлид, уқтириш ва х.к).
Ишонтириш – бу фикр юритишнинг ҳукм, хулоса чиқариш мулоҳаза бўйича қарор қабул қилиш шакллари ёрдами билан мантиқан асослаб беришдан иборат жараёндир. Ишонтириш ёки гуруҳга таъсир этишнинг мухим усули хисобланиб, у шахснинг мотивацион, эмоционал, иродавий , когнитив, регулиятив жабхаларига бевосита дахлдор жараёндир.
Инсон томонидан хулк – атвор, хатти – харакат, юриш – туришнинг муайян ташқи хусусиятларини такрорлашга қаратилган руҳий жараён (холат) тақлид дейилади. Тақлид – ички ва ташқи тақлид турларига бўлинади. Ички тақлид шахснинг яхлит руҳий тузилишининг муайян умумлашган йиғиндиси.
Баркамол инсонларнинг муомала мароми, мулоҳаза юритиш услуби, муносабатга киришиш уқувчанлиги, вазиятдан чиқиш салохияти ҳам бошқа одамлар томонидан тақлид қилинади ва ҳаёт тажрибасида унга риоя этиб яшайди.
Уқтириш – бу бир одамнинг бошқа одамга ёки муайян гуруҳга сўзлар ва бу сўзларда ифодаланган фикрлар ва иродани нотанқидий идрок этишга қаратилган руҳий таъсиридир.
Уқтирувчи таъсирнинг асосий шарти – бу бир томондан, ахборот манбаининг ишончлилиги, иккинчи томондан ишонч ёки таъсир ўтказувчининг таъсирига қабул қилувчи қаршилигининг йўқлигидир.
Муомалага кириша олмасликнинг асосий сабаби – бу ўзини-ўзи ортиқча ёки паст баҳолаши туфайли ўзига ва уни қуршаб турган одамларга нотўғри муносабатдир.
Муомала жараёнига инсоннинг индивидуал-типологик хусусиятларининг мотивацион, эмоционал, иродавий, когнитив, регулятив жабҳалари муваффақият гарови ҳисобланади.
Ижтимоий ҳаётда биз инсонлар юксак маънавиятимиз, нутқимиз ва ақлий қобилятларимиз билан бир-биримизни қўллаб қуввутлаймиз.
Тўрт унсур: олов, сув,тупроқ,ҳавони бирлаштириб бўладими? Олов билан сувнинг бирлигини тасаввур қилишнинг ўзи қийин. Аммо ,бир сўзда тўрт унсур мужассам бўлиши мумкин . Бир сўз ҳавотирлантириши ҳам, тупроқ қилиши ,куйдириши , ўчириши ҳам мумкин.
ТИИ психологи Чариева Мухайе