islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Термизийнинг “Сунан”ига ёзилган 20 шарҳ асар

  1. Имом Термизийнинг “Сунан”ига Анваршоҳ Кашмирий “Арфуш-шазий” номли асар ёзган.
  2. “Аъризатул Аҳвазий фий шарҳи Жомиъ ат-Термизий” номли шарҳининг муаллифи Ҳофиз Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ашбилия бўлиб, у Ибн Арабий Моликий (вафоти 151 йил) номи билан машҳур бўлган. Асарнинг қадимий тўлиқ бир қўлёзма нусхаси Мадинаи Мунавварадаги кутубхонада сақланади, бошқа бир қўлёзма нусхаси аллома Шайх Рафийъуддин Бухорийнинг кутубхонасида мавжуд. Асар Қоҳирада ҳам нашр этилган бўлиб, лекин бу нашрда кўп хатоликларга йўл қўйилган.
  3. “Шарҳул-Жомиъ, лит-Термизий Ҳофиз Абдулфатҳ Муҳаммад ибн Саййидин-Нос ал-Ямарий Шофеъий (вафоти 1333 йил) унинг муаллифидир. Муаллиф асарнинг учдан бир қисмига етган. Гарчанд учун ақддан иборат нарх битган бўлса-да, унинг охирига етказиш учун фурсат топмаган. Шарҳнинг унчалик чўзилиб кетишлигининг боиси шундаки, муаллиф ўз асари доирасини фақат ҳадис фанига алоқадор масалалар билан чекланиб қолмай, балки унга бошқа фанларга доир маълумотларни хам киритган.
  4. Аллома Чалабий шундай деган: “Агар муаллиф ўз шарҳида фақат ҳадис фани билан чегараланганда эди, уни тамомига етказар эди, лекин у (муаллиф) Аллоҳга ҳамд айтамизки, ҳимматли иш қилган”. Сўнгра ундан қолганларини охирига етказган Ҳофиз Зайнуддин Абдураҳим ибн Ҳусайн Ироқий бўлиб, “Алфия”[1]нинг муаллифи (вафоти 1403 йил)дир. Бу китобнинг тўлиқ бир нусхаси Мадинаи Мунавварадаги кутубхонада сақланади.
  5. “Шарҳу ал-Жомиъ лит-Термизий” номли шарҳ Зайнуддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн ан-Набий ал-Ханбалий (вафот йили номаълум )унинг қаламига мансуб бўлиб, йигирма жилдда тугалланган, лекин қандайдир бир фитна вақтида ёниб кетган.
  6. “Ал-Арф аш-шазий ало Жомиъъ Термизий” нинг муаллифи Сирожиддин Умар ибн Раслан Балқиний Шофиъий (вафоти 1402-йил). Ушбу шарҳ Имом Термизий асарининг бир қисмига бағишланиб, шарҳ охиригача етказилмаган.
  7. “Шарҳуз-завоид лит-Термизийнинг” муаллифи Аллома Сирожиддин Умар ибн Али ал-Мулақкин (вафоти 1401 йил). Бу асар Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг “Саҳиҳ” ва Абу Довуд асаридан ортиқча Термизийда келтирилган ҳадисларнинг нархидир.[2]
  8. “Ал-Луббул-албоб фий мо якулу Термизий филбоб” номли шарҳнинг муаллифи Шайхул ислом Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний (вафоти 1448) бўлиб, бир жилддан иборат бу шарҳнинг қўлёзмаси Мадинаи Мунавварадаги кутубхонада сақланади. Бу жуда ҳам муҳим асар бўлиб, Имом Термизий фиқҳий масалаларга доир бобда зикр қилган ҳадисларни баён қилишга бағишланган. Ушбу ҳадислар жарҳ (иллатлари) ва уларнинг тузатиш (таъдийллари билан биргаликда муфассал ҳолда баён қилинган.[3]
  9. “Қут ал-муғтазий” номли асар Аллома Жалолуддин Суютийнинг (вафоти 1505-йил) қаламига мансуб. Бу хақда Ҳожи Халифанинг “Каруз-зунун” асарида (1-жилд. 375-бет) ҳикоя қилинади. Жалолуддин ас-Суютий ушбу шарҳида Термизийнинг “Сунан” асарини юқори баҳолаб уни қуйидагича таърифлайди: “Имом Термизийнинг “Сунан” асари бобларга бўлинган. Бу ҳам бир илм. Асардаги фикҳ – ҳуқуқшунослик масалалари ҳам бир илм. Саҳиҳ билан сақимни ажратувчи илални айтишлари ҳам бир илм. Уларнинг ўртасидаги ҳадис турларини зикр этиш хам бир илм. Ровийларнинг номлари ва лақаблари хам алоҳида бир илм. Жарҳ ва таъдил, Расулуллоҳни топган ва топмаган ровийларни белгилаш иснодли ривоят бўлиб, унда келтирилганларнинг ҳаммаси ижмолий илм турларидир. Аммо тафсилийси жуда ҳам кўп”.
  10. “Нафъ Қут ал-Муғгазий”нинг муаллифи аллома Саййид Али ибн Сулаймон Думантий Бажмавий Мағрибий Моликий Шозилий (вафоти 1877 йил). “Жомиъъ Термизий” нусхасининг хошиясида чоп этилган. Муаллиф аллома Жалолуддин Суютийнинг олдин зикри ўтган шарҳини мухтасар ҳолга келтириб, китоб аслининг фойдали томонларига бир қадар халал етказганки, китобнинг номи “Нафъ Қут ал-Муғтазий” ибораси маъносини йўқотган. Бу асар Қоҳира ва Деҳлида чоп этилган.
  11. “Шарҳул-Жомиъ ат-Термизий”нинг муаллифи Хофиз Зайнуддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Ражаб Ханбалий (вафоти 1587 йил). Ушбу шарҳ ҳақида манбаларда жуда кам маълумот келтирилган.
  12. “Шарҳул-Жомиъъ ат-Термизий” ҳам шайхул ислом Хофиз ибн Ҳажар Аскалонийнинг (вафоти 148 йил) қаламига мансуб бўлиб, муаллиф “Саҳиҳ Бухорий”га ёзган йирик шарҳи “Фатҳул-бори”[4]да зикр қилган.
  13. “Шарҳул-Жомиъ ат-Термизий” Aбул-Хасан ибн Абдулходий Санадий Мадиний (вафоти 1728 йил) битган бу шарҳ, жуда гўзал  бўлиб, муаллиф уни   Ҳарами шарифда (Маккада) таълиф этган . Асар қирқ қисм (жуз)дан иборат.
  14. “Шарҳул-Жомиъ ат-Термизий” нинг муаллифи аллома Абу Таййиб (Муҳаммад ибн Таййиб) Саъдий Мадиний, вафоти 1698 йил, бу шарҳ араб тилида “би қавлиҳи” “вақовлуху” дейилган.
  15. “Шарҳул-Жомиъй лит-Термизий”нинг муаллифи Сирож Аҳмад Сарҳиндий бўлиб, форс тилида битилган бу шарҳнинг айрим кисмлари нашр ҳам этилган.
  16. “Мухтасарул-Жомиъ лит-Термизий” аллома Муҳаммад ибн Уқайл Болисий Шофиъий (вафоти 1329 йил) қаламига мансуб бўлиб, асарнинг хусусиятлари ҳақида муфассал маълумотга эга эмасмиз.
  17. “Жоизатуш-Шаъузий” номли шарҳ аллома Бадийуззамон (вафоти 1892 йил) қаламига мансуб. Бу асар “Жомиъ Термизий”нинг урду тилига ағдарилган таъсирли таржимасидир.
  18. “Мухтасарул-Жомиъъ aт-Термизий”нинг муаллифи аллома Нажмиддин Сулаймон ибн Абл-Қувво Туфий Сирсирий Ҳанбалий (вафоти 1331 йил). Бу мухтасар асардан Ҳофиз Салоҳиддин Халли ибн Кийкелди Аълои исмли олим Термизий асарида олий санад билан ривоят қилинган юз ҳадисдан бир мажмуа яратган”.[5]
  19. “Хадиятул-авзаъий би-нуқот Термизий” аллома Абу Таййиб Мухаммад Шамсул-Ҳаққа Азиймободий (вафоти 1911 йил) қаламига мансуб бу асар муаллифнинг вафоти туфайли охирига етмаган. Ушбу шарҳда матнларга қўшимча иснодларга тааллуқли жуда нафис тадқиқотлар ҳам мавжуддир.
  20. Мана шу келтирилган фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибдики, Имом Термизнинг Сунани Термизий асарлари ҳадис илмининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган.

Мухлиса Маҳаматхонова

[1] Ҳожи Халифа Кашфуззунун ан асмомил кутуб валфунун.-Б. 122.

[2] Жалолиддин Абдурраҳмон ибн АБу Бакр Суютий. Тадрибур ровий фий шарҳ тақриб ан-Нававий.-Байрут: Дарул китаб ал-арабий. 1993.-Ж.1.-Б.96.

[3] Муҳаммад Абу Заҳра. Ал-Ҳадис ва ал-муҳаддисун. Байрут-Ливан:. Дарул китаб ал-араби. 1984. -Б.254.

[4] Али ибн Султон Муҳаммад ал-Қори. Мирқотул Мафотих шарҳ мушкот ал-масобиҳ-Қоҳира:Дорул кутуб ал-Исламий 1966. –Ж. 1-11.-Б. 550.

[5] Ҳожи Халифа. Кашфу аз-Зунун ан-асмомил қутуб вал-фунун.Б-126.

434180cookie-checkИмом Термизийнинг “Сунан”ига ёзилган 20 шарҳ асар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: