Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ:
- Китобда бобга доир ҳадисларни келтиргандан сўнг фақиҳларнинг қавлларини, бу ҳадисга амал қилганликларини ҳам келтириб ўтган;
- Ҳадиснинг ҳасан, заиф, саҳиҳ каби жиҳатларини ёритиб кетган;
- Санад ва санад рижолларига тегишли иллатларни баён қилган;.
- Ҳадиснинг келтирган тариқидан ташқари бошқа туруқлари борлигини айтиб ўтган.
- Агар бобга тегишли бирор қўшимча ҳадис бўлса, албатта ўша ҳадисга мана бундай шаклда ишора қилиб кетган:
«Бу бобда яна фалончи, фалончи ва фалончилардан ҳадислар бор…», шу ўринда китобдан бир мисол келтирсак:
حدَّثَنَا قُتَيْبَةُ ، قَالَ : حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ مَسْرُوقٍ ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيِّ ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مَيْمُونٍ ، عَنْ أَبِي عَبْدِ اللَّهِ الْجَدَلِيِّ ، عَنْ خُزَيْمَةَ بْنِ ثَابِتٍ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ سُئِلَ عَنِ الْمَسْحِ عَلَى الْخُفَّيْنِ، فَقَالَ : ” لِلْمُسَافِرِ ثَلَاثَةٌ، وَلِلْمُقِيمِ يَوْمٌ “. وَذُكِرَ عَنْ يَحْيَى بْنِ مَعِينٍ أَنَّهُ صَحَّحَ حَدِيثَ خُزَيْمَةَ بْنِ ثَابِتٍ فِي الْمَسْحِ. وَأَبُو عَبْدِ اللَّهِ الْجَدَلِيُّ اسْمُهُ عَبْدُ بْنُ عَبْدٍ، وَيُقَالُ : عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَبْدٍ.
قال أبو عيسي: هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ. وَفِي الْبَابِ عَنْ عَلِيٍّ وَأَبِي بَكْرَةَ وَأَبِي هُرَيْرَةَ وَصَفْوَانَ بْنِ عَسَّالٍ وَعَوْفِ بْنِ مَالِكٍ وَابْنِ عُمَرَ وَجَرِيرٍ.
Ибн Рушайднинг хулосасига кўра, Имом Термизий китобларида бир неча, аниқроғи еттита илмни жамлаганлар:
- Ҳадисларни боблаш. Бу алоҳида фан.
- Фиқҳий ҳукмлар.
- Илалул ҳадис.
- Исмлар ва кунялар.
- Жарҳ ва таъдил.
- Пайғамбаримизни кўрган ва кўрмаганлар исноди.
- Ривоятлар саноғини аниқлаш.[1]
Жалолиддин Саматов
[1]Жалолуддин Суютий, Қувтул муғтазий. 1-жилд. Жомеату уммул қуро – Макка. 2004,Б.– 15.