islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ҳозирги кунда қабул қилинган замонавий масалалардаги фатволар” мавзусида давра суҳбати

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 4-курс талабалари учун “Ҳозирги кунда қабул қилинган замонавий масалалардаги фатволар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази директорининг ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев иштирок этди. У ўз маърузасида замонавий жамиятда пайдо бўлаётган турли диний-ҳуқуқий масалалар, уларнинг шариат нуқтаи назаридан ечимлари ҳамда фатволарнинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида сўз юритди.

Давра суҳбатида талабаларга янги технологиялар, иқтисодий муносабатлар, тиббиёт ва ижтимоий ҳаётда юзага келаётган масалалар бўйича қабул қилинган фатволар мисол тариқасида тушунтириб берилди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассис томонидан батафсил жавоблар олдилар.

Мазкур давра суҳбати талабаларнинг диний-ҳуқуқий билимларини кенгайтириш, замонавий масалаларга нисбатан тўғри ёндашувни шакллантириш ҳамда уларни мустақил фикрлашга ўргатишда муҳим аҳамият касб этди.

453600cookie-check“Ҳозирги кунда қабул қилинган замонавий масалалардаги фатволар” мавзусида давра суҳбати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: