Дунё осмонини тасаввур қилиш учун ҳозирги кундаги астрономия илмига мурожаат қилсак мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳаммамизга маълумки, космос тушунчаси ернинг атмосфера қобиғидан чиқиб кетганидан кейин бошланади. Аслида фазога кўтарилгандан сўнг юқори деган тушунчани тасаввур қилиш бироз мушкул бўлади. Чунки фазо ер эмаски, бир нарсага нисбатан бошқа бир нисбатни тасаввур қилсангиз. Фазода ер йўқки биз унга нисбатан юқорини тасаввур қилсак.
Фазода ерга энг яқин масофада учиб юрадиган фазовий кемалардан бири МКС – Халқаро космик станциясидир. МКС эса ердан 420 км атрофидаги баландликда учиб юради.
Юқорида айтганимиздек, юқорига қарашнинг имкони бўлмаганидан кейин, кенглигини ўрганиб кўрсак. Яқинда космосдаги “Voyager 1” номли фазовий ускуна қуёш магнит майдонидан чиқиб кета олди. Қуёш тизимининг майдониниг ҳажми эса таҳминий ҳисобларга кўра 30 а.е га тенг келади. У эса 4.470.000.000 кмга тенг келади. Бу тасаввуримизга сиғмайдиган улкан ҳажм ҳали галактика ҳам эмас, биргина юлдуз тизими эди. Энди тасаввур қилайлик, бу юлдуз – қуёш тизими Сомон йўли номли галактикамиздаги юзлаб, балки минглаб юлдуз тизимларидан бири. Сомон йўли номли галактикамизнинг ҳажми эса таҳминий ҳисобларга кўра 100.000 ёруғлик йилига тенг. 1 ёруғлик йили эса 9.460.800.000.000 кмга тенг. Галактикамиз эса ўз ўрнида фазодаги минглаб, балки миллионлаб галактикалардан бири холос. Бу эса ҳали биринчи осмон эди…
Аллоҳ янада билувчироқ.
Қолган хулосаси эса ўзингиздан…
Тошкент ислом институти талабаси
Бахтиёр Нажмиддинов