Шу пайтгача орамизда «тролл» сўзи камдан-кам ишлатилар эди. Лекин эндиликда «тролл» сўзи кўплаб ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда кўп кўзга ташланадиган бўлиб қолган. Бизни ҳис-туйғуларимиз билан ўйнашадиган ва айрим воқеаларни бошқаришга ҳаракат қиладиган бу троллар аслида ким, мақсадлари қандай экани ҳозирги кунда бизларга сир эмас. Биринчи бўлиб «тролл» сўзининг қаердан пайдо бўлганини ўрганамиз.
Бу сўз қадимдан Скандинавия мифларига бориб тақалади. Улар биз кино ва мултфилмларда кўрадиган бадбашара кўринишда бўлиб, у билан инсонларни асосан ёш болаларни қўрқитиладиган эртаклардаги махлуқлар ҳисобланади.
Лекин ҳозирги кунимизда бир инсонни «тролл» қилиш дегани бир инсонни қандайдир бир умумий чатда, комментария, ибора ёки мақола шунга ўхшаш ёзма манбаларда инсонларни ёмонликка ундовчи ёки инсонлар орасида зиддият келтириб чиқаришга урунувчи шахс тушунилади. Бир сўз билан айтганда ҳозирги кундаги тролл жамоалари инсонларни орасини бузиш учун бор имкониятидан фойдаланадиган кучлар ҳисобланади.
«Тролл» сўзи барча инсонлар томонидан эшитилган бўлса-да, ҳамма ҳам тролларни ижтимоий провокацияда намоён бўлишига дуч келавермайди.
Бу нимани англатади, замонавий одамлар ва улар ўртасидаги мулоқотга қандай таъсир қилади? Шу каби саволларга қуйида жавоб оламиз.
Улар одатда инсонларни ижтимоий тармоқларда қўйган постлари, ёзган материаллари ва янгиликларидан жуда усталик билан фойдаланадилар. Қўйилган пост ва материаллар орқали баъзи инсонларни баъзиларига қарши қилиб, натижада ўрталарига зиддият соладилар.
Барча қабул этиладиган ахлоқий меъёрларни бузган ҳолда бошқасини алдашга интиладиган иштирокчи ҳам – бу тролл ҳисобланади. Тахминан мулоқот қиладиган ва шунингдек турли хил ижтимоий тармоқлардаги провокацион хабарлар ва хабарларни юборадиган фойдаланувчи ҳам троллдир. Кўпинча бундай одамлар аҳмоқона шарҳлар билан танилган бўлади.
Барча тролларнинг хабарлари ҳақорат ёки провокацияга қаратилади. Улар бошқалардаги ҳис-туйғуларни, шунингдек, салбий фикрларни уйғотиш учун мунтазам равишда уларнинг «касал мавзуларига» таъсир ўтказадилар.
Троллар facebook ижтимоий тармоғида ҳам жуда кўп бўлиб, улар одатда бир зиддият келтириб чиқармоқчи бўлсалар, барчалари бирлашиб бир фойдаланувчига ҳар тарафдан ҳамла қиладилар. Натижада бошқа фойдаланувчилар тролл ҳамласига учраган фойдаланувчидан нафратлана бошлайдилар. Охир-оқибатда эса бу ҳаракатлар салбий ҳолатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда троллар ва уларнинг кирдикорларидан хабардор бўлиш давр талаби бўлиб қолди.
4-курс талабаси
Муҳаммад Ҳакимжонов