islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таҳоратда «басмала»ни айтиш ҳақида

Муқаддас динимиз доимо инсонни савоб ва эзгу ишларга ундаб уларни тоқати етганича бажаришга буюради. Ҳаётнинг ҳар қайси жабҳасида савоб амал қилиб, аввало ўзи учун қолаверса, инсонларга ҳам яхшиликни раво кўриб, ҳеч қайси амалга беписанд қарамай балки, амалларни мукаммал тарзда адо қилишга йўл-йўриқ кўрсатади.

Мана шундай гўзал амаллардан бири инсон таҳорат асносида Аллоҳни зикр қилган ҳолида «бисмиллаҳир роҳманир роҳим» ни айтмоқлигидир. Ўз ўрнида айтиш жоизки «басмала» бисмиллаҳир роҳманир роҳим нинг қисқартма шаклидир.

Таҳоратда «басмала»ни айтиш тўғрисида уламоларнинг баъзилари «басмалани таҳоратдан аввал айтмаган кишининг таҳорати жоиз бўлмайди» – деб айтганлар.

Бошқа тоифа уламолар эса «таҳоратдан аввал басмалани айтмаса ҳам таҳорат жоиз бўлади. Лекин савоби ва фазилати камроқ бўлиб мукаммал кўринишда бажарилмаган бўлади» деганлар.

Имом Таҳовий роҳиатуллоҳи алайҳнинг ушбу мавзу тўғрисида «шарҳу маъонил осор» китобида айтилган сўзларини кўриб чиқамиз.

Аввало «басмалани айтмаган кишининг қилган таҳорати жоиз бўлмайди» деб айтган кишиларнинг ўзларига далил қилиб олган ҳадисларини келтириб ўтамиз:

Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда У зот “мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Таҳорати бўлмаган кишининг намози жоиз бўлмайди. Ва Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган кишининг таҳорати жоиз бўлмайди» деганларини эшитдим”, деганлар.

Уламолардан Ҳасан Басрий, Исъҳоқ, бир ривоятда Аҳмад роҳиатуллоҳи алайҳ ва баъзи зоҳирийлар намозга қилаётган таҳоратда басмалани айтмаса таҳорати жоиз бўлмайди деб юқоридаги ҳадисни ҳужжат қилиб келтирдилар.

Бошқалар бу сўзга хилоф қилганлар. Жумладан имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад, имом Молик, имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳ саҳиҳ ривоятда имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ киши таҳоратида басмалани зикр қилмаса хато қилган бўлади лекин, қилган таҳорати жоиздир“ деб айтганлар. Ўзларининг бу сўзларига қуйидаги ҳадисларни далил қилиб келтирганлар:

Муҳожир ибн Қунфуз роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган ҳадисда У зот Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат қилаётган вақтида салом берди.

Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олмадилар.

Таҳоратни тамомлаганларидан сўнг айтдилар: “Мени саломингга алик олишимдан ман қилган нарса фақатгина таҳоратли ҳолатда Аллоҳни зикр қилишни ҳоҳлаганимдир“, дедилар.

Бу ҳадисда Росуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратли бўлган ҳолатларида Аллоҳни зикр қилишни ирода қилдилар. Саломга алик олишни таҳоратдан кейинга сурдилар.

Бунда Аллоҳнинг исмини зикр қилишдан олдин яъни басмалани айтмасдан таҳорат қилганликларига далил бор. Аввалги ҳадисдаги “Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган кишини таҳорати жоиз бўлмайди“, деган гапларини, таҳорат мукаммал ҳолатда адо қилинган ҳисобланмайди деган маънода тушунамиз деганлар.

Бундан келиб чиқадики, киши таҳоратни мукаммал қилиши учун аввало, басмалани таҳоратни аввалида айтишлиги лозим бўлади. Ҳанафий мазҳаб имомлари басмалани таҳорат аввалида айтишлик суннат амалдир деганлар.

Ислом динида доимо ҳар қайси ишни мукаммал адо қилиш киши дуннинг мукаммаллигига далолат қилади.

Аллоҳ тоало ҳамма ишларни мукаммал адо қилишимизга тавфиқ ато қилсин!

 1-курс талабаси
Боқиев Абдулазиз

89760cookie-checkТаҳоратда «басмала»ни айтиш ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: