islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жасур ўғлон

Қадим замонда йўлларда кўплаб қароқчилар одамларни тунар ва уларни асир қилиб қул бозорида сотар эдилар. Ана шундай кунларнинг бирида қароқчиларнинг қўлига ёши кекса, йўқсил бир отахон тушиб қолди. Қароқчилар бошлиғи унга: “Қул бозорида сотилиб кетишни истамасанг бизга юз танга топиб бер шунда сени озод қиламиз”- деди. Бечора отахон яқинларига мактуб ёзиб ҳолатни баён қилиб шундай деди: “Биламан сизларда мени озод қилиш учун пул йўқ. Мен бу мактубни ҳолимдан хабардор бўлишингиз учунгина ёзаябман”.

Бу қариянинг қалби тоза ва жасур ўғли бор эди. Отасининг шундай аҳволга тушиб қолганини билгач, дарҳол йўлга отланди. Қароқчилар қароргоҳига келиб ўзини таништиргач уларга: “Жаноблар, мен сизлардан отамни гаров пулисиз озод қилиб юборинглар деб сўрамайман. Чунки биламан сизлар бундай қилмайсизлар. Отам кекса ёшли ва кучдан қолган. Уларни сотсангиз ҳам кўп фойда олмайсиз. Яхшиси, унинг ўрнига мени сотиб юборинглар. Шунда сизлар кўпроқ даромад қиласиз”- деди.

Бундай таклиф қароқчиларга жуда ёқиб тушди. Улар маслаҳатлашиш учун вазиятни қароқчилар бошлиғига тушунтирдилар. Қароқчилар бошлиғи бу жасур ва олийжаноб йигит ҳақидаги ҳикояларни эшитгач ўз қулоқларига ишонмади ва йигитни ва унинг отасини ҳузурига келтиришни буюрди. У қариянинг ўғлига ҳайрат билан қараб: “Ҳа, ҳа, бу дунёда нақадар жасур ва мард фарзандлар бор а! Бизда инсонийлик ўлиб кетибдими арслоним?! Сенга отингни ҳадя қиламан!” – деди. Шундан сўнг кекса отахон ва унинг фидокор ўғли хурсанд ҳолда уйга қайтишди. Бу ҳикоя Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини ёдимизга солади:

لا يجزي ولد والدا إلا أن يجده مملوكا فيشتريه فيعتقه

“Ҳар бир фарзанд отаси олдидаги қарзини ҳеч қачон адо қила олмайди. Илло, уни қул ҳолатида сотиб олиб озод қилиб юборса бундан мустасно”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

130060cookie-checkЖасур ўғлон

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: