islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – САҲОБАИ КИРОМЛАР

Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар, деб эътиқод қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади. Чунки улар Ислом динини бутун башариятга етказиш йўлидаги барча машаққатларни зиммаларига кўтарган ҳамда бу вазифани тўла-тўкис адо этган зотлардир. Шунинг учун динини улуғлаган ҳар бир мусулмон уларни ҳам улуғлаши лозим бўлади.

“Саҳоба” сўзи луғавий жиҳатдан “дўст бўлмоқ”, “бирга юрмоқ” каби маъноларни англатади.

Истилоҳда эса “иймон келтирган ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришиб, мўмин ҳолида вафот этган киши саҳоба дейилади”.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

135300cookie-checkДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – САҲОБАИ КИРОМЛАР

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: