islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мусталаҳул ҳадис илмида назмий услуб

Мустаҳул ҳадис илмини назмий услубда баён қилиш иккинчи марҳалада юзага келди.

1-Босқич. Дастлаб Ҳадис аҳли мусталаҳул ҳадис илмининг маълум қисмларини ичига олган қисқа қасида ва мақтуотлар битдилар. Балки, Бу даврда назмга нисбатан эътибор баланд бўлмагани эътиборидан узундан-узоқ назмлар битилмагандир.

Бу босқичда битилган энг машҳур назмлардан бири Ҳофиз Шиҳабуддин абу Аббос Аҳмад Ишбилий [ҳижрий 699-йилда вафот этган] қаламига мансуб “Ғуромийя” номи билан машҳур бўлган манзумадир. Ушбу назм Ҳадис навларини ҳаммасини бўлмаса хам аксарини ўзига қамраб олган бўлиб, Манзума 20-байтдан иборат ҳисобланди.

2-Босқич. Бу даврда Ҳадис уламолари мусталаҳул ҳадис фани ва унинг навлари ҳақида назм битишга иқбол қилдилар. Жуда кўп уламолар бир-биридан ажойиб назмлар битдилар. Ҳозирги кунда муҳаддислар ва толиби илмлар орасида кўп эътибор ва эътимод билан қабул қилинадиган манзумалар ҳам айна шу даврда битилган. Бу ҳижрий 9-асрдан кейинги даврларга тўғри келади.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу асрларда илмнинг барча соҳаларига тасир қилган ислом оламидаги фикрий ҳаракатсизлик юзага келган. Лекин бу тўхтаб қолиш ёки узулиб қолишни англатмайди. Балки, аввалги ва кейинги асрлага нисбатан оламшумул илмий янгиликлар бўлмагани учунҳам тарихда шундай юритилади.

Қуйида ушбу босқичда битилган асарларнинг базиларни айтиб ўтамиз:

Аллома Ҳофиз Жалолиддин Абдурроҳман ибн Абу бакр Суютийнинг [Ҳижрий 911-йилда вафот этган] “Алфиятул ҳадис” асари;

Ҳофиз Абдурроҳим ибн Ҳусайн Ироқийнинг [Ҳижрий 806-йида вафот этган] “Ат-табассуроҳ ва тазаккуроҳ” асари. Асар минг байтдан иборат бўлиб, Ибни Салоҳнинг китобини ўз ичига олган ҳамда гўзал ва фойдали зиёдотлар билан тўлдирилган.

Аллома Ҳофиз Муқри Шамсуддин Абулхойр Муҳаммад ибн Жазарийнинг [Ҳижрий 833-йилда вафот этган] “Ал-ҳидаяҳ фи улум ар-риваяҳ” китоби.

Ҳофиз Аҳмад ибн Алий ибн Ҳажарнинг (Ҳижрий 852-йилда вафот этган). “Манзумат нухбатул фикр фи мусталаҳ аҳл ал-асар” деб номланган манзумаси.

Умар ибн Муҳаммад Фаттуҳ Ал-байқуний Ад-димашқийнинг [Ҳижрий 1080 йилда вафот этган] “Манзумат ал-байқунийя” деб номланган манзумаси. Ушбу манзума лафзлари енгиллиги ва баёни гўзаллиги билан ажралиб туради.

4-курс талабаси Тожиддинов Х.

147570cookie-checkМусталаҳул ҳадис илмида назмий услуб

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: