islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Лут алайҳиссаллом

Иорданиянинг Садум деган қишлоғидаги одамлар бутларга сиғинишарди, дунёда уларгача яшаб ўтган инсонларнинг бирортаси қилмаган уятсиз, фаҳш ишни қилишар эди.

Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла Лут алайҳиссаломга Самуд қавмига бориб уларни ёлғиз Аллоҳга сиғинишга ва бу уятсиз ишларини тарк этишларига даъват қилишларини буюрди. Аллоҳнинг буйруғига биноан Лут алайҳиссалом Садум қишлоғига келдилар.

Лут алайҳиссалом уйландилар, Аллоҳ таоло у кишига икки қиз фарзанд ато этди. У зот Садум қишлоғида одамларни ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга, уятсиз ишлари – баччабозлик қилмасликка чорлардилар. Лекин улар Лут алайҳиссаломнинг чақириқларини қабул этмадилар.

Кунлардан бир куни Аллоҳ таоло ўз фаришталаридан учтасини хушсурат йигитлар қиёфасида Лут алайҳиссаломнинг уйларига юборди. Лут алайҳиссаломнинг аёли пайғамбарнинг жуфти ҳалоли бўлишига қарамай, нодон ва жоҳил кимсаларниннг қилмишларини ёқлар эди. У Самуд қишлоғининг одамларига уларнинг уйларига учта «хушсурат йигитлар» келганининг хабарини берди.

Бу хабарни эшитган Самуд қишлоғининг кимсалари дарҳол уятсиз ишларини Лут алайҳиссаломнинг аёли «хушсурат йигитлар» деб хабарини берган, аслида эса Аллоҳнинг фаришталари бўлган зотлар билан амалга ошириш мақсадида Лут алайҳиссаломнинг уйларига бостириб келишди. Уларни кўрган Лут алайҳиссалом дарров уларнинг мақсадларини тушуниб: «Энди улар меҳмонларимга озор беришиб, уларнинг олдида хижолат қилишадими», деб ўйлаб, қўрқиб, ноқулай вазиятда қолдилар.

Лут алайҳиссаломнинг хижолат бўлаётганини кўрган «хушсурат йигитлар» қиёфасидаги фаришталар у зотга: «Эй Лут, сен хижолат бўлма! Бизлар одам эмасмиз, балки Аллоҳнинг Самуд қишлоғининг жоҳил кимсаларини, уятсиз ишларини тарк этмаганлари учун жазолаш мақсадида юборилган фаришталаримиз», дедилар.

Шу пайт қишлоқ кишилари Лут алайҳиссалом ва фаришталар гаплашиб турган уйга бостириб кириб келдилар, буни кўрган фаришталардан бири улартом он бир ишора қилган эди уларнинг ҳаммалари кўр бўлиб қолишди.

148370cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Лут алайҳиссаллом

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: