islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

СИЗСИЗ Ё РАСУЛАЛЛОҲ !

Тинчлик қадрин билмаганлар ғурбат истайди
Тинч ҳаётинг кўролмагач фитна қўзғайди
Мусулмонни бир-бирига қарши қайрайди
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ.

Чиқаётган оқимларнинг саноғи йўқдир
Даъволари ялтироғу саботи йўқдир,
Мўъмин қонин тўкар унинг иймони йўқдир
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ.

Бир чеккада миссионер ҳам тузоқ қўяди
Унга тушган заиф мўъмин динин сотади,
Лоқайд бўлсанг ҳолинг  бундан баттар бўлади
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ

Яна кимдур аламидан бўлади бедор
Сурат  чизиб пайғамбарни масхара этар,
Қилиғлари ўзи каби ғашимга тегар
Қийналиб қолдик сизсиз ё Расулаллоҳ.

Иймонида садоқатлик Билолимиз йўқ
Хақ йўлида  шижоатлик Умаримиз йўқ
Фитналарни даф этмоқга мадоримиз  йўқ
Қийналиб колдик сизсиз ё Расулаллоҳ.

 

Жиззах вилоят Зарбдор туман бош имом хатиби
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти
сиртқи бўлим  талабаси Бахтиёр  Қораев   

17820cookie-checkСИЗСИЗ Ё РАСУЛАЛЛОҲ !

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: