Мўъжизанинг нубувватдаги ўрни пайғамбар даъватида беқиёс аҳамиятга эга. Зеро, пайғамбарлар ҳар жиҳатдан барча инсонлардан фарқ қилмайдилар. Шундай экан, улар Холиқ ва халқ ўртасидаги элчи эканликларини тасдиқловчи белги ва ишоралар улар даъватида зарурдир. Бу белги ва ишоралар уларга инъом этилган МЎЪЖИЗАлардир.
Инсонлар табиатан, бирор даъво билан чиккан одамдан ўша даъвоси нинг исботи учун бирор хужжат ва далил талаб киладилар. Одамларнинг асрлар давомида эътикод килиб келган динлари ва ардоклаб келган кадриятларига зид бўлган хар кандай даъво шубхасиз, катта каршиликка учрайди. Чунки, инсонлар учун дин ва эътикод хеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган кадриятдир. Гарчи, ўша эътикод ботил бўлса хам, уни тарк этишлари осон эмас. Шунинг учун барча пайгамбарлар жуда катта кийинчиликка учраганлар. Турли азиятлар, юртларидан кувгин килишлар, ҳатто катл килинишгача етиб борганлар. Шундай қийинчилик вактида даъволарига хужжат, хизматларига мукофот ва машаккатларига тасалли бўладиган мўъжизалар жуда зарур эди.
Аллоҳ таоло пайғамбарга мўъжизани икки икки ҳолатда беради. Биринчиси: Аллоҳ пайғамбар ваҳий даъватини етказаётганида у билмаган ва сўрамаган вақтида мўъжиза инъом қилиши. Мисол учун:
“Бас, (Мусо олов ёнига) келгач, унга нидо қилинди: “олов олдидаги кишига (Мусога) ва унинг атрофидаги зотларга (фаришталарга) баракот бўлсин! Оламларнинг Рабби – Аллоҳга тасбеҳ айтамиз. Эй, Мусо, албатта, Мен Қудратли ва Ҳикматли (зот), яъни Аллоҳдирман! Асойингни ташла! Бас, қачонки, (Мусо) унинг илондек қимирлаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. (Шунда биз дедик): «Эй, Мусо, қўрқмагин! Зеро, Менинг ҳузуримда пайғамбарлар қўрқмаслар. Лекин, ким зулм қилсаю, сўнгра (бу) ёмонликлардан кейин уни чиройли (иш)га алмаштирса, бас, албатта, Мен кечиримли ва раҳмлидирман. Қўлингни қўйнингга тиқ, у ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур. (Бу мўъжизалар) сен (Фиръавн ва унинг қавмига) олиб борадиган тўққиз мўъжиза ичидадир. Дарҳақиқат, улар итоатсиз қавм бўлдилар».
Иккинчиси: Пайғамбарларнинг даъват қилинаётган қавмлари уларни ёлғончига чиқариб, ҳақиқий пайғамбар эканликларининг исботи сифатида далил ва ҳужжатлар талаб қилаётган бўлсалар, Аллоҳ у пайғамбар алайҳиссаломларга мўъжизаларни бериши. Пайғамбарларнинг аксарларига ҳудди мана шундай ҳолатда мўъжиза берилган. Масалан: Яъни: “(Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмлари) дедилар: «Эй, Ҳуд! Бизга бирор ҳужжат келтирмадинг. Биз сенинг (қуруқ) гапинг билан илоҳларимизни тарк этувчи ҳам, сенга ишонувчи ҳам эмасмиз».
Ушбу икки ҳолатдаги мўъжизалар Аллоҳ таолодан пайғамбарларга совғадир. Аллоҳ мўъжизани навини, маконини ҳамда замонини Ўзи танлайди.
Таъкидлаб ўтганимиздек, аввало, мўъжизалар пайгамбарлар учун хужжатдир. Чунки, Аллох таоло оламда жорий бўлиб турган конунларини уларнинг дуо ва илтимослари билан ўзгартирди. Яъни, бошка инсонлар кила омайдиган ва ўхшаши учрамайдиган ишларни пайғамбарлар қиладилар. Бу эса уларга хужжатдир.
Ўтган пайғамбарлар ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларини кўздан кечирсак, мўъжиза пайғамбар юборилган қавмнинг табиати, ҳолати, яшаб турган диёрлари, улар орасида ўша замонда тараққий топган машҳур нарсалар навидан бўлганини кўришимиз мумкин. Бу мўъжизани далил ва исбот сифатида кучлироқ бўлиши учундир. Шунинг учун, араб диёрларида яшаган пайғамбарларнинг мўъжизалари саҳролик арабларга мос бўлган. Мисол учун, саҳроликларга пайғамбар бўлиб юборилган Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари туя бўлган:
Яъни: “Улар дедилар: «Сен (пайғамбар эмас, балки) аниқ сеҳрланган кимсалардандирсан. Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар (даъвоингда) ростгўйлардан бўлсанг, бирор мўъжиза келтир!» У айтди: (Менинг мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уникидир. Маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир. Яна унга бирор ёмонлик етказа кўрмангиз, акс ҳолда сизларни улуғ кун (қиёмат)нинг азоби тутар .
Бундан ташқари, сеҳр билан шуғулланиш Мисрликлар орасида кенг тарқалган ва ривожланган эди. Шу сабабли Мусо алайҳиссаломнинг мўъжизалари ўзларининг қавларида машҳур бўлган ишлар навидан бўлган. Лекин, у сеҳр эмас балки мўъжизадир. Зотан, мўъжиза Раҳмонга хизмат қилса, сеҳр Шайтонга хизмат қилади. Қуйида Мусо (а.с.)нинг мўъжизалари ва у мўъжизаларнинг ўрнини ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Яъни: (Фиръавн): «Агар ростгўйлардан бўлиб мўъжиза келтирган бўлсанг, уни келтир (кўрсат)!» – деди.
Мусо (а.с.) билан Фиръавн учрашуви пайгамбар ила хукмдор, Аллохнинг йўлига даъват килувчи ила Аллох хукмини талашувчининг ўзаро учрашувидир. Мусо (а.с.) даставвал подшохга: «Эй Фиръавн!» – деб мурожат киладилар. Атайин номини айтадилар. Мусо (а.с.): «Менга Аллох хакида хакдан бошкани айтмаслик лозимдир», – дедилар. Яъни, мен сенинг мулкинг, хукминг, давлатинг, аскаринг ва бошка нарсаларингни эътиборга олиб ёхуд улардан қўрқиб, Аллох ва дин ҳакидаги ҳақиқатларни бошкаларга ҳам, сенга ҳам ёкадиган тарзда баён килмайман. Борини – хакни гапираман, хохласанг, хохламасанг хам – шу.
Шунингдек, Мусо (а.с.) бу гапларни ўзлари тўкиб чикариб гапирмаётганларини, пайгамбарликлари ҳак эканлигига хужжатлари борлигини билдириб: «Батахкик, мен сизларга Роббингиздан очик – ойдин хужжат келтирдим», – дедилар. Сўнгра қисқача килиб максадга ўтдилар. «Мен ила Бани Исролини кўйиб юбор», – дедилар. Ўзини «Худо», деб билган Фиръавн Бани Исроилни кул килиб олган ва уларга Роб эканига шубхаланмас эди. Мусо (а.с.) унга хакикий Роб Аллох эканини тушунтириб, Бани Исроилни озод қилиш ўша ягона Аллоҳнинг – ҳақиқий Роббнинг амри эканини изҳор этдилар. Аммо туғёнга кетган ҳокимлар вакили бўлмиш Фиръавн жуда ҳам уста маккор эди. У ўз ниятини бирданига ошкор қилмайди. Мусо алайҳиссалом билан бўлаётган мулоқотда ҳам ана шу макрни ишга солди. Ўзини гўё ҳақиқат изловчиси қиёфасида кўрсатишга ҳаракат қилиб, асл ниятини мунофиқлик ила яширди.: « Ростгўй бўлсанг, мўъжиза келтир»-деди.
Аслида Фиръавн бу тадбир билан Мусо алайҳиссалом мўъжиза келтира олмай шарманда бўлишини кўзлаган эди. Ана шу ғаразли мақсадда ҳужжат – мўъжиза талаб қилди. Шунда Мусо алайҳиссалом қўлларида ушлаб турган асоларини ерга ташладилар, асо ҳақиқий аждарга айланиб қолди. Аждар ҳалқа солиб ҳаракат қила бошлади.
Мўъжизаларнинг бир ҳусусияти шундаки, у пайғамбарларнинг касби, ҳунари билан бўлмайди. Балки, у фақат Аллоҳ томонидан берилган нарсадир. Буни барча пайғамбарлар ҳаётида ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам Аллоҳ таоло ирода қилсагина мўъжиза тушган. Ўзларини хоҳишлари билангина иш амалга ошмаган:
Яъни: «Унга (Муҳаммадга) Парвардигордан бирор мўъжиза тушурилса эди! – дейишади. Бас, айтинг: Албатта ғайбий ишлар Аллоҳга хосдир. Кутинглар! Мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман.»
Яъни, пайғамбарнинг вазифаси оят мўъжиза келтириш эмас. Бу иш Аллоҳнинг ишидир, ҳоҳласа келтираверади. Пайғамбар эса бошқалар қатори кутиб туради. Аллоҳ таоло бу ҳақда яна шундай марҳамат қилади:
Яъни: «Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз. Ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз. Ҳеч бир пайғамбар учун Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириши мумкин эмас. Ҳар бир вақт учун (муносиб) китоб (ҳукм) бордир».
Яъни, сенинг оддий башар бўлишингни ажабланадиган жойи йўқ. Биров бу ўзимизга ўхшаган одам экан, унга имон келтирар эдим, дейишга ҳаққи йўқ. Биз доим оддий одамларни пайғамбар қилиб келганмиз, фаришталарни эмас. Ўша сендан олдин ўтган пайғамбарларни ҳам сенга ўхшаб оиласи, бола-чақалари бўлган.
Оятда: «Ҳеч бир пайғамбар учун Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириши мумкин эмас», – дейилди. Мўъжиза келтириш Аллоҳнинг иши. Унинг Ўзи хоҳлаган пайтда, хоҳлаган пайғамбарига, хоҳлаган мўъжизани беради.
Бошқа ояти каримада шундай дейилади:
Яъни: «Биз сиздан олдин (кўп) пайғамбарларни юборгандирмиз. Улардан Биз Сизга қиссасини айтганимиз ҳам бор, яна улардан Биз сизга қиссасини айтмаганимиз ҳам бордир. Бирор пайғамбарга Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириши жоиз эмас. Бас, қачонки, Аллоҳнинг амри келгач, ҳаққоний ҳукм қилинур ва ўшанда бузғунчилар зиён кўрганлар ».
Иймон билан куфр орасидаги кураш Ислом ва унинг пайғамбари Муҳаммад (с.а.в) келган, илоҳий дастур – Қуръони Карим туширилган даврдагина бошланган эмас. Кофирлар томонидан инкор этилаётган дин биргина Ислом эмас. Кофирларнинг озорларига учраган биргина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эмасдилар. Кофирлар озори ва қувғинига учраган биргина мусулмонлар эмас. Мусулмонлардан олдинги умматлар ҳам кофирлар туҳмати –ю, озорларига учраганлар. Расулуллоҳдан олдинги пайғамбарлар ҳам турли қийинчиликларга учраганлар, машаққат тортганлар.
4-курс талабаси Комилов Мансур