islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сув ресурсларининг ифлосланиши

Ангрен шаҳридан юқоридаги сойларда микро-гидробиологик режимнинг аниқланган сифатлари Карабоурсойда, айниқса, кучли сезилаётган ва бутун оқим бўйлаб кам миқдорда маиший-хўжалик ифлосланишнинг борлигидан далолат беради.

-барча кўрсатгичлар бўйича Ангрен шаҳридаги тадқиқ қилинган сув ҳавзаларининг ифлосланиши (гидрохимик, микробиологик, литогеохимик) унча юқори эмас;

-сойлар ифлосланиш характери бу жараёнда маиший-хўжалик омилининг тадқиқ қилинаётган барча сойларда, айниқса бу жараён Карабаусойда кучли намоён бўлаётганига ҳамда ишлаб чиқаришдан ифлосланиш омили борлигига ишора қилади.

Тадқиқотлар даврида (1992-1994) микроорганизмларнинг умумий миқдори 0,98-3,6 млн. кл/см3 атрофида ўзгаради; сапрофитлар группасидаги бактериялар 0,042-0,90; БТКП 1,5-8,0 ва фақат кузда 1994-13 кл/см. Сезиларли санитарияга хилоф ўзгаришлар, сув оқимига кўра кузатилади. Гидробиологик кўрсатгичлар ҳам шуни кўрсатади. Сапробность индекси сезилмас даражада ошади ГП1 дан ГП2 га, 1,33 дан 1,47 гача. Шундай қилиб, Дукентсой бўйлаб қилинаётган тадқиқотларда сув сифати БГКП бўйича классификация қилинади ва сапробность индексига кўра 1993 йилнинг ёзи ва 1994 йилнинг кузида озгина ифлосланиш кузатилган тоза сув ҳисобланади. Сув ҳаракатининг йўналишига кўра ўсиб бораётган Карабаусойнинг санитария кўрсатгичлари анча юқори. Юқори гидропостда (3) БГКП миқдори 1993 ва 1994 йилларда мавсумга қараб 3-8 кл/см атрофида ўзгарди, бу сув сифат даражасига кўра тоза бўлганини кўрсатади. Бутун майдон бўйлаб йил сайин сувда хлорид ва сулфат миқдори ошиб бормоқда, хлор ва SO4нинг юқори кўрсатгичлари Дукентсой ва Атчисойда қайд этилади, яна Карабаусойнинг ўрта оқими ва Ангрен дарёси ирмоғида. Хлорнинг фоновой таркибида –5 мг/л, SO4 19 мг/л, 1955 йил учун ҳисобланганда, 70-йилларда грунт сувларида хлор ва SO4 кўпайган ва улар: хлор-6-18 мг/л, SO4-41-180 мг/л.

Бундан ташқари, сувда оғир элементлар таркиби бўлими ҳақидаги маълумотларни солиштириш шуни кўрсатадики, бутун кузатишлар даврида ичимлик суви учун белгиланган концентрациядан унча ошмаган ҳолда ўзгаришлар бўлди. Молибден, қўрғошин, марганец ва бошқа элементлар сувда 0,01-0,005 мг/л миқдорда. Алюминий, рух, мишьяк, кадмий ҳам оз миқдорда, баъзан тажриба уларнинг излари топилади.

Шундай қилиб, йиллар ўтгани сайин фойдали қазилма бойликлари ишлаб чиқарувчи соҳаларнинг техноген таъсири остида грунт сувларининг кимёвий таркиби ўзгармоқда, бу эса Оҳангарон дарёси воҳасининг кўплаб майдонларини эгалламоқда. Биз 1955, 1970-73 ва 1988 йиллардаги лаборатория анализларини кўриб чиқдик.

1955 йилда грунт сувлари бутунлай гидрокарбонати НСО3 85-353 мг/л афтрофда. Тадқиқ қилинаётган майдоннинг шарқий қисми учун гидрокарбонат-сулфатли таркиб характерли, сулфат ионнинг миқдори 217 мг/л дан ошмайди. 1970-йилар бошларига келиб грунт сувлари бутунлай гидрокарбонат-сулфатли таркибда эди, 1998 йилга келиб ғарбий қисмда-сулфат-гидрокарбонатли, Атчисой қуйи оқимида SO4 408 мг/л га етади.

1955 йилдан 1998 йилгача грунт сувларида минераллашув даражасининг ўзгариш динамикаси шуни кўрсатадики, 18 йил давомида бошланғич даврдаги паст минераллашиш (142-260 мг/л), айниқса, Оҳангарон дарёси водийсида аста-секин ўсиб борди. Фақатгина Дукентсой районида грунт сувларининг минераллашуви юқори –490 мг/л (фон-300 мг/л). 1970 йилга келиб, айниқса, водийнинг марказий қисимда сезилмас даражада минераллашув қайд қилинди. Охирги йилларда бутун майдондаги грунт сувлари юқори минераллашуви билан характерланмоқда(скв 4051-854 мг/л).

Техногенез таъсирида Оҳангарон дарёси воҳасида бутун кузатувлар даврида, тоғ-қазилма бойликлар қазиб олувчи ва қайта ишловчи тармоқлар таъсирида грунт сувларининг минераллашув даражасининг доимий тарзда кўтарилгани қайд этилади. Худди шундай вазият сув қаттиқлиги кўриб чиқилганда ҳам кузатилади. 1995 йил учун 3,7 мг экв/л деб ҳисобга олинганда сув қаттиқлиги жуда паст (1,6-3,6 мг экв/л) фақат Дукентсой районида табиий қийматдан юқори (6,9 мг экв/л). 1970-73 йилларда тадқиқ қилинаётган майдоннинг катта қисмида сув қаттиқлиги ошиши кузатилади (5,5 мг экв/л), 1998 йилга келиб минераллашув миқдори ўсишининг умумий фонида грунт сувларининг қаттиқлиги 2-2,5 мартага ошди. Кучли ва жуда кучли ифлосланган йирик  ҳудуд Ангрен аномалияси ҳудудининг шимоли-шарқида белгиланган. Бундан ташқари кучли ифлосланишнинг локал участкалари ғарбий қисмда автотрасса ва аҳоли яшаш пунктларининг экин майдонларида аниқланган.

СП3 дан бошлаб 3 дан 10 гача ифлосланиш деярли ҳамма жойда. Кам ифлсланиш СП3 дан бошлаб 1 дан 3 гача Оҳангарон дарёсининг шарқдан ғарбгача томон воҳаси бўйлаб тадқиқ қилинаётган майдоннинг жанубий қисмида кузатилади. Водийнинг пасттекислик қисмидаги кам ифлосланиш, асосан ғарбий аномалия қисмига олиб борувчи майдонда локал тарзда тарқалган.

Тоза майдонлар СП3 картасида асосан аномалиянинг шимолий қисми майдонларида тарқалган. Сувнинг заҳарли элементлар билан ифлосланиш даражасини аниқлаш учун, ундаги ҳар бир элементнинг сувни ифлослаштиришдаги кўрсатгичи ҳисоблаб чиқилган. Юқори ўринни ифлослантиришда кадмий эгаллайди. Унинг Сойларни ифлослантиришдаги ҳиссаси 53 фоиз га тенг. Иккинчи ўринда I  класс хавфликдаги элемент-қўрғошиндир, унинг ҳиссаси 27 фоизга тенг. Сезиларли ролда ифлослантиришда темир-10 фоиз. Алюминий ҳиссаси 75 фоиз, марганец ва рухнинг сойларни ифлослантириши жуда кам учрайди.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси

 катта ўқитувчиси Шаджалилов Шоғиёс

235620cookie-checkСув ресурсларининг ифлосланиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: