islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

2017-2021 йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотлар (3-мақола)

2017 йил 12 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида” 821-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ таълим, фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги ютуқларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатимизнинг ислом тараққиётидаги буюк ролини кенг ёритиш, республиканинг қадимги тарихи ва маданий мероси билан таништириш, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) доирасида Ўзбекистоннинг маънавий алоқаларини кенгайтириш мақсадида, шунингдек Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) Низомига мувофиқ ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти АЙСЕСКО билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи этиб, Тошкент ислом университети ректори АЙСЕСКО Ижроия қўмитасида Ўзбекистон вакили этиб белгиланди[1].

2017 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3433-сон қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, қуръоншунослик, тафсир ва фиқҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланган Ўзбекистон Ислом академияси ташкил этилди[2].

2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 1031-сон қарори қабул қилинди. Киритилган ўзгартиришларга асосан Ҳажга бормоқчи бўлган фуқаро олдин “Ҳаж”га бормаган бўлиши лозим (олдинги талаб сўнгги беш йил мобайнида “Ҳаж”га бормаган бўлиши керак эди). Бундан ташқари, маҳаллаларда Ҳажга боришга номзодларни саралаб олиш учун ишчи гуруҳлар тузилади. Ҳажга боришга навбатга қўйилган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади. Ишчи гуруҳлар номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ва эътирозларини 5 кун муддатда текшириши лозим бўлади[3].

Давоми бор…

1-мақола

2-мақола

ТИИ Матбуот хизмати

 ходимаси Дилафруз Қурбонова

[1] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги “Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (АЙСЕСКО) билан ҳамкорлик тўғрисида” 821-сон қарори.

[2] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги пқ-3433-сон қарори.

[3] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги 1031-сон қарори.

239240cookie-check2017-2021 йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ҳуқуқий ислоҳотлар (3-мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: