Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони“ рўйхатини эълон қилди.
Бу сафарги рўйхатнинг илк беш поғонасида Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ал-Тани, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз, Эроннинг олий раҳбари Сайид Али Ҳаманаи, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II бор.
“Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони“ рўйхати 2009 йилдан бери Американинг Жоржтаун университети қошидаги Мусулмон-насроний ҳамфикрлилик маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда чоп этиб келинади.